Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1804-2401/1900 Дата решения 14.11.2025 Инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья SHARIPOV DILSHOD SABUROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Chir hiq g ld сitу Ответчик / Подсудимый
Source ID e460c7ee-fb70-4d50-bd11-b145fac8c26e Claim ID PDF Hash 278bafb244dff9b0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 19
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 324-моддаси ИПКнинг 324 law
рисида ушбу Кодекснинг 127-моддаси рисида ушбу Кодекс 127 code_article
аролик кодексининг 666-моддаси аролик кодекси 666 code_article
Ушбу кодекснинг 673-моддаси Ушбу кодекс 673 code_article
пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддаси пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекс 638 code_article
нинг 19-моддаси нинг 19 law
онуннинг 46-моддаси онуннинг 46 law
онуннинг 49-моддаси онуннинг 49 law
онуннинг 56-моддаси онуннинг 56 law
бандида бюджет кодексининг 122-моддаси бандида бюджет кодекси 122 code_article
збекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
бундай битим ФКнинг 116-моддаси бундай битим ФК 116 law
ИПК 66-моддаси ИПК 66 law
Ушбу Кодекснинг 68-моддаси Ушбу Кодекс 68 code_article
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 3246-моддаси ИПКнинг 3246 law
ИПКнинг 3247-моддаси ИПКнинг 3247 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1804-2401/1900-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Д.Шарипов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья Д.Рахимов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 14 ноябрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар М.Бозоров ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, Қашқадарё вилолят прокуратураси бўлим прокурори Ж.Абдуллаев, даъвогар “Chir hiq g ld сitу” масъулияти чекланган жамияти А.Бобоёров (ишончнома асосида), Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили Х.Махматқулов (ишончномага асосан)лар иштирокида, Косон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 26 июлдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 25 октябрдаги қарорига нисбатан Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга вилоят судининг биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси даъвогар “Chir hiq g ld сitу” масъулияти чекланган жамияти манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Косон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасидан 115.710.001 сўм асосий қарз, 57.855.000 сўм жарима ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2024 йил 21 июндаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Косон туман иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда Косон туман ғазначилик бўлими жалб этилган. Суднинг 2024 йил 26 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 101.529.042 сўм асосий қарз, 15.229.356 сўм жарима ундирилган ҳамда суд харажатлари қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклатилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 25 октябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, ҳал қилув қарори хулоса қисмининг “Жавобгар Косон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасидан даъвогар “Chir hiq g ld сitу” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 15.229.356 сўм жарима ундирилсин” 2 қисми бекор қилинган ва даъво талабининг ушбу қисмини қаноатлантириш рад этиш белгиланган. Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси тафтиш тартибида шикоят киритиб, унда Косон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 26 июлдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 25 октябрдаги қарорини бекор қилиб, даъво талабларини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган Ғазначилик хизмати вакили тафтиш шикоятида келтирган важларни такрорлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанциясининг қарори қонун нормаларига риоя қилинмасдан, иш ҳолатларга ва далилларга нотўғри баҳо берганлиги, тарафлар ўртасида тузилган шартнома давлат харидлари тўғрисидаги қонун талабларига зид равишда тузилганлигини, шартнома белгиланган тартибда ғазначиликдан рўйхатдан ўтмаганлигини, маълум қилиб, Косон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 26 июлдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 25 октябрдаги қарорини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тафтиш шикоятига эътироз билдириб, апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор тафтиш шикоятида келтирган важларни қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома давлат харидлари тўғрисидаги қонун талабларига зид равишда тузилганлигини, шартнома белгиланган тартибда ғазначиликдан рўйхатдан ўтмаганлиги сабабли, тафтиш шикоятини қаноатлантириб, Косон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 26 июлдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 25 октябрдаги қарорини бекор қилишни, даъво талабларини рад этишни сўради. Суд мажлиси ўтказиладиган куни ва вақти ҳақида Палата, жавобгар ва учинчи шахс белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да суд мажлисида иштирок этмади. ИПКнинг 324-моддаси биринчи қисмида тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Бундай ҳолда судлов ҳайъати улар вакилларининг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, прокурорнинг фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, тафтиш шикоятини қаноатлантиришни ва даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 9 сентябрда 17-С/РБ-сонли, 2021 йил 27 сентябрда 18-сонли пудрат шартномалари ҳамда 2021 йил 23 декабрда 26-сонли қўшимча келишувлар тузилган. 