← Назад
Решение #2846846 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 21 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| онуни | 46 | 2 | law | |
| онунинг | 46 | — | law | |
| зР ИПК | 12 | — | law | |
| зР ИПК | 66 | — | law | |
| зР ИПК | 26 | — | law | |
| зР ФК | 333 | — | law | |
| зР ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1302-2501/4661-сонли иш
E-mail: i.gallaorol@sud.uz
Тел: (+99855) 152 05 99
(ички рақам: 25164, 25165)
ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ғаллаорол тумани
2025 йил 14 ноябрь
Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Р.Музаффаров
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Мамаражапов котиблигида, даъвогар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга
солиш соҳасида назорат инспекциясининг жавобгар “ELDORADO-KLASS”
МЧЖ ҳисобидан 5 388 160 сўм миқдорида қўлланилган молиявий
жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни
даъвогар вакили Ф.Қаҳҳоров (ишончнома асосида), жавобгар вакили
В.Маматқулов (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамаси
ҳузуридаги
Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник
жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат
қилиб, “ELDORADO-KLASS” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 5 388 160 сўм миқдорида қўлланилган молиявий
жаримани ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ариза талабини
қўллаб қувватлаб, бугунги кунда 5 388 160 сўм миқдорида қўлланилган
молиявий жарима суммаси жавобгар томонидан тўлиқ тўлаб
берилганлигини маълум қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад
этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг
зиммасига юклашни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ариза талабларига
эътирози йўқлигини, 5 388 160 сўм миқдорида қўлланилган молиявий
жарима суммаси бугунги кунда жавобгар томонидан тўлиқ тўлаб
берилганлигини маълум қилиб, иш юзасидан қонуний қарор қабул
қилинишини ҳамда низо жавобгарнинг айби билан вужудга келганлиги
туфайли ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгарнинг
зиммасига юклашни сўради.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига
юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддасига кўра,
инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг,
жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларига путур етказмаслиги шарт.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд
орқали
ҳимоя
қилиш,
давлат
органларининг
ҳамда
бошқа
ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф
қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш
ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин
матнда –ЎзР ФК деб юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан ҳамда даъвогарнинг даъво аризасидан
кўринишича, Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш,
сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги Давлат назорати
Департаментининг 2024-йил 1-мартдаги DN-45-сонли буйруғига асосан
“ELDORADO-KLASS” МЧЖда текширув ўтказилган ва текшириш натижаси
бўйича 2024 йил 13 март куни далолатнома расмийлаштирилган.
Далолатномада назорат қилувчи орган текшириш жараёнида
жавобгар томонидан озиқ-овқат ва ноозиқ овқат маҳсулотларини қабул
қилиш, ташиш, сақлаш учун талабларни белгиловчи норматив ҳужжатлар
билан жамият томонидан маҳсулот қабул қилишда UzTR490-022:2017
“Озиқ-овқат маҳсулотни тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги
тўғрисида”ги
умумий
техник
регламенти
(8-банди)
билан
таъминланмаганлиги ва белгиланган қонунчилик талабларига номувофиқ
ҳолда сақланаётган 10 776 320 сўм қийматдаги маҳсулотлар реализация
қилинганлиги ва сотилаётганлиги аниқлаганлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Техник жиҳатдан тартибга
солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”
2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сонли Фармонининг 12-бандида 2021 йил
1 сентябрдан бошлаб техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш,
сертификатлаш ва метрология соҳаларида содир этилган ҳуқуқбузарликлар
учун маҳсулотларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида ва техник
регламентларда белгиланган мажбурий талабларга ишлаб чиқарувчи ёки
олиб кирувчи томонидан риоя этилмаган ҳолларда юридик шахсларга
ҳуқуқбузарлик огоҳлантиришдан сўнг биринчи марта содир этилганда
реализация қилинган маҳсулот қийматининг 50 фоизигача миқдорда
молиявий жарима, ушбу ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб бир
йил давомида такроран содир этилганда, реализация қилинган маҳсулот
қийматининг 100 фоизигача миқдорда молиявий жарима қўлланилиши
белгиланган.
