Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2503/7113 Дата решения 14.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья XUJANAZAROV AKMALJON RAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 99e72a71-5c89-4900-8b0a-99f07ae6ea86 Claim ID PDF Hash 89685102832ae27f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 161-моддаси онуни 161 law
онунининг 165-моддаси онуни 165 law
онун 150-моддаси онун 150 law
онуннинг 150-моддаси онуннинг 150 law
онуннинг 166-моддаси онуннинг 166 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2503/7113-сонли иш ДЎСТЛИК ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш ва келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида) Дўстлик шаҳри 14.11.2025 йил Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаров раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, аризачи “M D D GRO BIO IM SERVIS” масъулияти чекланган жамияти тугатиш суд бошқарувчисининг, қарздор Y NGIBO`STONLIK SIYOVUSH фермер хўжалигига нисбатан умумий тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили А.Шарипов (тугатиш бошқарувчиси), қарздор вакили К.Ўсаров, муваққат бошқарувчи Б.Юлдашевнинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: аризачи “M D D GRO BIO IM SERVIS” масъулияти чекланган жамияти тугатиш суд бошқарувчиси Дўстлик туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор Y NGIBO`STONLIK SIYOVUSH фермер хўжалигига нисбатан умумий тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Суднинг 15.09.2025 йилдаги ажримига асосан Y NGIBO`STONLIK SIYOVUSH фермер хўжалигига нисбатан кузатув таомили жорий қилинган ҳамда Б.Юлдашев муваққат бошқарувчи этиб тайинланган. Кузатув тартиб-таомили жараёнида қарздор ва кредитор ўртасида келишув битими тузилган бўлиб, тасдиқлаш учун судга тақдим этилган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили кредитор ва қарздор ўртасида келишув битими тузилганлиги ҳолатига эътирози йўқлигини билдирди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили мазкур келишув битимини тасдиқлаб беришни суддан сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган муваққат бошқарувчиси Б.Юлдашев кредиторларнинг умумий йиғилиши томонидан келишув битими тузиш ва тасдиқлаш учун судга тақдим қилиш юзасидан қарор қабул қилинганлигини, келишув битими қонуний тузилганлигини ҳисобга олиб, келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради. Суд тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, келишув битими ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, суд қуйида асосларга кўра, келишув битимини тасдиқлашни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига кўра, қарздор Y NGIBO`STONLIK SIYOVUSH фермер хўжалигининг кузатув жараёнида муваққат бошқарувчиси томонидан тузилган кредиторлар талаблари реестрига мувофиқ, қарздорнинг кредиторлик қарздорлигининг умумий суммаси 189.334.563 сўмни ташкил этган ва кредитор Жиззах вилоят солиқ бошқармасидан бўлган қарздорликларни бўлиб-бўлиб тўлаш юзасидан келишув битими тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Мазкур кредиторлар йиғилиши қарори асосида 13.11.2025 йилда келишув битими тузилган. Мазкур келишув битимига кўра, қарздор томонидан Жиззах вилоят солиқ бошқармасига 189.334.563 сўм қарздорликни пул ўтказиш йўли билан 01.01.2026 йилгача тўлаб бериш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 161-моддасига кўра, қарздор ва кредиторлар суд томонидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг ҳар қандай босқичида келишув битимини тузишга ҳақли. Кредиторлар номидан келишув битимини тузиш ҳақидаги қарор кредиторлар йиғилиши томонидан қабул қилинади. Кредиторлар йиғилишининг келишув битимини тузиш тўғрисидаги қарори биринчи, иккинчи ва учинчи гуруҳ кредиторларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади ҳамда қарор, башарти қарздорнинг гаров билан таъминланган мол-мулки мажбуриятлари бўйича барча кредиторлар уни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган деб ҳисобланади. Кредитор вакилининг келишув битимини тузиш масаласи тўғрисида овоз беришга доир ваколатлари унинг ишончномасида алоҳида назарда тутилган бўлиши керак. Келишув битими қарздор номидан тегишинча қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки қарздорнинг раҳбари, ташқи бошқарувчи, тугатиш бошқарувчиси ёхуд молиявий бошқарувчи томонидан тузилади. Келишув битими суд томонидан тасдиқланиши лозим бўлиб, бу ҳақда ажрим чиқарилади, унда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш кўрсатилади. Келишув битими қарздор, кредиторлар, шунингдек келишув битимида иштирок этаётган учинчи шахслар учун суд томонидан тасдиқланган кундан эътиборан кучга киради ва улар учун мажбурийдир. Кучга кирган келишув битимини бажаришни бир томонлама рад этишга йўл қўйилмайди. Келишув битими тузишни ёқлаб овоз берган кредитор, қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) ёки қарздор мол-мулкининг эгаси келишув битимини тузишга қарши овоз берган ёхуд овоз беришда иштирок этмаган кредиторлар олдида қарздорнинг пул мажбуриятларини ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятини бажаришга ҳақли. Бу ҳолда кредитор қарздор учун таклиф этилган ижрони қабул қилиши шарт, қарздорнинг мажбуриятларини бажарган шахсга эса кредиторнинг мажбурият бўйича талаб қилиш ҳуқуқлари ўтади. Мазкур Қонунининг 165-моддасига мувофиқ, келишув битими фақат харажатларнинг ўрни қопланганидан ва ушбу Қонун 150-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган талаблар ҳамда иш ҳақини тўлаш учун пул маблағлари берилишини назарда тутувчи тўлов ҳужжатларига доир талаблар қаноатлантирилганидан кейин суд томонидан тасдиқланиши мумкин. Қонуннинг 150-моддасида белгиланганидек, суд харажатлари, суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар, жорий коммунал ва фойдаланиш тўловлари, қарздорнинг мол-мулкини суғурта қилиш харажатлари, шунингдек, қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилганидан кейин юзага келган жорий тўлов мажбуриятлари бўйича талаблар ҳамда қарздор қайси фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғига зарар етказилганлиги учун қонунга мувофиқ жавобгар бўлса, шу фуқаронинг талабларини қондириш навбатдан ташқари тарзда амалга оширилади. Қонуннинг 166-моддаси биринчи қисмига кўра, қузатув, суд санацияси, ташқи бошқарув ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомиллари жараёнида суд томонидан келишув битимининг тасдиқланиши тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишнинг тугатилиши учун асос бўлади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, тасдиқлаш учун тақдим қилинган келишув битими қонунчиликка зид бўлмаганлиги ва учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузмаганлиги сабабли, суд келишув битимини тасдиқлашни ва иш бўйича иш юритишни тугатиш лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, уларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, тарафларнинг тушунтиришидан келиб чиқиб 13.11.2025 йилдаги келишув битимини тасдиқлашни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 57, 161, 163, 165, 166- моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 195-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Y NGIBO`STONLIK SIYOVUSH фермер хўжалиги ва Жиззах вилояти солиқ бошқармаси ўртасида 13.11.2025 йилда тузилган келишув битими тасдиқлансин. Y NGIBO`STONLIK SIYOVUSH фермер хўжалигига нисбатан юритилган мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин. Y NGIBO`STONLIK SIYOVUSH фермер хўжалиги ҳисобидан аризачи “M D D GRO BIO IM SERVIS” масъулияти чекланган жамияти фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин Y NGIBO`STONLIK SIYOVUSH фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 1.236.000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ажрим қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ажрим устидан апелляция шикояти (протест) келтирилиши мумкин. Судья А.Хужаназаров