Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2504/13969 Дата решения 14.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья TURSUNKULOV NIZOMJON RAJABOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение аноним Ответчик / Подсудимый
Source ID 710e2bf4-3bfd-469e-b1ac-8b828306e654 Claim ID PDF Hash c18750701b242d1f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
Ушбу кодекс 449-моддаси Ушбу кодекс 449 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
нинг 118-моддаси нинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2504/13969-сонли иқтисодий иш судья Н.Р.Турсункулов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Жиззах шаҳри 2025 йил 14 ноябрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди судья Н.Р.Турсункулов раислигида, судья ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, даъвогар “Ж*****” АЖнинг жавобгар “*****” фермер хўжалигидан 18 589 200 сўм асосий қарз ва 9 294 600 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида, даъвогар вакили ***** (ишончнома асосида) ва жавобгар вакиллари ***** (фермер) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “*****” АЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*****” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 18 589 200 сўм асосий қарз ва 9 294 600 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили “Зомин Зафаробод кластер” МЧЖ ва жавобгар ўртасида тузилган бошоқли дон олди-сотди шартномаси бўйича якуний ҳисоб-китобга кўра жавобгар “Зомин Зафаробод кластер” МЧЖдан 18 589 200 сўм қарз бўлиб қолганлигини, даъвогар ва “Зомин Зафаробод кластер” МЧЖ ўртасида 2025 йил 12 апрелда тузилган 05-сонли талаб қилиш ҳуқуқидан учинчи шахс фойдасига воз кечиш тўғрисидаги шартномага асосан жавобгардан 18 589 200 сўм қарздорликни талаб қилиш даъвогарга ўтганлигини, шу сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилганлигини, жавобгар суд мажлисига қадар қарздорликни тўламаганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кластер томонидан маҳсулот сунъий оширилган нархларда етказиб берилганлигини, механизация хизматлари учун маблағ керак бўлмасада, хизмат кўрсатувчи банк билан келишиб, ташлаб берганлигини маълум қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган маҳсулот етказиб бериш шартномасидан вужудга келган. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи – сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсалдарда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу кодекс 449-моддасининг биринчи қисмига асосан Сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисобкитоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, “Зомин Зафаробод кластер” МЧЖ ва жавобгар ўртасида 2022 йил 15 августда 6/58-сонли бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси тузилган. Шартнома бўйича “Зомин Зафаробод кластер” МЧЖ томонидан жавобгарга буғдой ҳосили етиштириш учун менерал ўғитлар ва бошқа ресурслар етказиб берилган. Натижада якуний ҳисоб-китобга кўра жавобгар “Зомин Зафаробод кластер” МЧЖдан 18 589 200 сўм қарз бўлиб қолган. Даъвогар ва “*****” МЧЖ ўртасида 2025 йил 12 апрелда тузилган 05-сонли талаб қилиш ҳуқуқидан учинчи шахс фойдасига воз кечиш тўғрисидаги шартномага асосан жавобгардан 18 589 000 сўм қарздорликни талаб қилиш даъвогарга ўтган (18 589 200 сўм эмас). Шу сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг жавобгардан 18 589 000 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва асосий қарзни шу суммага қаноатлантиришни лозим топади. Даъвогар, шунингдек, тўлов кечиктирилганлиги боис жавобгардан шартноманинг 4.2-бандига асосан 9 294 600 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Шартноманинг 4.2-бандида, мазкур шартномага мувофиқ топширилган маҳсулот ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин товлагани учун тайёрловчи (даъвогар) ўзи тўлашдан бўйин товлаган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Жаримадан ташқари тайёрловичи хўжаликка (жавобгарга) тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ пенянинг умумий суммаси кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмасдиги керак, деб белгиланган. Бундан англашиладики, бу ерда жавобгарнинг даъвогарга эмас, даъвогарнинг жавобгарга пеня тўлаши назарда тутилган. Мазкур ҳолатда, суд даъво талабининг 9 294 600 сўм пеня ундириш қисмини асоссиз деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга мувофиқ, суд суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаб, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни ҳамда даъво талабларининг асоссиз қисмига нисбатан ҳисобланган 185 896 сўм давлат божини даъвогардан, даъво талабларининг асосли қисмига нисбатан ҳисобланган 371 780 сўм давлат божини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни лозим топди. Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 234, 236, 244, 333, 437, 449моддалари, ИПКнинг 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “*****” фермер хўжалигидан даъвогар “*****” АЖ фойдасига 18 589 000 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “*****” АЖдан Республика бюджетига 185 896 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “*****” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 371 780 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Н.Р.Турсункулов