Шунга кўра, даъвогар “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни 46-моддасининг 2-қисми талабларига
мувофиқ судга ариза билан мурожаат қилиб, ушбу сумманинг 50 фоизи
яъни, 5 388 160 сўм миқдорида жавобгарга нисбатан молиявий жарима
қўллашни сўраган.
Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 24 майдаги
4-1302-2301/806-сонли
ҳал
қилув
қарорига
асосан
ариза
қаноатлантирилиб, унда жавобгар “ELDORADO-KLASS” МЧЖга нисбатан
“Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунинг
46-моддаси, 2-қисмига асосан 5 388 160 сўм миқдорида молиявий жарима
қўлланилиши, қўлланилган молиявий жаримани ундириш Ўзбекистон
техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга
солиш соҳасида назорат инспекцияси зиммасига юклатилиши белгиланган.
Бироқ, даъвогарда жавобгарга нисбатан суд томонидан қўлланилган
молиявий жаримани мустақил равишда ундириш имкони бўлмаганлиги
сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан
Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 24 майдаги
4-1302-2301/806-сонли ҳал қилув қарорига асосан 5 388 160 сўм молиявий
жаримани ундириб беришни сўраган.
ЎзР ИПКнинг 12-моддасига кўра, суд ишни муҳокама қилишда иш
бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт.
ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган
фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок
этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа
ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Ишдаги ҳужжатлар ва ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларига кўра, даъвогарда қўлланилган молиявий жарима
суммасини ундириш меҳанизми йўқлиги сабабли Ғаллаорол туманлараро
иқтисодий судининг 2024 йил 24 майдаги 4-1302-2301/806-сонли ҳал қилув
қарори билан жавобгарга нисбатан қўлланилган 5 388 160 сўм молиявий
жаримани ундириш чоралари амалга оширилмаган.
Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 24 майда қабул
қилган мазкур 4-1302-2301/806-сонли ҳал қилув қарори қонуний кучида
бўлиб, юқори инстанция судлари томонидан ўзгартирилмаган ёки бекор
қилинмаган.
ЎзР ИПК 26-моддаси биринчи қисмининг 13-бандига кўра, иқтисодий
суд агар қонунда жарималарни сўзсиз (акцептсиз) тартибда ундириш
назарда тутилмаган бўлса, назорат қилувчи органлар томонидан юридик
шахслар ва фуқаролардан жарималар ундириш тўғрисидаги низоларни ҳал
этади.
ЎзР ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб бериши белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд, Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг
2024 йил 24 майда қабул қилган мазкур 4-1302-2301/806-сонли ҳал қилув
қарори бекор қилинмаганлиги ёки ўзгартирилмаганлигини, ушбу ҳолат
ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тарафлар вакилларининг кўрсатмалари
билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво
талабини асосли деб хисоблайди, бироқ жарима суммалари жавобгар
томонидан суд муҳокамаси якунига қадар тўлиқ тўланганлиги сабабли,
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
ЎзР ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан, суд харажатлари
тарафларга уларнинг қаноатлантирилган ва рад қилинган даъво
талабларига мутаносиб равишда юкланади, олтинчи қисмига кўра,
Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонунига илова қилинган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари”га
кўра, Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1
бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ҳисобланади.
Юқоридагиларга асосан, суд, даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади..
Қайд этилганларга асосланиб, ЎзР ФКнинг 234, 236, 333-моддалари,
ЎзР ИПКнинг 12, 26, 66, 118, 127, 170, 176-180, 192-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И ЛД И :
Даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ELDORADO-KLASS” МЧЖ ҳисобидан:
- даъвогар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник
жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси фойдасига
41 200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Жиззах вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов хайъати номига йўллаган ҳолда, бироқ ҳал қилув
қарорини қабул қилган судга бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Ф.Р.Музаффаров