Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2501/12776 Дата решения 14.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID cd088d90-5724-47a9-936a-4593c7204d2a Claim ID PDF Hash 8b55472d93e7f47c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 261-моддаси аролик кодекси 261 code_article
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 260-моддаси нинг 260 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ИПКнинг 25- моддаси ИПКнинг 25 law
лса ИПКнинг 154-моддаси лса ИПК 154 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/12776-сонли иқтисодий иш судья О.С.Асатов Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шаҳри 2025 йил 14 ноябр Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар «******» масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар АТ «******» ****** (Жиззах филиали) ва қўшимча жавобгар АТ «******и»дан акцептсиз тартибда ундириб олинган 916 452 151 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогарнинг вакили иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: АТ “*********” ****** ********** (матнда кейинги ўринларда жавобгар ёки банк филиали деб юритилади) «******» масъулияти чекланган жамияти (матнда кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 20 апрелда 51сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, банк филиали томонидан даъвогарга 5 000 000 000 сўм кредит ажратилишига келишилган бўлиб, даъвогар эса кредитни фоизлари билан бирга тўлаб бориш мажбуриятини олган. Ҳисобкитобларга кўра ўтган давр мобайнида даъвогар томонидан кредит маблағлари тўлиқ фоизлари билан баргаликда тўлаб берилганлиги, банк филиали томонидан акцептсиз тарзда ошиқча пеня суммаси ундириб қолинганлиги, аниқланишича, банк филиали томнидан 5 000 000 000 сўм асосий қарздан ташқари 3 600 000 000 сўм фоиз хамда 916 452 151 сўм пеня ҳисобланган холда ушбу суммалар тўлиғича ундириб олинганлиги, кредит шартномасига мувофиқ тарафлар неустойкани (пеняни) акцептсиз тартибда ундириб олишга келишмаганликлари хамда қонунчилик нормалари ва Олий хўжалик суди Пленум қарори тушунтиришлари билан жамият хисобрақамидан акцептсиз тартибда ундириб олинган 916 452 151 сўм пеняни АТ «******»дан (матнда кейинги ўринларда қўшимча жавобгар деб юритилади) ва жавобгардан ундириб бериш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси 3-қисмига кўра ҳар ким бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Суд мажлисида қатнашган даъвогарнинг вакили даъво аризасидаги важларни қўллаб-қувватлаб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида қатнашган Марказий банкнинг Жиззах вилоят бошқармаси мутахассиси суднинг ажримига асосан ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича тегишли тарзда маълумотнома тузилганлиги ва унга кўра, банк филиали томонидан жавобгарнинг банк хисобрақамидан акцептсиз тарзда 23 923 731 сўм пеня қарздорлиги ечиб олинганлигини, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасида ва қонунчиликда кредит қарздорлигига ҳисобланган пеняни акцептсиз тарзда ечиб олишга келишилмаганлигини ёки назарда тутилмаганлигини маълум қилди. Аввалги суд муҳокамасида қатнашган жавобгарнинг вакили даъво аризаси юзасидан ёзма эътирозномани судга тақдим этиб, тарафлар ўртасида 2021 йил 20 апрелда тузилган 51-сонли кредит шартномасининг 5.1-бандида, “Қарздор” мазкур шартнома бўйича тарафлар ўз мажбурятларини бажаришни ёки лозим даражада бжаришни кечиктирган тақдирда ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,7 фоизи миқдорида аммо жами кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши келишилганлигини, Фуқаролик кодексининг 261-моддаси 2-қисмида қарздор мажбурятларининг бажарилишини кечиктириб юборганда тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбурятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня хисобланиши белгиланганлигини, даъвогарнинг банкдаги дастурий таъминотида 2021 йил 1 августдан 2025 йил 28 майга қадар 16405рақамли ҳисоб рақамида 154 466 805 сўм пеня хисобланганлигини, шундан суд қарори бўйича 77 049 624 сўм ундирилганлиги, 23 923 731 сўм кредит шартномаси бўйича ундирилганлигини, 55 221 776 сўм пеня ҳисобланиб, ундирилмасдан ҳисоб рақамидан ортга қайта ўчирилганлигини баён этиб, даъво аризасини асоссиз деб ҳисоблашларини қайд этиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўраган эди. Ушбу кундаги суд мухокамасида жавобгар ва қўшимча жавобгардан суд мажлисига вакил келишмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ушбу холатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни жавобгар ва қўшимча жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўришни мумкин деб хисоблайди. