← Назад
Решение #2846876 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 131 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 15 | — | law | |
| ИПК | 163 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
5 820 символов
4-1201-2502/14433-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Гулистон шаҳри
2025 йил 12 ноябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида,
Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – бош юрисконсульт Ф.У
(10.11.2025 йилдаги 3-сон ишончнома асосида) ва жавобгар вакили - Ғ.Р
(04.11.2025 йилдаги 110/25-сон ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар
“Sird r
mint q vi
`ll rg bu urtm hi hizm ti” давлат муассасаси
(СТИР hizm ti)нинг жавобгар “hizm ti” МЧЖ (СТИР hizm ti) ҳисобидан
760 793 059 сўм асосий қарз ва 267 764 207 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “hizm ti” давлат муассасаси ( даъвогар) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар “hizm ti” МЧЖ (жавобгар) ҳисобидан
760 793 059 сўм асосий қарз ва 267 764 207 сўм пеня ва суд харажатларини
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўрталарида
келиб чиққан низони ихтиёрий равишда медиатив келишув тузиш йўли билан
ўзаро ҳал этиб олишга келишганликларини маълум қилиб, даъво аризани
кўрмасдан қолдиришни сўради ва судга медиатив келишув матнини тақдим
қилди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тарафлар ўрталарида
келиб чиққан низони ихтиёрий равишда медиатив келишув тузиш йўли билан
ўзаро ҳал этиб олишга келишганликларини маълум қилиб, даъво аризани
кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар ва жавобгар вакилларининг
тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида
тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан
даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(ИПК) нинг 131-моддасига биноан тарафлар низони келишув битимини ёки
медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими иқтисодий
суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро
этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд
алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун
чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
2
ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 53-бандига асосан тарафлар
ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
ихтиёрий асосларда 2025 йил 13 ноябрь куни медиатив келишув тузилган
бўлиб, медиатив келишувга кўра, жавобгар 760 793 059 сўм асосий қарз ва
267 764 207 сўм пеняни 2025 йил 25 ноябрга қадар тўлаб беришни ўз
зиммасига олган. Даъвогар буни қабул қилган ва почта харажатини ўз
зиммасида қолдирган.
Тарафлар
Гулистон
туманлараро
иқтисодий
судининг
4-1201-2502/14433-сонли иқтисодий ишини медиация тартибида ҳал
этилганлигини тасдиқлашган.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги қонунининг
15-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, медиация
тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида қўлланилади.
Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш
жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкин.
Тарафлар ихтиёрий равишда медиатив келишув тузишиб, ўрталарида
келиб чиққан низони суддан ташқари тартибда ўзаро ҳал этишга
келишишган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил
24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал
қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сон
қарорининг 32-бандига кўра, ИПК 163-моддаси биринчи қисмининг
8-бандига мувофиқ судья тарафларни келиштириш чораларини кўради.
Судлар низонинг характеридан келиб чиққан ҳолда ишни келишув битими
ёки медиатив келишув тузиш йўли билан тамомлашга кўмаклашишлари
лозим. Низони келишув битими ёки медиатив келишув тузиш билан ҳал этиш
имконияти ишни суд муҳокамасига тайёрлаш пайтида ҳам (ИПК 163-моддаси
биринчи қисмининг 8-банди, 1631-моддаси биринчи қисмининг 3-банди), суд
муҳокамаси жараёнида ҳам (ИПКнинг 16-боби) аниқланиши лозимлиги,
21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича
ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш
шаклларидан бири ҳисобланади.
Суд, тарафлар томонидан тақдим этилган 2025 йил 13 ноябрдаги
медиатив келишувни ўрганиб, тарафлар низони ихтиёрий равишда медиатив
келишув йўли билан ўзаро ҳал қилганликларини, яъни иқтисодий суд ишини
юритишда низони суддан ташқари тартибда ҳал этишга кўмаклашганлигини
инобатга олиб, даъвогар томонидан киритилган даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
18-моддаси биринчи қисмининг 14-бандига кўра агар тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат
3
божи қайтарилиши лозим, бироқ, даъвогарнинг даъво аризаси Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йилдаги 14 февралдаги “Ўзбекистон
республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил
этиш тўғрисида”ги ПҚ-2776-сон Қарорининг 10-бандига асосан олдиндан
давлат божи тўловисиз иш юритишга қабул қилинганлигини инобатга олиб,
давлат божини ундирувсиз қолдиришни, олдиндан тўланган почта
харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 107, 108, 109, 118, 130, 131, 170, 195моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ
ҚИЛДИ:
Даъвогар “hizm ti” давлат муассасасининг даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
Ажрим қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ажрим устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексда белгиланган тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
З.Раджабов