← Назад
Решение #2846840 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| амда ФК | 326 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
11 879 символов
1
4-1201-2501/14227 - сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 14 ноябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида,
Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – бош юрисконсульт М.Р
(19.08.2025 йилдаги 01/6-12/2-сон ишончнома асосида) иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Riv jl ntirish ҳудудий бошқармасининг
даъвогар “Riv jl ntirish” АТБ (СТИР Riv jl ntirish) манфаатида жавобгар
“Riv jl ntirish” МЧЖ (СТИР Riv jl ntirish) ҳисобидан 54 833 325 сўм муддати
келмаган асосий қарз, 21 633 669 сўм муддати ўтган асосий қарз, 5 579 118 сўм
фоиз қарзи ва 5 399 574 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Riv jl ntirish ҳудудий бошқармаси
(палата) даъвогар “Riv jl ntirish” АТБ (даъвогар ва/ёки банк) манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Riv jl ntirish” МЧЖ
(жавобгар ва/ёки қарз олувчи) ҳисобидан кредит шартномасига асосан
54 833 325 сўм муддати келмаган асосий қарз, 21 633 669 сўм муддати ўтган
асосий қарз, 5 579 118 сўм фоиз қарзи ва 5 399 574 сўм пеняни ундиришни
сўраган.
Палата ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида вакиллари
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(ИПК)нинг 128,170-моддаларига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, даъво аризасида баён қилинган важларни такрорлаб, даъво
аризасини қаноатлантиришни сўраб, даъво аризаси судга кирим бўлгандан
сўнг жавобгар томонидан 13 100 000 сўм тўловлар амалга оширилганлиги
сабабли жавобгар ҳисобидан 54 833 325 сўм муддати келмаган асосий қарз, 10
193 669 сўм муддати ўтган асосий қарз, 3 919 118 сўм фоиз қарзи ва 5 399 574
сўм пеня ундиришни сўради.
2
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва
учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон
Республикасининг
Фуқаролик
кодекси
(ФК)
234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил
27 декабрда тузилган 173-сонли кредит шартномаси (кредит шартнома) дан
келиб чиққан.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 1.1-бандига асосан
банк қарз олувчига шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш мажбуриятини, қарз олувчи эса ўз
навбатида олинган пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва
фоизлар тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2-бўлимига асосан, банк қарз олувчига аҳолига маиший
хизмат кўрсатишни ривожлантириш ва автомашина сотиб олиш учун 3 йил
муддатга, йиллик 22 фоиз ставкада 329 000 000 сўм кредит маблағи ажратиш
мажбуриятини олган.
Кредит бўйича асосий қарз ва фоизларни қайтариш шартноманинг
1-иловасида кўрсатилган жадвалга асосан амалга оширилади.
Шартноманинг 4.2.1-бандига асосан қарз олувчи кредитни ва у бўйича
ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатларда ва миқдорда
тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган.
Банк қарз олувчига кредит маблағларини ажратган ва шартномада
назарда тутилган мажбуриятларини бажарган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар лозим
даражада бажарилмаган, кредит қарздорликлари тўланмаган.
Банкнинг кредит қарздорликларини тўлаш ҳақидаги талабномаси
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу боисдан палата даъвогар манфаатида даъво аризаси билан судга
мурожаат қилиб, 2025 йилнинг 20 август ҳолатига 54 833 325 сўм муддати
3
келмаган асосий қарз, 21 633 669 сўм муддати ўтган асосий қарз, 5 579 118 сўм
фоиз қарзини ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг кредит қарздорлигини қоплаш тўғрисидаги талабномаси
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шартноманинг 5.1.3-бандига асосан қарз олувчи томонидан кредит
маблағларидан мақсадсиз фойдаланилганлиги аниқланганда, кредит
шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаган
ҳолларда банк фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан
олдин, жумладан ажратилган кредитни ундирувга қаратиш ҳуқуқига эга.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига биноан кредит шартномаси
бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 736-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган
бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини
тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини
қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият
бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли
фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Қайд этилганларга асосан суд, палатанинг жавобгардан даъвогар
фойдасига 54 833 325 сўм муддати келмаган асосий қарз, 21 633 669 сўм
муддати ўтган асосий қарз, 5 579 118 сўм фоиз қарзи ундириш тўғрисидаги
даъво талабларини асосли деб ҳисоблайди.
Суд, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг
жавобгар томонидан қисман бўлса-да кредит қарздорликлари ихтиёрий
равишда тўлаб берилганлигини инобатга олиб, палатанинг жавобгардан
даъвогар фойдасига 54 833 325 сўм муддати келмаган асосий қарз, 10 193 669
сўм муддати ўтган асосий қарз, 3 919 118 сўм фоиз қарзини ундириб, даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, палата шартномага асосан жавобгардан даъвогар
фойдасига 5 399 574 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шартноманинг 5.1-банди “б” кичик бандида қарз олувчи кредит бўйича
ҳисобланган фоизларни тўловлар жадвали бўйича тўлаш муддатларини
бузганда, ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,3 фоизи миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
Банк томонидан кечиктирилган фоиз тўловлари учун 5 399 574 сўм пеня
ҳисобланган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
4
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Қайд этилганларга асосан суд палатанинг жавобгар ҳисобидан
5 399 574 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам кредит
шартномасига кўра асосли деб ҳисоблайди.
Лекин, суд даъвогар томонидан кечиктирилган фоиз тўловлари учун
ҳисобланган пенянинг кўпайишига, даъвогарнинг ҳаракатсизлиги, шу вақтга
қадар пеняни ундириш чораларини кўрмаганлиги сабаб бўлганлиги, ушбу
ҳолатда даъвогарнинг ўзини ҳам айбдор деб ҳисоблайди.
ФКнинг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки
бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига
кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан
етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ
миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга
ҳақли.
ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 4-бандида келтирилган тушунтиришлар ҳамда ФКнинг
326-моддасига мувофиқ суд мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг
мулкий аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши, пеня
ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига салбий таъсир қилиш
даражасини, пеня миқдорининг кўпайишига даъвогарнинг ўзи ҳам сабабчи
эканлигини, даъвогар томонидан шу вақтга қадар пеняни ундириш чоралари
кўрилмасдан қолганлигини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, талаб қилинган пеняни 1 500 000 сўм миқдорида
қаноатлантириб, қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Бироқ, жавобгар суд мажлисида иштирок этмади ва судга даъво қарши
эътирозларини билдирмади ҳамда далиллар тақдим этмади.
5
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосан
иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга кўра суд, палатанинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига жами даъво
суммасининг 2 фоизи миқдорида 1 748 913,72 сўм давлат божи ҳамда даъвогар
ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни
лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68, 118, 176-180, 186, 192- моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Riv jl ntirish” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Riv jl ntirish” АТБ
фойдасига 54 833 325 сўм муддати келмаган асосий қарз, 10 193 669 сўм
муддати ўтган асосий қарз, 3 919 118 сўм фоиз қарзи ва 1 500 000 сўм пеня ва
41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “Riv jl ntirish” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
1 748 913,72 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
З.Раджабов