Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2005-2501/3530 Дата решения 14.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JUMAYEV UMID SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение O`Z GROLIZING Ответчик / Подсудимый
Source ID e34c7940-5c99-4f3f-9813-76069c4344bf Claim ID PDF Hash a74a252bde329ca7... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 333-моддаси ФК 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
тисодий Процессуал кодексининг 42-моддаси тисодий Процессуал кодекси 42 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2005-2501/3530-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Пешку тумани 2025 йил 14 ноябрь Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Акрамов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “O`Z GROLIZING” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгарлар “EL H SH BN I” фермер хўжалиги ва “ERG SHEV JU BOBO” фермер хўжалигига нисбатан киритилган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Акрамов иштирокида Пешку туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ишдаги ҳужжатларидан аниқланишича, “O`Z GROLIZING” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) номидан “O`Z GROLIZING” акциядорлик жамияти Бухоро вилоят филиали (бундан буён матнда “даъвогар филиали” деб юритилади) ҳамда “EL H SH BN I” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида лизинг шартномаси тузилган. Даъвогар шартномада назарда тутилган лизинг объектларини жавобгарга лизинг объектини топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида топширган. Жавобгар шартномада кўрсатилган мажбуриятлари лозим даражада бажармасдан, техникалар учун лизинг тўловларини қисман амалга ошириб, даъвогар олдида муддати ўтган 24 796 569 сўм асосий қарздорликка йўл қўйган. Лизинг шартномаси бўйича келгусида лизинг тўловларини таъминоти сифатида даъвогар, жавобгар ҳамда “ERG SHEV JU BOBO” фермер хўжалиги" фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар-2” деб юритилади) ўртасида кафиллик шартномаси тузилган. Мажбуриятлар бажарилмаганлигини сабабли даъвогар огоҳлантириш хати билан мурожаат қилиб, қарз суммасини тўлаб беришни акс ҳолда иқтисодий судга мурожаат қилиниши ҳақидаги огохлантирилган. Огохлантириш хати жавобгарга почта бўлими орқали юборилган. Бироқ, жавобгар мурожаатни оқибатсиз қолдирган. Шу сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар ҳисобидан солидар тартибда 24 796 569 сўм асосий қарз, 3 308 346 сўм фоиз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасида келтирилган важларни такрорлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ишда иштирок этувчи шахсларга даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим нусхалари гибрид почта хизмати орқали юборилган. Тарафларга суд ажрими топширилганлигини тасдиқловчи маълумот иш ҳужжатларида мавжуд. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар, жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ушбу қонун нормасини қўллаб суд, суд муҳокамасини жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 597-моддасининг биринчи қисмига кўра агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт. ФК 292-моддасининг биринчи қисмига кўра кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. ФК 293-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Кафиллик шартномасига кўра кафил, лизинг олувчи (жавобгар) ва лизинг берувчи (даъвогар) ўртасида тузилган лизинг шартномаси бўйича лизинг олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда лизинг берувчи олдида, лизинг олувчи билан биргаликда солидар (баровар) жавобгарликни ўз зиммасига олади, деб белгиланган. Даъвонинг асосий қарзни ундириш талаби асосли, жавобгарнинг лизинг тўловларидан бўлган 24 796 569 сўм асосий қарзининг мавжудлиги иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топади. Мазкур ҳолатда суд жавобгарлар ҳисобидан солидар тартибда даъвогар фойдасига 24 796 569 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида лизинг шартномасининг 4.5-бандига асосан жавобгарлардан солидар тартибда 3 308 346 сўм фоиз ундириш сўралган. Шартноманинг мазкур бандида жавобгар тўлов кечиктирилган давр учун йиллик 16 фоиз миқдорида тўлаши лозимлиги келишилган. Фоиз шартнома шарти асосида тўғри ҳисобланган. Жавобгар томонидан лизинг тўловлари кечиктирилганлиги иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Суд даъвонинг фоиз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг учинчи ва олтинчи қисмларига кўра даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Ушбу ҳолатда суд, жавобгарлар ҳисобидан солидар тартибда даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ҳамда республика бюджетига 562 098,30 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8,234, 236, 292, 293, 326, 333-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 116, 118, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгарлар “EL H SH BN I” фермер хўжалиги ва “ERG SHEV JU BOBO” фермер хўжалиги ҳисобидан солидар тартибда даъвогар “O`Z GROLIZING” акциядорлик жамияти фойдасига 24 796 569 сўм асосий қарз ва 3 308 346 сўм фоиз, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “EL H SH BN I” фермер хўжалиги ҳисобидан солидар тартибда Республика бюджетига 562 098,30 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Пешку туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига шикоят келтириши мумкин. Судья У.