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тарафларнинг важларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 20 апрелда Жиззах шахар, М.Улуғбек махалласи худудидаги 9-сонли, 7 қаватли турар-жойни қуриш учун 12 ой муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан йиллик 21 фоизи (шундан 5 фоизи тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан қопланади) устама тўлаш шарти билан 5 000 000 000 (беш миллард) сўм миқдорида кредит ажратиш тўғрисида 51-сонли шартнома тузилган. 2022 йил 30 мартда 2021 йил 20 апрелдаги 51-сонли кредит шартномасига қўшимча келишув тузилиб, унга кўра кредитни қайтариш муддати 2023 йил 19 апрелга қадар узайтирилган хамда қўшимча келишувга илова қилинадиган қайтариш жадвалига мувофиқ қайтариш белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 5.1-бандига биноан “Қарздор” мазкур шартнома бўйича тарафлар ўз мажбурятларини бажаришни ёки лозим даражада бжаришни кечиктирган тақдирда ҳар бир кун учун кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,7 фоизи миқдорида аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши қайд этилган. Марказий банкнинг Жиззах вилоят бошқармасининг ходими (иш бўйича мутахассис сифатида жалб этилган)нинг суднинг ажимига асосан ўтказган ўрганиши натижалари бўйича тузилган 2025 йил 3 ноябрдаги маълумотномасига кўра, кредит шартномаси бўйича банк томонидан муддати ўтган кредит фоизлари учун 16397 хисобрақамида 1 728 326 сўм, 16405 хисобрақамида 154 466 805 сўм жами 156 195 132 сўм миқдорида пеня ҳисобланган. Шунингдек, кредит шартномасининг 2.2-бандида кредит учун фоизлар кредит берилган кундан бошлаб кунлик ҳисобланиб, хар ойнинг 5 кунидан мемориал ордер билан ундириб борилиши, кредитни қайтариш жадвали ёки мажбуриятномада кўрсатилган кредитни қайтариш муддати етиб келганда, қарздорнинг хисобрақамида маблағ бўлмаса, хисобрақамга қўйилган тўлов талабномалари картотека-2 га кирим қилиниши белгиланган. Даъвогар томонидан кредит қарздорлиги учун ҳисобланган фоиз қарздорлиги бўйича жами 2 385 916 086 сўм сўндирилган, жамғарма томонидан 145 258 295 сўм қоплаб берилган. Суд қарори чиқарилгандан сўнг ижро ҳаракати натижалари бўйича сўндирилган сумма 2 103 594 357 сўмни ташкил этган. Фуқаролик ишлари бўйича Фориш туман судининг 2023 йил 7 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъвогардан банк фойдасига 77 049 624 сўм пеня ундирилган. Кредит шартномасининг 3.1-бандида “кредитор”нинг ҳуқуқлари қайд этилган бўлиб, 3.1.6-хатбошисида бошқа мажбурий тўловлар бўлмаса “қарздор”нинг ҳисобварағига тушган маблағларни тўловларнинг қуйидаги навбатига мувофиқ қарзни сўндиришга йўналтириш белгиланган: А) кредит учун фоизлар бўйича муддати ўтган тўловлар; Б)асосий қарз бўйича муддати ўтган тўловлар; В)кредит учун фоизлар бўйича муддатли тўловлар; Г)асосий қарз бўйича муддатли тўловлар. Банк филиали томонидан муддати ўтган кредит фоизлари учун жами 156 195 132 сўм пеня ҳисобланган бўлиб, шундан 55 221 776 сўм пеняда банк томонидан қайтарилган. 