← Назад
Решение #2846854 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш
Судья: *****
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
2025 йил *****
Урганч туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****раислигида, судья
ёрдамчиси *****нинг котиблигида Урганч туманлараро иқтисодий судининг
биносидаги очиқ суд мажлисида, даъвогар *****нинг жавобгар «*****» хусусий
корхонасига нисбатан *****йилда тузилган *****-сонли қишлоқ хўжалигига
мўлжалланмаган бўш турган ер участкасини ижарага олиш тўғрисидаги
шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
ишни даъвогар вакили ***** (2025 йил *****-сонли ишончнома асосида),
учинчи шахс *****вакили ***** (2025 йил *****-сонли ишоннчомага асосан) ва
*****ларнинг иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И :
*****бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро
иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, «*****» хусусий
корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан
*****йилда тузилган *****-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш
турган ер участкасини ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан
олдин бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2025 йил *****кунги ажрими билан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
*****жалб этилган.
Суднинг 2025 йил *****кунги ажрими билан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
*****жалб этилган.
Бугунги суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда
огоҳлантирилган жавобгар ва учинчи шахслар ***** ишда вакил иштирокини
таъминламадилар.
Бундай ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 128, 129, 170-моддаларига асосан ишни жавобгар ва ушбу учинчи
шахс вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, судга маълумотнома
тақдим
қилиб,
жавобгар
томонидан
қурилиш
ишлари
амалга
оширилаётганлигини маълум қилиб, суддан ишни қонуний кўриб чиқишни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган *****вакили ишни қонуний кўриб чиқишни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган ***** даъво талабини рад қилиш тўғрисида
фикр билдирди.
Суд ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
ҳамда ***** фикрини тинглаб ва ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топди.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, жавобгар ва
*****ҳудудида кўп қаватли турар жой биноси қуриш бўйича ғолиб деб топилиб,
туман ҳокимлиги билан ижара шартномаси расмийлаштирилган.
Бироқ, жавобгар томонидан кўп қаватли турар жой биноси қуриш бўйича
қурилиш ишлари бошланмаганлиги сабабли туман ҳокимлиги билан тузилган
ижара шартномасини бекор қилиш чораларини кўриш сўралган.
Урганч тумани ҳокимининг *****йилдаги *****-сонли тадбиркорлик ва
шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш
бўйича онлайн ауционга ер майдонларини жойлаштириш тўғрисидаги қарорига
асосан кўп қаватли турар жой биносини қуриш учун Лот рақами ***** бўлган ер
участкаси «Е-ijr uktsi n» ягона электрон савдо майдончасига қўйилган.
«*****» хусусий корхонаси томонидан 2025 йил *****куни бўлиб ўтган «Еijr
uktsi n» ягона электрон савдо майдончасида ***** ҳудудида бўш ер
участкасидан 12 қаватли кўп хонадонли турар-жой биноси қурилиши учун ютиб
олинган ва *****йилда элекрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида *****сонли баённома расмийлаштирилган.
*****йилда «*****» хусусий корхонаси ва *****ўртасида қишлоқ
хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкасини ижарага олиш
тўғрисида *****-сонли ижара шартномаси тузилган.
Давлат кадастрлар палатасининг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги Давлат реестридан кўчирмасига
асосан «*****» хусусий корхонаси *****йилда *****-сон билан рўйхатдан
ўтказилган.
«*****» хусусий корхонаси томонидан қурилиш ишлари олиб
борилмаганлиги сабабли даъвогар томонидан ёзма равишда огоҳлантирилган,
қурилиш ишлари бошланмаганлиги аниқланган.
Ижарага берувчи туман ҳокимлиги ҳамда ижарага олувчи «*****» хусусий
корхонаси ўртасида *****йилда мсонли тузилган шартноманинг 6.1-бандида
«Ижара шартномаси шартларининг ўзгартирилишига, унинг бекор қилинишига
ва тўхталишига томонларнинг келишуви билан йўл қўйилиши, томонлардан
бири шартнома шартларини бузган тақдирда иккинчисининг талабига кўра
ижара шартномасини тегишли суднинг қарори билан бекор қилиниши мумкин»
деб кўрсатилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.02.2025 йилдаги
ПФ-26-сонли «Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг 3-бандида Ер
участкаларини кўп квартирали уй-жойлар қуриш учун ижарага бериш бўйича
аукцион савдолари офертасида қурилиш ишларини бошлашга 3 ойлик муддат
белгиланиши, оферта талабларини бажармаган аукцион савдоси ғолибидан ер
участкаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.09.2024 йилдаги ПФ135-сон Фармонининг 4-иловасида белгиланган тартибда қайтариб олинади ва
такроран аукцион савдоларига қўйилиши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.09.2024 йилдаги ПФ 135сонли Фармони 4-иловасининг 7-бандида «Лойиҳалаш, қурилишни якунлаш
ҳамда объектни фойдаланишга топшириш муддатларига риоя қилинмаганда,
туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор
қилиш ва ер участкасини бошқа шахсга реализация қилиш учун электрон онлайн
аукционга чиқариш тўғрисида судга мажбурий тартибда даъво аризаси
киритилади» деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.11.2023 йилдаги
28-сонли «Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорнинг 2-боби,
8-банди, 6-хатбошисида ерга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган
низолар тааллуқлилигига кўра, фуқаролик ишлари бўйича судлар ёки иқтисодий
судлар томонидан кўриб чиқилиши белгиланган.
Шунга мувофиқ, даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан ер ижара
шартномасини бекор қилиш талаби билан судга даъво ариза билан мурожаат
қилган.
Бироқ, бугунги кунга келиб камчиликлар бартараф қилинган ва жавобгар
томонидан қурилиш ишлари бошлаб юборилган.
Бу эса даъвогар вакилининг кўрсатмаси ҳамда дирекциянинг судга тақдим
этган маълумотномаси билан ўз тасдиғини топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд харажатларини
тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд ушбу келишувга мувофиқ ҳал
қилув қарорини қабул қилади.
Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни рад
этишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 128, 129, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «*****» хусусий корхонасидан Республика бюджетига *****сўм
давлат божи ундирилсин.
Жавобгар «*****» хусусий корхонасидан даъвогар *****фойдасига *****
сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
муддатда кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга
ҳақли.
Судья
*****