Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2505/8912 Дата решения 14.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 4b0d3cb5-5050-40d2-9b95-9759d71fc59a Claim ID PDF Hash 9f15b2e0442f7594... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
ушбу Кодекснинг 280-моддаси ушбу Кодекс 280 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2505/8912-сонли иқтисодий иш Бухоро шаҳри ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 14 ноябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “***” АТБнинг жавобгарлар “***” масъулияти чекланган жамияти ва якка тартибдаги тадбиркор “***”дан солидар тартибда кредит қарзини ундириш ва ундирувни гаров мулкларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Р.Ходжаев (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар “***” АТБ (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “***” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар МЧЖ деб юритилади) ва якка тартибдаги тадбиркор “***” (матнда жавобгар ЯТТ деб юритилади)дан солидар тартибда 51.819,88 АҚШ доллари ва 2.649.767 сўм ковенант кредит қарзини ундиришни ва ундирувни гаровга қўйилган жавобгарга тегишли 2022 йилда ишлаб чиқарилган, т/в тури махсус автобетоносместител, двигатель рақами 220707902767, кузов рақамисиз, шасси рақами LZZ5BLSD NW073222, давлат рақами белгиси * бўлган оқ рангли “SINO UK HOWO ZZ5257GJBN4347E1 ” русумли автотранспорт воситасига қаратишни ҳамда автотранспорт воситасини кимошди савдосидаги бошланғич сотиш баҳосини 574.000.000 сўмга белгилаб беришни ва 2022 йилда ишлаб чиқарилган, т/в тури махсус автобетоносместител, двигатель рақами 220307901077, кузов рақамисиз, шасси рақами LZZ5B SD6NW966544, давлат рақами белгиси * бўлган оқ рангли “HOWO ZZ5317GJBN3667E1 ” русумли автотранспорт воситасига қаратишни ҳамда автотранспорт воситасини кимошди савдосидаги бошланғич сотиш баҳосини 574.000.000 сўмга белгилаб беришни ҳамда 2022 йилда ишлаб чиқарилган, т/в тури ўзи юк ағдаргич двигатель рақами 220107902227, кузов рақамисиз, шасси рақами LZZ5BLSD2NW963715, давлат рақами белгиси 80 719 B бўлган оқ рангли “SINO UK HOWO” русумли автотранспорт воситасига қаратишни ҳамда автотранспорт воситасини кимошди савдосидаги бошланғич сотиш баҳосини 625.000.000 сўмга белгилаб беришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, суд мажлиси кунига қадар кредит қарзи қисман тўланмаганлигини инобатга олишни ва даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган палата ва жавобгарлар вакили иштирокини таъминламади, иш ҳужжатларида жавобгарларнинг суд мажлисида хабардорлигини тасдиқловчи тилхат мавжуд. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни уларнинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 14 сентябрда РКЛ11/2022-сонли бош келишув шартномасига асосан (рамкали кредит линияси очиш бўйича) шартномаси тузилиб, унга кўра жавобгар МЧЖга 48 ой муддатга асосий қарздорликка 8 фоиз, муддати ўтган қарздорликка 12 фоиз устама устама тўлаш шарти билан 1.418.400.000 сўмга рамкали кредит линияси очилган. Мазкур келишув асосида тарафлар ўртасида 2022-2025 йиллар давомида 8 та кредит шартномалари тузилиб, даъвогар томонидан жавобгар МЧЖга жами 195.300 АҚШ доллари кредит ажратилган. Кредит таъминоти сифатида тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 14 сентябрдаги РКЛ11/2022-сонли кафиллик шартномасига кўра жавобгар ЯТТнинг жами 1.773.000.000 сўм миқдорида кафиллик мажбурияти олинган. Шунингдек, кредит таъминоти сифатида тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 15 сентябрдаги, 2022 йил 1 ноябрдаги ва 2022 йил 30 декабрдаги гаров шартномаларга асосан жавобгар МЧЖга тегишли 2022 йилда ишлаб чиқарилган, т/в тури махсус автобетоносместител, двигатель рақами 220707902767, кузов рақамисиз, шасси рақами LZZ5BLSD NW073222, давлат рақами белгиси 80 945 B бўлган оқ рангли “SINO UK HOWO ZZ5257GJBN4347E1 ” русумли, 2022 йилда ишлаб чиқарилган, т/в тури махсус автобетоносместител, двигатель рақами 220307901077, кузов рақамисиз, шасси рақами LZZ5B SD6NW966544, давлат рақами белгиси 80 860 B бўлган оқ рангли “HOWO ZZ5317GJBN3667E1 ” русумли ҳамда 2022 йилда ишлаб чиқарилган, т/в тури ўзи юк ағдаргич двигатель рақами 220107902227, кузов рақамисиз, шасси рақами LZZ5BLSD2NW963715, давлат рақами белгиси 80 719 B бўлган оқ рангли “SINO UK HOWO” русумли автотранспорт воситалари гаровга қўйилган. Даъвогар томонидан кредит шартномаларига асосан жавобгар МЧЖга келишилган миқдорда кредитлар ажратган, бироқ жавобгар МЧЖ кредитни қайтариш жадвалига кўра кредит асосий қарзи ва фоизларини ўз вақтида тўламаган. Шунга кўра жавобгар МЧЖнинг даъвогар олдида 2025 йил 7 октябрь куни ҳолатида 51.819,88 АҚШ доллари (шундан муддати ўтган асосий қарз қисми 24.561 АҚШ доллари) кредит қарзи ва 2.649.767 сўм ковенант кредит қарзи вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарларга муддати ўтган кредит қарзини тўлаш ҳақида юборган огоҳлантириш хатлари оқибатсиз қолдирилган. Шунингдек, жавобгарлардан банк ҳисобварақларида пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли кредит қарзини сўзсиз тартибда ундириш имкони бўлмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар 2 шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари кредит, кафиллик ва