2023 йил 27 декабрда 2023 йил 7 июлдаги фуқаролик ишлари бўйича Фориш туман судининг ҳал қилув қарори билан 77 049 624 сўм, мижоз ҳисобварағидан 23 923 731 сўм пеня эса акцептсиз равишда сўндирилганлиги қайд этилган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (матнда кейинги ўринларда ФК деб юритилади)нинг 260-моддаси биринчи қисмига кўра қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбурятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 261-моддаси иккинчи қисмига биноан, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганда тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбурятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбурятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 2-бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни хар томонлама ва чуқур мухокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт эканлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2020 йил 15 февралдаги 3/12-сонли қарорининг иловаси бўлган Ўзбекистон Републикасида нақд пулсиз хисоб-китоблар тўғрисидаги Низомнинг 56-бандида маблағлар қуйидаги ҳолларда акцептсиз ҳисобдан чиқарилади: тўлов талабномасига маблағларни тўловчининг суммани тан олганлиги тўғрисидаги ёзма хатининг асл нусхаси илова қилинганда; банклар томонидан маблағларни тўловчининг банкига унинг кредитлари ва уларга ҳисобланган фоизлари бўйича муддатида тўланмаган қарзларни ундириш учун; банкдан олинган кредитлар ва уларга ҳисобланган фоизлар бўйича муддатида тўланмаган қарздорликни кафил бўлган шахсдан ундириш учун, бундан кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган ҳоллар мустасно; қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда. Лекин, жавобгар қонунчиликда ва шартномада кредитга ҳисобланган пеня суммасининг акцептсиз равишда ундириб олиниши белгиланмаган бўлса-да, жавобгарнинг банкдаги ҳисобрақамидан унинг розилигисиз акцептсиз равишда 23 923 731 сўм пеняни ундириб олган. Бу ҳолатлар Марказий банкнинг Жиззах вилоят бошқармасининг 2025 йил 3 ноябрдаги маълумотномаси орқали тўлиқ ўз тасдиғини топади. Шу боис, даъво аризасининг 916 452 151 сўм пенянинг ундириш талабининг акцептсиз тартибда ундирилганлиги исботланган 23 923 731 сўм қисми асосли бўлиб, даъво аризасининг шу қисми қаноатлантирилиши лозим. Даъво аризасининг 892 528 420 сўм пеняни ундириш қисми эса ишдаги хужжатлар орқали ўз тасдиғини топмади, шу боис, даъво аризасининг бу қисмини қаноатлантиришга асослар мавжуд эмас. Суд, даъво талабининг АТ «******» ****** (Жиззах филиали)га нисбатан қисми бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. Чунки, ИПКнинг 25- моддаси 1-бандига кўра, иқтисодиёт сохасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар иқтисодий судларга тааллуқлидир. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” ги 13-сонли қарорининг 10-банди тўртинчи хатбошисига кўра, даъво юридик шахснинг ўзига эмас, балки унинг алохида бўлинмасига нисбатан тақдим этилган бўлса ИПКнинг 154-моддасининг 1-бандига асосан даъво аризасини қабул қилиш рад этилади. Агар бу ҳолат даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса ИПКнинг 45моддасига мувофиқ юридик шахснинг ўзини ишда иштирок этишга жалб қилиш масаласи ҳал этилиши лозим. Шу боис, жавобгар Жиззах вилоят филиалига нисбатан иш юритиш тугатилиши лозим. Қайд этилганларга мувофиқ суд, 23 923 731 сўм пеняни қўшимча жавобгардан даъвогар ҳисобига ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосланиб суд, даъво талабини қаноатлантиришни, қўшимча жавобгардан даъвогар фойдасига акцептсиз равишда ундирилган 23 923 731 сўм пеняни ундиришни, даъво аризасининг 892 528 420 сўм пеня ундириш қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб суд, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини қўшимча жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига 478 474 сўм давлат божи, даъвогардан эса, Республика бюджетига 17 850 568 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 318, 327, 957, 985-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-129, 170, 176, 179, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОРҚИЛАДИ: Даъво талабининг АТ «******» ****** (Жиззах филиали) нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. АТ «******и»дан даъвогар «******» масъулияти чекланган жамияти фойдасига акцептсиз тартибда ундирилган 23 923 731 сўм пеня ва ихтиёрий равишда тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. АТ «******и»дан Республика бюджетига 478 474 сўм давлат божи ундирилсин. «******» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 17 850 568 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов