← Назад
Решение #2846820 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| ФКнинг | 477 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2005-2501/3545-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Пешку тумани
2025 йил 14 ноябрь
Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида,
судья ёрдамчиси М.Акрамов котиблигида даъвогар “Бухоро ҳудудий электр
тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти жавобгар “S RDOR S RBON”
фермер хўжалигига нисбатан тақдим этган даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишини Пешку туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик
жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) номидан Пешку
туман электр таъминоти корхонаси (бундан буён матнда “даъвогар филиали”
деб юритилади) ҳамда “S RDOR S RBON” фермер хўжалиги (бундан буён
матнда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида юридик шахслар учун электр
энергияси таъминоти шартномаси тузилган. Мазкур шартнома шартига кўра
даъвогар жавобгарга уланган тармоқ орқали электр энергиясини етказиб
бериши, жавобгар эса шартномада назарда тутилган миқдорда ва муддатларда
тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар мажбуриятларни бажариб, жавобгарга электр энергиясини
етказиб берган. Жавобгар эса электр энергиясини қабул қилиб олган. Тўловлар
қисман амалга оширилган натижада жавобгар 2025 йил 1 октябрь ҳолатида
59 131 425 сўмлик қарздорликка йўл қўйган.
Шундан сўнг, даъвогар талабнома билан жавобгарга мурожаат қилиб,
асосий қарзни тўлаб беришни сўраган, акс ҳолда судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиши тўғрисида огоҳлантирган. Талабнома почта бўлими орқали
юборилган. Бироқ, билдирилган талаб жавобгар томонидан қисман оқибатсиз
қолдирилган.
Шу сабабли низо вужудга келган ва даъвогар судга даъво аризаси киритиб,
жавобгар ҳисобидан 59 131 425 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Даъвогар ва жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида лозим
даражада хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади. Даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини тақдим қилмади.
Бироқ, даъвогар судга маълумотнома тақдим этиб, ишни унинг вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисми мувофиқ, суд
ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва тақдим этилган хужжатларга баҳо бериб, қуйидагиларга кўра
даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК”
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 470-моддасига кўра энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида
назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига
амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи
ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари
кўрсаткичлари билан аниқланади.
ФКнинг 477-моддасининг биринчи қисмига кўра энергия таъминоти
шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада
бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли
етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини
қоплаши шарт.
Даъвогарнинг асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли
бўлиб, ишдаги таққослаш далолатномаси, ҳисобварақ-фактураларлар билан ўз
тасдиғини топади.
Даъвогар вакили томонидан судга тақдим қилган 2025 йил
14 ноябрдаги маълумотномага кўра, жавобгар фойдаланилган электр энергияси
бўйича тўловларни амалга оширмаганлиги маълум қилинган.
Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг асосий қарз суммани ундириш талабини
тўлиқ қаноатлантиришни ва жавобгар ҳисобидан даъвогарга 59 131 425 сўм
асосий қарзни ундиришни лозим топди.
ИПК 118-моддасининг учинчи қисмига кўра, даъвогар тўлашдан
белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан
озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб, жавобгар
ҳисобидан республика бюджетига 1 182 628,5 сўм давлат божи ва даъвогар
фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 8, 234, 236, 470, 477-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
116,118,170,176-179-моддаларига
асосланиб
қарор
қ и л а д и:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “S RDOR S RBON” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар
“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти
фойдасига 59 131 425 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар “S RDOR S RBON” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика
бюджетига 1 182 628,5 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Пешку туманлараро
иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига
шикоят келтириши мумкин.
Судья
У.Жумаев
4-2005-2501/3545-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Пешку тумани
2025 йил 14 ноябрь
Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида,
судья ёрдамчиси М.Акрамов котиблигида даъвогар “Бухоро ҳудудий электр
тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти жавобгар «S RDOR S RBON»
фермер хўжалигига нисбатан тақдим этган даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишини Пешку туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8,
234, 236, 470, 477-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 116,118,170,176-179-моддаларига асосланиб
қарор
қ и л а д и:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “S RDOR S RBON” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар
“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти
фойдасига 59 131 425 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар “S RDOR S RBON” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика
бюджетига 1 182 628,5 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Пешку туманлараро
иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига
шикоят келтириши мумкин.
Судья
У.Жумаев
Суд мажлиси баённомаси
Пешку тумани
2025 йил 14 ноябрь
4-2005-2501/3545-сонли иш
Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида,
судья ёрдамчиси М.Акрамов котиблигида даъвогар “Бухоро ҳудудий электр
тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти жавобгар “S RDOR S RBON”
фермер хўжалигига нисбатан тақдим этган даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишини Пешку туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқмоқда.
Раислик қилувчи суд мажлисини очиқ деб эълон қилиб, қандай иш
кўрилишини маълум қилди.
Суд мажлиси котибининг ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд
мажлисига келган – келмаганлиги тўғрисидаги маълумоти: даъвогар ва
жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Даъво
аризага нисбатан ўзининг эътирозларини тақдим қилмади.
Раислик этувчи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
170-моддасининг учинчи қисмига кўра иқтисодий ишни даъвогар ва жавобгар
вакилининг иштирокисиз кўриб чиқилишини эълон қилди.
Раислик
қилувчи
ишда
иштирок
этувчи
тараф
вакилининг
тушунтиришини, тақдим қилинган ҳужжатларини муҳокама қилиб, маслаҳатда
қолди.
Маслаҳатдан сўнг ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини эълон қилди.
Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслар асослантирилган ҳал
қилув қарори билан беш кун ичида танишишлари мумкинлигини, унинг
мазмунини ва қайси асосларга кўра суд бундай тўхтамга келганлигини, устидан
шикоят бериш, суд мажлиси баённомаси билан танишиш тартибини, муддатини
ва унда йўл қўйилган камчиликларни кўрсатиб ёзма фикрлар билдириш
ҳуқуқини тушунтириб, суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди.
Суд мажлиси баённомаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 201-202-моддалари асосида олиб борилди.
Раислик қилувчи
У.Жумаев
Суд мажлиси котиби
М.Акрамов