гаров шартномаларидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Кредит бош келишуви шартномасининг 5.4-бандига кўра, қарз олувчи кредит ва унга ҳисобланган фоизлар ва бошқа тўловларни қоплаш бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда, банк берилган кредитни муддатидан олдин қайтарилишини талаб қилиш ва ундирувни кредит таъминотига қаратиш ҳуқуқи мавжудлиги белгиланган. Жавобгар МЧЖнинг даъвогар олдидаги 2025 йил 7 октябрь куни ҳолатида 51.819,88 АҚШ доллари (шундан муддати ўтган асосий қарз қисми 24.561 АҚШ доллари) кредит қарзи ва 2.649.767 сўм ковенант кредит қарзи иш ҳужжатларидаги кредит шартномаси, банк маълумотномалари, банк айланма маълумотлари ва даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади. ФК 293-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар. ФК 252-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздорлар шерик бўлиб мажбурият олганида кредитор ҳамма қарздорлардан мажбуриятни солидар бажаришни ҳам, уларнинг ҳар биридан алоҳида-алоҳида бажаришни ҳам, шу билан бирга қарзни тўла ёки унинг бир қисмини бажаришни ҳам талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун унди увни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобга бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим да ажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. ФК 281-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ушбу Кодекснинг 280-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади. Гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархи гаровга қўювчи ва гаровга олувчи 3 ўртасидаги келишувга асосан белгиланади. Гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасида мол-мулк нархи бўйича келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, мустақил баҳоловчи ташкилот жалб этилади ва гаровнинг дастлабки қиймати бозор қийматидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда баҳолаш билан боғлиқ барча харажатлар мустақил баҳоловчи ташкилотни жалб қилган тараф томонидан қопланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” №13/150-сонли қарори 21-бандининг биринчи қисмида қарздор томонидан гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) қонун ҳужжатларига мувофиқ гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қаноатлантириш олиш ҳуқуқига бошқа кредиторларга қараганда имтиёзга эга бўлишини инобатга олиш зарурлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг жавобгарлардан кредит қарзини солидар тартибда ундириш ва ундирувни гаров мулкларига қаратиш ҳақидаги даъво талаблари асосли ҳисобланади. Бироқ, суд мажлиси кунига қадар жавобгар МЧЖ томонидан даъво талабидаги кредит қарзи қисман тўланган, қолдиқда 36.248,02 АҚШ доллари ва 2.112.938,23 сўм ковенант кредит қарзи, бу ҳолат даъвогар вакили томонидан судга тақдим этилган маълумотномалар билан тасдиқланади. Шу сабабли суд даъво аризасини қисман қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгарлардан солидар тартибда 36.248,02 АҚШ доллари кредит қарзи ва 2.112.938,23 сўм ковенант қарзини ундиришни ва ундирувни гаров мулкларига қаратишни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, даъво талаблари асосли бўлганлиги сабабли, жавобгарлар ҳисобидан солидар тартибда даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ва республика бюджетига даъво аризаси судга тақдим этилган кунда валюта курси бўйича белгиланган ставкада 12.564.418,25 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “***” АТБ фойдасига жавобгарлар “***” масъулияти чекланган жамияти ва якка тартибдаги тадбиркор “***”дан солидар тартибда 36.248,02 АҚШ доллари кредит қарзи ва 2.112.938,23 сўм ковенант қарзи ҳамда олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. 4 Ундирув гаровга қўйилган жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятига тегишли 2022 йилда ишлаб чиқарилган, т/в тури махсус автобетоносместител, двигатель рақами 220707902767, кузов рақамисиз, шасси рақами LZZ5BLSD NW073222, давлат рақами белгиси 80 945 B бўлган оқ рангли “SINO UK HOWO ZZ5257GJBN4347E1 ” русумли автотранспорт воситасига қаратилсин ҳамда автотранспорт воситасини кимошди савдосидаги бошланғич сотиш баҳосини ўзаро келишувга кўра 574.000.000 сўм этиб белгилансин ҳамда 2022 йилда ишлаб чиқарилган, т/в тури махсус автобетоносместител, двигатель рақами 220307901077, кузов рақамисиз, шасси рақами LZZ5B SD6NW966544, давлат рақами белгиси 80 860 B бўлган оқ рангли “HOWO ZZ5317GJBN3667E1 ” русумли автотранспорт воситасига қаратилсин ҳамда автотранспорт воситасини кимошди савдосидаги бошланғич сотиш баҳосини ўзаро келишувга кўра 574.000.000 сўм этиб белгилансин ҳамда 2022 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами 220107902227, кузов рақамисиз, шасси рақами LZZ5BLSD2NW963715, давлат рақами белгиси 80 719 B бўлган оқ рангли “SINO UK HOWO” ўзи юк ағдаргич русумли автотранспорт воситасига қаратилсин ҳамда автотранспорт воситасини кимошди савдосидаги бошланғич сотиш баҳосини ўзаро келишувга кўра 625.000.000 сўм этиб белгилансин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгарлар “***” масъулияти чекланган жамияти ва якка тартибдаги тадбиркор “***”дан солидар тартибда республика бюджетига 12.564.418,25 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья И.Юлдашев 5