← Назад
Решение #2846826 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПКнинг | 128 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2501/7650-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
14.11.2025 йил
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ғозиев раислигида, судья
ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар вакили Т.Тошқулов (21.02.2025
йилдаги 09-07/863-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар O`zb kist n S vd S n t
l t si Jizz x Vil t B shq rm si ************ манфаатида, жавобгар
************га нисбатан берилган даъво аризасини очиқ суд мажлиси мухокамасида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар O`zb kist n S vd -S n t
l t si Jizz x Vil t B shq rm si
************ манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ************ (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) ҳисобидан 99.400.000 сўм асосий кредит қарзи, 7.418.618,35 сўм
муддати ўтган кредит фоизи, 294.115,07 сўм кредит фоизи ҳамда 1.357.106,45 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида палата вакиллари иштирок этмади. Иш хужжатларида ишни палата
вакиллари иштирокисиз кўриш хақида илтимоснома мавжуд.
Жавобгарнинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери почта манзили бўйича
юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда яшамаслиги
аниқланган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу
Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд
томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу
рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери
(почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма
нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда
алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор
қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда
юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
Мазкур ҳолатда суд, ИПКнинг 128-моддасига асосан ишни жавобгар вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга маълумотнома тақдим этиб,
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва қўшимча тақдим
қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қаноатлантиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, банк ва ************ ўртасида кредит шартномаси
тузилган бўлиб, унга кўра банк 84 ой муддатга, йиллик 18% устама ҳақ тўлаш шарти
билан 99.400.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш, жавобгар эса олинган
кредитни шартномасида белгиланган муддатда ва шартларда қайтариш мажбуриятини
олган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва учинчи
қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
65-моддаси иккинчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида барча мулк
шаклларининг тенг хуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб
чиққан.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки
бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада
назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз
олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
Агар ушбу ФКнинг 41-бобининг 2-параграфи (Кредит) қоидаларида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб
чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфи (Қарз)
нинг қоидалари қўлланади.
ФКнинг 735-моддасига асосан, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда
тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли
фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Банк томонидан ўз мажбуриятлари бажарилиб, жавобгарга 99.400.000 сўм
миқдорида кредит ажратилган, жавобгар томонидан кредитни қайтариш графигига риоя
қилинмаган, натижада 99.400.000 сўм асосий кредит қарзи, 7.418.618,35 сўм муддати
ўтган кредит фоизи, 294.115,07 сўм кредит фоизидан кредит қарздорлиги вужудга
келган.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар ҳисобидан 99.400.000 сўм асосий кредит
қарзи, 7.418.618,35 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 294.115,07 сўм кредит фоизини
ундиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгар ҳисобидан 1.357.106,45 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Шартноманинг 8.3-бандида фоизларни белгиланган муддатда тўламаганлиги ва
улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга келгани учун “Қарздор” “Банк”ка
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,1 фоиз миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўланиши белгиланган.
Шу сабабли, суд даъвогарнинг 1.357.106,45 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
талабини қаноатлантиришни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддаси асосан, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатлари
жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагиларга ҳамда ИПКнинг 118,128,170,176-180, 186,192-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар ************ ҳисобидан даъвогар ************ фойдасига 99.400.000
сўм асосий кредит қарзи, 7.418.618,35 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 294.115,07 сўм
кредит фоизи, 1.357.106,45 сўм пеня ва 41.200 сўм почта харажатлари;
- Республика бюджетига 2.169.396,77 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир
ой ичида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига апелляция
тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари ёки ушбу муддатда апелляция
шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда Дўстлик туманлараро иқтисодий
суди орқали Жиззах вилоят судига кассация тартибида шикоят, прокурор эса протест
беришлари мумкин.
Судья
Ш.Ғозиев