Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2504/19586 Дата решения 14.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья UMAROV XURSHIDJON XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 331e74b7-735f-4ab9-be44-a8ee39ce56e2 Claim ID PDF Hash 4a17f25932a23819... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2504/19586-сонли иқтисодий иш судья: Х.Умаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 14 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, даъвогар ААААнинг жавобгар ББББ ҳисобидан 197 905 917 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили М.Тожимаматов (ишончнома асосида)нинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, АААА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва ББББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида тузилган юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти шартномасига мувофиқ таъминотчи корхона истеъмолчига электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси ҳақини жавобгар ўз вақтида тўлиқ тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 197 905 917 сўм миқдорда қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан электр энергияси шартномасидан юзага келган 197 905 917 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, даъво аризаси судга киритилганидан сўнг жавобгар қарздорликни қисман тўлаганлигини, бугунги кунда унинг қарздорлиги 133 005 917 сўмни ташкил этаётганлигини маълум қилиб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириб беришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (таъминотчи корхона) ва жавобгар (истеъмолчи) ўртасида электр таъминоти шартномаси тузилган. Ўзаро тузилган электр таъминоти шартномаси шартларига кўра даъвогар жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, электр энергияси истеъмолчи, яъни жавобгарга етказиб берилган. Жавобгар эса шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, етказиб берилган электр энергияси учун ўз вақтида тўловларни амалга оширмаган ва 2025 йил 1 октябрь ҳолатига 197 905 917 сўм қарздорликка йўл қўйган. Даъвогарнинг жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур қарздорлик ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақфактуралар, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Бироқ жавобгар 2025 йилнинг 27, 28, 30 октябрь ҳамда 5-13 ноябрь кунлари мавжуд қарздорликнинг 64 900 000 сўм қисмини тўлаган. Бу ҳолат даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда суд муҳокамасида судга тақдим этилган даъвогарнинг 2025 йил 13 ноябрдаги 1453-сонли маълумотномаси билан тасдиқланади. Суд даъво аризаси суд девохонасида 2025 йил 24 октябрь куни кирим қилинганлиги сабабли даъвогарнинг асосий қарз ундириш талаби асосли бўлган деб ҳисоблайди. Иш судда кўриб чиқилгунига қадар жавобгар қарздорликни қисман тўлаганлиги учун суд даъво талабининг 133 005 917 сўм қарздорликни ундириш қисмини қаноатлантириш, 64 900 000 сўм қисмини қаноатлантиришни рад этиш лозим деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 133 005 917 сўм қарздорлик, 41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 3 958 118,34 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 172, 176-179 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ББББ ҳисобидан даъвогар АААА фойдасига 133 005 917 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ББББ ҳисобидан республика бюджетига 3 958 118,34 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шу суд орқали Наманган вилоят судига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Умаров