3 Мазкур шартномаларнинг 1.1-бандига асосан ёрдамчи пудратчи ушбу шартнома бўйича объектда жорий таъмирлаш ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолда бажариш, бош пудратчи эса ёрдамчи пудратчига жорий таъмирлаш ишлари учун зарур шароитлар яратиш, уларни қабул қилиб олиш ва тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан пудрат ишлари бажарилиб, ишлар тарафлар ўртасида ҳужжатлар асосида тасдиқланган. Бироқ, жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган. Қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 666-моддасига мувофиқ қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу кодекснинг 673-моддасига кўра, буюртмачи пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди. Қонун ёки шартномада тегишли кўрсатмалар бўлмаса, пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддасига мувофиқ ҳақ тўланади. Қурилиш пудрати шартномасида ишларга объект буюртмачи томонидан қабул қилинганидан сўнг бир йўла ва тўлиқ ҳажмда ҳақ тўлаш назарда тутилиши мумкин. Биринчи инстанция суди даъво талабини талабларини қисман қаноатлантириб, апелляция интсанция суди эса мазкур ҳал қилув қарорини ўзгартириш ҳақида нотўғри хулосага келган. Чунки, тарафлар давлат харидларига оид қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда тендер ўтказилмасдан, шартномани ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказмасдан, шартномавий муносабатга киришиб ишлар бажарилган. Чунки, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади)нинг 19-моддасига кўра бюджет ташкилотлари давлат буюртмачилари ҳисобланиши, давлат буюртмачилари давлат харидларини режалаштириши, бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги эълонларни фақат молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тасдиқланган тақдирдагина махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига ва оммавий ахборот воситаларига жойлаштириши шарт. Ушбу Қонуннинг 46-моддасида давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли бўлмаган усулларини қонунга хилоф равишда танлашга, давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш мақсадида давлат харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмаган ёки ажратилган маблағлар ҳажмидан ортиқ миқдордаги давлат харидларини амалга оширишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Шунингдек, Қонуннинг 49-моддасига асосан электрон дўконда бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача (бюджет буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача) қийматдаги ишларнинг, хизматларнинг давлат харидлари амалга оширилиши мумкин. 4 Қонуннинг 56-моддасида энг яхши таклифларни танлаш воситасидаги давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилиши назарда тутилган: ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади; товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет буюртмачилари учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорни ташкил этади. Бундан ташқари тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 65-бандида бюджет кодексининг 122-моддасига асосан пудратчи корхоналар билан тузилган шартномалар, шунингдек, уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ғазначилик бўлинмалардан рўйхатдан ўтказилгандан кейин кучга кириши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига мувофиқ юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан қабул қилинади ҳамда ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлимларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар юридик мажбуриятлар юзага келишини тасдиқловчи ҳужжатларни ғазначилик бўлимларида рўйхатдан ўтказиш учун жорий молия йилининг 25 декабридан кечиктирмай тақдим этади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш тўғрисида тузиладиган шартномаларда 15 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилади. Мазкур ҳолатда тарафлар томонидан “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун ва қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда давлат харидлари режалаштирилмасдан, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмагани ҳолда ишларнинг давлат хариди электрон дўкон ёхуд танлаш орқали савдолар ўтказилмасдан ишлар бажарилган. Ушбу қонун ҳужжатларига асосан биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида тузилган шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим сифатида баҳоланиши лозимлиги учун юридик оқибатларга олиб келмаслиги сабабли даъво талабига асос бўлган ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма-далолатнома ва бошқа ҳужжатларни иш учун номақбул ва ишончсиз далил сифатида баҳолаши ҳамда даъво талабини қаноатлантиришни рад этиши лозим эди. Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сонли Қарорининг 2.1-бандида, судларнинг эътибори тузилмаган шартноманинг ҳақиқий бўлмаган битимдан фарқланишига ва тузилмаган шартнома ҳақиқий бўлмаган битимнинг оқибатларини келтириб чиқармаслигига қаратилиши, 2.3-бандида судларнинг эътибори, қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслиги, бироқ, 5 бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилиши, ушбу қоида давлат хариди тартиб-таомилларига зид тузилган шартномаларга нисбатан тадбиқ этилмаслиги, 4-бандида эса агар қонун ҳужжатларида қурилиш пудрати шартномаси фақат электрон дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлат харидлари натижалари асосида тузилиши назарда тутилган бўлиб, шартнома савдолар ўтказилмасдан тузилган бўлса, бундай битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати тафтиш шикоятида келтирилган важларни асосли деб ҳисоблайди. ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу Кодекснинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Шунингдек, ушбу Қонунга асосан иқтисодий судларга апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. Шунга кўра, биринчи инстанция суди даъво аризасини қисман қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага қилган, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати эса мазкур ҳал қилув қарорини ўзгартириш ҳақида нотўғри тўхтамга келган. Судлов ҳайъати тафтиш шикоятидаги важларини ишдаги мавжуд далиллар билан бирга ўрганиб, муҳокама қилиб, биринчи инстанция суди ва апелляция инстанция суди ишдаги мавжуд далилларга етарлича ҳуқуқий баҳо бермасдан, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантириш ҳақида нотўғри хулосага 6 келган деб ҳисоблаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ва апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. ИПКнинг 3246-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. ИПКнинг 3247-моддаси биринчи қисми 2-бандида ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати тафтиш шикоятини қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ва апелляция инстанция суди қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни, даъвогар томонидан ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган 34.000 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдиришни, даъвогардан Республика бюджетига ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ 3.471.300 сўм давлат божи ундиришни, даъвогардан жавобгар фойдасига ишни апелляция инстанция судида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган 1.735.650 сўм давлат божи ва 34.000 сўм почта харажати ундиришни, даъвогардан Республика бюджетига ишни тафтиш инстанцияларида кўриш билан боғлиқ 1.735.650 сўм давлат божи ундиришни, Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси фойдасига 41.200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 72, 118, 3246, 3247 , 3249-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилди: Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасининг тафтиш шикояти қаноатлантирилсин. Косон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 26 июлдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 25 октябрдаги қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси “Chir hiq g ld сitу” масъулияти чекланган жамияти манфаатида киритган даъво аризасини қаноатлантирилиш рад этилсин. Даъвогар “Chir hiq g ld сitу” масъулияти чекланган жамияти томонидан ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган 34.000 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “Chir hiq g ld сitу” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ 3.471.300 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “Chir hiq g ld сitу” масъулияти чекланган жамиятидан жавобгар Косон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси фойдасига ишни апелляция инстанция судида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган 1.735.650 сўм давлат божи ва 34.000 сўм почта харажати ундирилсин. 7 Даъвогар “Chir hiq g ld сitу” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига ишни тафтиш инстанциясида кўриш билан боғлиқ 1.735.650 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “Chir hiq g ld сitу” масъулияти чекланган жамиятидан Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси фойдасига 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвогар “Chir hiq g ld сitу” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суд депозит ҳисобрақамига 103.000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Апелляция инстанцияси томонидан 4-1804-2401/1900-сонли иш юзасидан 2024 йил 25 октябрда берилган ижро варақалари бекор қилинсин. Қарор юзасидан янги ижро варақалари берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин. Раислик килувчи М.Астанов Судьялар М.Бозоров Д.Рахимов