Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2503/7526 Дата решения 14.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья XUJANAZAROV AKMALJON RAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение LY NS STROY B R K Ответчик / Подсудимый Y NGIBO
Source ID 625a0e67-3430-499c-9de1-e70c1ac29ccb Claim ID PDF Hash e5d46adb276efce2... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 130-моддаси тисодий процессуал кодекси 130 code_article
тисодий процессуал кодексининг 131-моддаси тисодий процессуал кодекси 131 code_article
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онуни 18-моддаси онуни 18 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
амда 18-моддаси амда 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2503/7526-сонли иш ДЎСТЛИК ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Дўстлик шаҳри 2025 йил 14 ноябрь Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Хужаназаровнинг раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “ LY NS STROY B R K ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Y NGIBO'STONLIK JONIBEK” фермер хўжалиги ҳисобидан 250.000.000 сўм асосий қарз ва 125.000.000 сўм пеняни ундириш, жавобгар зиммасига Агробанк акциядорлик тижорат банкининг “suvkr dit.uz” электрон тизимида белгиланган тартибда даьвогар фойдасига тўлов топшириқномаси шакллантириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ш.Очилов (рахбар) ва жавобгар вакили А.Қўйбақов (рахбар)нинг иштирокида суднинг ўз биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “ LY NS STROY B R K ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Y NGIBO'STONLIK JONIBEK” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 250.000.000 сўм асосий қарз ва 125.000.000 сўм пеняни ундириш, жавобгар зиммасига Агробанк акциядорлик тижорат банкининг “suvkr dit.uz” электрон тизимида белгиланган тартибда даьвогар фойдасига тўлов топшириқномаси шакллантириш мажбуриятини юклашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида ўзаро мақбул қарорга эришиш мақсадида ихтиёрийлик асосида медиатив келишувига эришилганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тарафлар ўртасида медиация тартиб-таомили амалга оширилганлигини, натижасига кўра шартномавий мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришиш мақсадида ихтиёрийлик асосида медиатив келишувига эришилганлиги сабабли медиатив келишув тузилганлигини билдириб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, тақдим этилган медиатив келишувни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Аниқлинишича, тарафлар ўртасида медиация тартиб таомилини амалга ошириш тўғрисида келишув тузилган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, мазкур медиатив келишув медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришиш мақсадида даъвогар “ LY NS STROY B R K ” масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар “Y NGIBO'STONLIK JONIBEK” фермер хўжалиги ўртасида медиатор сифатида - Адлия вазирлигининг профессионал медиаторлар реестрига киритилган, МТ 000722-сон билан қайд этилган сертификат асосида ҳаракат қилувчи ҳуқуқшунос Ғиёсов Тохир Тошбўлович иштирокида тузилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдиради. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган медиатив келишувни ўрганиб, тарафлар низони ихтиёрийлик асосида ўзаро медиатив келишув йўли билан ҳал қилганликларини, яъни медиация тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида қўлланилганлиги ҳамда медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришиш мақсадида мазкур медиатив келишуви тузилганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 18-моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши лозим. Бироқ, суд мазкур иқтисодий иш суд томонидан давлат божи тўловисиз иш юритувига қабул қилинганлиги сабабли давлат божи ундирмасликни, шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувига кўра олдиндан тўланган почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилганлигини инобатга олиб, почта харажати даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107, 108, 195-моддаларини қўллаб, суд ажрим қ и л д и: Даъвогар “ LY NS STROY B R K ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Y NGIBO'STONLIK JONIBEK” фермер хўжалиги ҳисобидан 250.000.000 сўм асосий қарз ва 125.000.000 сўм пеняни ундириш, жавобгар зиммасига Агробанк акциядорлик тижорат банкининг “suvkr dit.uz” электрон тизимида белгиланган тартибда даьвогар фойдасига тўлов топшириқномаси шакллантириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси биринчи қисми 2-банди ҳамда 18-моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра, мазкур иқтисодий иш бўйича давлат божи ундирилмаслиги инобатга олинсин. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи А.Хужаназаров