Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2401/1916 Дата решения 14.11.2025 Инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 98212bd2-741d-4603-a640-491a363a6fd7 Claim ID PDF Hash a24dcdf349b0a71f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 17
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 113-моддаси ФКнинг 113 law
Ушбу Кодекснинг 116-моддаси Ушбу Кодекс 116 code_article
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддаси Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114 code_article
онуннинг 46-моддаси онуннинг 46 law
онуннинг 49-моддаси онуннинг 49 law
онуннинг 56-моддаси онуннинг 56 law
збекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
бундай битим ФКнинг 116-моддаси бундай битим ФК 116 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Ушбу Кодекснинг 74-моддаси Ушбу Кодекс 74 code_article
ИПКнинг 3246-моддаси ИПКнинг 3246 law
ИПК 3247-моддаси ИПК 3247 law
ИПК 169-моддаси ИПК 169 law
Ушбу Кодекснинг 118-моддаси Ушбу Кодекс 118 code_article
Бюджет кодексининг 122-моддаси Бюджет кодекси 122 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2401/1916-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Муқумова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья М.Астанов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 14 ноябрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар Л.Абдуллаев ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Тошмуродованинг котиблигида, Қашқадарё вилоят прокуратураси бўлим прокурори Ж.Абдуллаев, “1-сон комплекс лойиҳа қурилиш ва монтаж” хусусий корхонаси вакили З.Исмоилов (ишончнома асосида), Қарши шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармаси вакили М.Бозоров (ишончнома асосида), Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили Х.Махматқуловнинг (ишончнома асосида) иштирокида, Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 31 октябрдаги қарорига нисбатан Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикоят бўйича ишни вилоят суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси (кейинчалик матнда Адлия деб юритилади) “1-сон комплекс лойиҳа қурилиш ва монтаж” хусусий корхонаси (кейинчалик матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, Қарши шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармасидан (кейинчалик матнда жавобгар деб юритилади) 2.952.712.944 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суднинг 2024 йил 17 майдаги ажрими билан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Қашқадарё вилоят Молия бош бошқармаси ишга жалб этилган. Қарши туманлараро иқтисодий суднинг 2024 йил 20 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 31 октябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиниб, даъво талабини қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Мазкур қарорга нисбатан Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан тафтиш шикояти келтирилиб, унда апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш сўралган. Бунга асос сифатида тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтмаганлиги, моддий ва процессуал қонун ҳужжатлари 2 нотўғри қўлланилган ҳолда даъво ариза қисман қаноатлантирилганлиги, давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, биринчи инстанция суди даъвони рад этиш ҳақида асосли хулосага келганлиги, аммо апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатларни инобатга олмаганлиги каби важлар кўрсатилган. Суд мажлиси тайинланган жой ва вақти ҳақида ажрим нусхаси Адлия бошқармаси ва Қашқадарё вилоят Молия бош бошқармасига юборилган бўлсада, суд муҳокамасида уларнинг вакиллари иштирок этмади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинчалик матнда ИПК деб юритилади) 127, 324моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили оғзаки илтимоснома келтириб, қўшимча ҳужжатлар тақдим этиш учун ишни кўришни бошқа кунга қолдиришни сўради ҳамда тарафлар ўртасидаги шартнома тендирсиз тузилиб, ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини, аммо ишлар бажарилганлигини маълум қилди. Суд мажлисида иштирок этган Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили илтимосномани рад этишни ва тафтиш шикоятидаги важларни қувватлаб, уни қаноатлантиришни ҳамда апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили илтимоснома ва шикоят юзасидан қонуний қарор қабул қилишни маълум қилди. Суд мажлисида иштирок этган прокурор илтимосномани кўриб чиқишни судлов ҳайъатига ҳавола қилиб, тафтиш шикоятини қувватлаб, уни қаноатлантирибшни ҳамда апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш ҳақида фикр билдирди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини ҳамда прокурорнинг фикрини тинглаб, тафтиш шикоятидаги важларни ишдаги далиллар ҳамда қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогар вакилининг ишни кўришни бошқа кунга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда тафтиш шикоятини қаноатлантириб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. 3 Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 19 декабрда 108/ш-сонли шартнома тузилиб, ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра “иш бажарувчи” “буюртмачи” томонидан буюртма қилинган Қарши шаҳридаги анфитеатр рўпарасида муҳандислик тармоқлари билан замонавий фаввора қуриш ва майдонини ободонлаштириш ишлари ҳажмини бажариб бериш, “буюртмачи” иш ҳажми бўйича бажарилган ишларни қабул қилиш ва тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.2-бандида, шартнома қиймати барча солиқлар ва ҚҚС 12% билан 2.952.712.944 сўмни ташкил қилиши қайд этилиб, бажариладиган ишлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган. Тарафлар ўртасида бажарилган ишларнинг қиймати бўйича ҳисоб-фактура ва солиштирма-далолатнома расмийлаштирилиб, тасдиқланган. Қарздорликни тўлаб бериш бўйича юборилган талабномалар ижроси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли, Адлия бошқармаси даъвогар манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган шартнома давлат харидларига оид қонун ҳужжатлари талаблари доирасида тендер ўтказилмасдан расмийлаштирилиб, тегишли ғазначилик бўлимида рўйхатга олинмаган. Биринчи инстанция суди ушбу ҳолатларни инобатга олиб, шартнома ғазначилик бўлимида рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли битимнинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги ва ишдаги далилларнинг номақбуллигини асос қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асосли хулосага келган бўлсада, аммо апелляция инстанция суди суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризани қисман қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-594-сонли қарори 6-бандида, бюджет ташкилотларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга кириши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинчалик матнда ФК деб юритилади) 112-моддасига кўра, битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. ФКнинг 113-моддасига мувофиқ, битим ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). Ушбу Кодекснинг 116-моддасига асосан, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. Бундан ташқари, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (кейинчалик матнда Қонун деб юритилади) 19-моддасига кўра, бюджет ташкилотлари давлат буюртмачилари ҳисобланиши, 4 давлат буюртмачилари давлат харидларини режалаштириши, бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги эълонларни фақат молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тасдиқланган тақдирдагина махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига ва оммавий ахборот воситаларига жойлаштириши шарт. Ушбу Қонуннинг 46-моддасида, давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли бўлмаган усулларини қонунга хилоф равишда танлашга, давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш мақсадида давлат харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмаган ёки ажратилган маблағлар ҳажмидан ортиқ миқдордаги давлат харидларини амалга оширишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Шунингдек, Қонуннинг 49-моддасига асосан электрон дўконда бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача (бюджет буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача) қийматдаги ишларнинг, хизматларнинг давлат харидлари амалга оширилиши мумкин. Қонуннинг 56-моддасида энг яхши таклифларни танлаш воситасидаги давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилиши назарда тутилган: ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади; товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет буюртмачилари учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига мувофиқ юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан қабул қилинади ҳамда ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлимларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар юридик мажбуриятлар юзага келишини тасдиқловчи ҳужжатларни ғазначилик бўлимларида рўйхатдан ўтказиш учун жорий молия йилининг 25 декабридан кечиктирмай тақдим этади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш тўғрисида тузиладиган шартномаларда 15 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилади. Мазкур ҳолатда тарафлар томонидан “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун ва қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда давлат харидлари режалаштирилмасдан, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмагани ҳолда ишларнинг давлат хариди электрон 5 дўкон ёхуд танлаш орқали савдолар ўтказилмасдан тўғридан-тўғри шартнома тузилган. Ушбу қонун ҳужжатларига асосан биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида тузилган шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим сифатида баҳоланиши лозимлиги учун юридик оқибатларга олиб келмаслиги сабабли асосли хулосага келган ва даъво талабига асос бўлган ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма-далолатнома ва бошқа ҳужжатларни иш учун номақбул ва ишончсиз далил сифатида тўғри баҳолаган бўлсада, апелляция инстанцияси суди назорат ўлчови хулосасига таяниб, иш ҳолатларига нотўғри баҳо берган. Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сонли қарори 2.1-бандида, судларнинг эътибори тузилмаган шартноманинг ҳақиқий бўлмаган битимдан фарқланишига ва тузилмаган шартнома ҳақиқий бўлмаган битимнинг оқибатларини келтириб чиқармаслигига қаратилиши, 2.3-бандида судларнинг эътибори, қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслиги, бироқ, бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилиши, ушбу қоида давлат хариди тартиб-таомилларига зид тузилган шартномаларга нисбатан тадбиқ этилмаслиги, 4-бандида эса агар қонун ҳужжатларида қурилиш пудрати шартномаси фақат электрон дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлат харидлари натижалари асосида тузилиши назарда тутилган бўлиб, шартнома савдолар ўтказилмасдан тузилган бўлса, бундай битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. ИПКнинг 68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шартлиги, 72-моддасида эса қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Ушбу Кодекснинг 74-моддасига мувофиқ, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 3246-моддасига асосан, суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материллари бўйича текширади. 6 Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати тафтиш шикоятида келтирилган важларни асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича айрим суд ҳужжатларини бекор қилишга ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли. Шунга кўра, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ ўрганилмасдан, ишдаги далилларга тегишли ҳуқуқий баҳо берилмасдан, қарор қабул қилишда моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, судлов ҳайъати даъвогар вакилининг ишни кўришни бошқа кунга қолдириш ҳақидаги оғзаки илтимосномасини асоссиз деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади, чунки ишни тафтиш инстанцияси судида кўриб чиқиш ҳақидаги ажрим нусхаси тарафларга гибрид почта алоқа бўлими орқали 2025 йил 24 октябрь куни юборилган бўлсада, даъвогар суд мажлисига тайёр ҳолда ўз важларини исботловчи қўшимча ҳужжатларни олиб келиш ва суд муҳокамасида тақдим этиш ҳуқуқидан фойдаланмасдан, асоссиз равишда ишни кўришни бошқа кунга қолдиришни сўраган. ИПК 169-моддасининг 1-бандида, ишда иштирок этувчи шахсларнинг янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ҳамда иш муҳокамаси билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва илтимосномалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари суд томонидан эшитиб бўлинганидан кейин ҳал қилинади, 3-бандига кўра суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини қаноатлантириш тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён қилиниши мумкин. Ушбу Кодекснинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Шунингдек, ушбу Қонунга асосан иқтисодий судларга апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати даъвогар вакилининг ишни кўришни бошқа кунга қолдириш ҳақидаги оғзаки илтимосномасини 7 қаноатлантиришни рад этиб, тафтиш шикоятни қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўз кучида қолдиришни ҳамда суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларига, Фуқаролик кодексининг 112, 113, 114, 116-моддаларига, Бюджет кодексининг 122-моддасига, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 19, 46, 49, 56моддаларига ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 72, 74, 118, 169, 32463249-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: “1-сон комплекс лойиҳа қурилиш ва монтаж” хусусий корхонаси вакилининг оғзаки илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармасининг тафтиш шикояти қаноатлантирилсин. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 31 октябрдаги қарори бекор қилинсин. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 20 июндаги ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилсин. “1-сон комплекс лойиҳа қурилиш ва монтаж” хусусий корхонаси ҳисобидан: - Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармасига 41.200 сўм почта харажати; - республика бюджетига 59.054.288,8 сўм давлат божи ундирилсин. Қарор бўйича ижро варақалари берилсин. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси томонидан 2024 йилнинг 31 октябрь ва 1 ноябрида берилган ижро варақалари бўйича ундирувлар бекор қилинсин. Қарорнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов ҳайъат аъзолари Л.Абдуллаев Д.Рахимов