← Назад
Решение #2846858 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| процессуал кодекси | 155 | — | code_article | |
| онуни | 40 | — | law | |
| онуннинг | 46 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
14.11.2025 йил
(аризани қ йт риш тўғрисид )
Ромитан тумани
4-2006-2501/4907-сонли иш
Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров, «M hmud SNservis» масъулияти чекланган жамиятининг тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисид ги аризаси в унг илов қилинг н ҳужж тл рни кўриб чиқиб,
қуйид гил рни
А Н И Қ Л А Д И:
«M hmud SN-servis» масъулияти чекланган жамияти Ромитан
туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жамиятни
умумий тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суд ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга асосан аризани қайтаришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 155-моддаси
биринчи қисмининг 1-бандида даъво аризаси ушбу Кодекс 149моддасида белгиланган шакли ва мазмунига риоя қилинмаган бўлса, судья
даъво аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни қайтариши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги
Қонунининг 40-моддасида қарздорнинг аризасига илова қилинадиган
ҳужжатлар белгиланган бўлиб, ушбу модданинг иккинчи қисмида
қарздорнинг кредиторлари ва дебиторлари рўйхати, уларнинг жойлашган ери
(почта манзили), электрон почта манзили (мавжуд бўлган тақдирда), унинг
кредиторлик ҳамда дебиторлик қарзи ёйилмаси кўрсатилган ҳолда; қарздор
юридик шахснинг сўнгги ҳисобот санасидаги ҳолатга кўра бухгалтерия
баланси ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатлар; қарздор юридик шахс
муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг
қарздор ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш
ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиши ҳақидаги қарори илова
қилиниши, ушбу Қонуннинг 46-моддаси олтинчи қисмида агар қарздорга
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза
ушбу Қонуннинг 39-45-моддаларида назарда тутилган талабларга мувофиқ
бўлмаса, судья аризани қайтариши белгиланган.
«M hmud SN-servis» масъулияти чекланган жамиятининг аризасида
унинг кредиторлари ва дебиторлари рўйхати, уларнинг жойлашган ери (почта
манзили), электрон почта манзили (мавжуд бўлган тақдирда), унинг
кредиторлик ҳамда дебиторлик қарзи ёйилмаси; қарздор юридик шахснинг
сўнгги ҳисобот санасидаги ҳолатга кўра бухгалтерия баланси ёки унинг
ўрнини босувчи ҳужжатлар; қарздор юридик шахс муассисларининг
(иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг қарздор ўзига
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза
билан судга мурожаат қилиши ҳақидаги қарори илова қилинмаганлиги
сабабли, ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар қайтарилиши лозим.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 40, 46-моддалари, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 149, 155-моддаси ва 195моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
«M hmud SN-servis» масъулияти чекланган жамиятининг тўловга
қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси ва унга илова қилинган
ҳужжатлари аризачига қайтарилсин.
«M hmud SN-servis» масъулияти чекланган жамиятига ажримда кўрсатиб
ўтилган камчиликларни бартараф этгач, такроран ушбу ариза билан мурожаат
қилиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилсин.
Aжрим юзасидан бир ойлик муддатда шу суд орқали белгиланган
тартибда апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли.
Судья
Н.Зоиров