← Назад
Решение #2846860 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2501/14076-сонли иқтисодий иш
судья О.Асатов
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
Жиззах шахри
2025 йил 14 ноябр
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.С.Асатов, ушбу кун
даъвогар «******» АЖнинг, жавобгар «******» фермер хўжалигидан 2 768 587 сўм
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган
иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-,
АНИҚЛАДИ:
Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъвогар «Ҳудудий электр
тармоқлари» АЖ даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида «******»
АЖ томонидан «******» фермер хўжалигига электр энергияси етказиб берилган,
бироқ «******» фермер хўжалиги томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги
сабабли
2025
йил
1
август
ҳолатига
2 768 587 сўм қарздорлик вужудга келганлиги ва ушбу қарздорлик тўлаб
берилмаганлиги, баён қилиниб, жавобгар «******» фермер хўжалигидан даъвогар
«******» АЖ фойдасига 2 768 587 сўм қарзни ундириш сўралган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
4
203 -моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим
чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган
ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга
унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган
ёзма фикрга ишончнома илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади.
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш
имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга
кўра, даъво аризасини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатларидан маълум бўлишича, «******» АЖ(Етказиб берувчи) ва
«******» фермер хўжалиги (Истеъмолчи) ўртасида электр энергияси етказиб бериш
тўғрисида шартнома тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, Етказиб берувчи туташтирилган тармоқлари
орқали Шартноманинг 1-бандига кўра, ушбу шартнома билан Корхона уланган тармоқ
орқали Истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш, Истеъмолчи эса истеъмол
қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-бандига мувофиқ, Истеъмолчига электр энергиясини
етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин шартномавий
энергия миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўланганидан сўнг амалга
оширилади.
Даъвогар «******» АЖтомонидан шартнома шартлари бажарилган ҳолда
жавобгарга электр энергияси етказиб берилган бўлса-да, жавобгар «******» фермер
хўжалиги томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан тўловлар ўз
вақтида амалга оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда – ФК
деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 470-моддасига кўра, энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда
тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда
энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент
қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу
Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Аниқланишича, шартнома бўйича истеъмол қилинган электр энергияси ҳисобкитоби қилинган ва 2025 йил 1 август ҳолатида жавобгар «******» фермер
хўжалигининг
истеъмол
қилган
электр
энергиядан
қарздорлиги
2 768 587 сўмни ташкил этган.
Жавобгарнинг
2025
йил
1
август
ҳолатидаги
қарздорлигининг
тўланганлигини ёхуд бу қарзларни инкор этувчи далилларни тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга биноан, суд даъво аризасини қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 2 768 587 сўм қарздорликни ундиришни, суд
харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200
сўм почта харажати, ва Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божини
ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186, 2034, 2035 - моддаларини қўллаб, суд-,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар «******» фермер хўжалигидан даъвогар «******» АЖнинг
фойдасига 2 768 587 сўм электр энергиясидан бўлган қарз, олдиндан тўлаб чиқилган
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
«******» фермер хўжалигидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) ёки ҳал
қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой ичида кассация шикояти (протести)
бериши мумкин.
Судья
О.С.Асатов