Жумаев 4-2005-2501/3530-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ (хулоса қисми) Пешку тумани 2025 йил 14 ноябрь Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Акрамов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «O`Z GROLIZING» акциядорлик жамияти манфаатида жавобгарлар «EL H SH BN I» фермер хўжалиги ва «ERG SHEV JU BOBO» фермер хўжалигига нисбатан киритилган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишини Пешку туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8,234, 236, 292, 293, 326, 333-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 116, 118, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгарлар “EL H SH BN I” фермер хўжалиги ва “ERG SHEV JU BOBO” фермер хўжалиги ҳисобидан солидар тартибда даъвогар “O`Z GROLIZING” акциядорлик жамияти фойдасига 24 796 569 сўм асосий қарз ва 3 308 346 сўм фоиз, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “EL H SH BN I” фермер хўжалиги ҳисобидан солидар тартибда Республика бюджетига 562 098,30 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Пешку туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига шикоят келтириши мумкин. Судья У.Жумаев Суд мажлиси баённомаси Пешку тумани 2025 йил 11 ноябрь 4-2005-2501/3530-сонли иш Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Акрамов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «O`Z GROLIZING» акциядорлик жамияти манфаатида жавобгарлар «EL H SH BN I» фермер хўжалиги ва «ERG SHEV JU BOBO» фермер хўжалигига нисбатан киритилган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишини Пешку туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда. Раислик қилувчи суд мажлисини очиқ деб эълон қилиб, қандай иш кўрилишини маълум қилди. Суд мажлиси котибининг ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлисига келган - келмаганлиги тўғрисидаги маълумоти: даъвогар вакили Б.Акрамов иштирок этмоқда. Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор қилинган бўлсада суд муҳокамасида иштирок этмаяпти. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг ваколатини ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини текшириб, унга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг 42-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди. Ишда иштирок этувчи шахслар розилиги билан иш ўзбек тилида юритилиши эълон қилинди. Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилиб уларга раддиялар борлигини сўради. Ишда иштирок этувчи шахслар томонидан раддиялар бўлмади. Раислик қилувчи далилларни текшириш жараёнини бошлашдан олдин илтимосномалар, аризалар ёки қўшимчалар бор ёки йўқлигини сўради. Ишда иштирок этувчи шахс томонидан илтимосномалар бўлмади. Раислик этувчи суд мажлиси ўтказиш тартибини белгилаб, сўнгра далилларни текширишга ўтишни эълон қилди. Раислик қилувчи сўзни даъвогар вакилига берди. -даъво аризасида келтирилган важларни қувватлаймиз, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўраймиз. Саволлар бўлмади. Раислик қилувчи иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, иш бўйича танаффус эълон қилди. Раислик қилувчи суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди. ТАНАФФУС Суд мажлиси баённомаси Пешку тумани 2025 йил 14 ноябрь 4-2005-2501/3530-сонли иш Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Акрамов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «O`Z GROLIZING» акциядорлик жамияти манфаатида жавобгарлар «EL H SH BN I» фермер хўжалиги ва «ERG SHEV JU BOBO» фермер хўжалигига нисбатан киритилган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишини Пешку туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда. Раислик қилувчи суд мажлисини очиқ деб эълон қилиб, қандай иш кўрилишини маълум қилди. Суд мажлиси котибининг ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлисига келган - келмаганлиги тўғрисидаги маълумоти: даъвогар вакили Б.Акрамов иштирок этмоқда. Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор қилинган бўлсада суд муҳокамасида иштирок этмаяпти. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг ваколатини ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини текшириб, унга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг 42-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди. Ишда иштирок этувчи шахслар розилиги билан иш ўзбек тилида юритилиши эълон қилинди. Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилиб уларга раддиялар борлигини сўради. Ишда иштирок этувчи шахслар томонидан раддиялар бўлмади. Раислик қилувчи далилларни текшириш жараёнини бошлашдан олдин илтимосномалар, аризалар ёки қўшимчалар бор ёки йўқлигини сўради. Ишда иштирок этувчи шахс томонидан илтимосномалар бўлмади. Раислик этувчи суд мажлиси ўтказиш тартибини белгилаб, сўнгра далилларни текширишга ўтишни эълон қилди. Раислик қилувчи сўзни даъвогар вакилига берди. -даъво аризасида келтирилган важларни қувватлаймиз, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўраймиз. Саволлар бўлмади. Раислик қилувчи далилларни текшириш жараёнини якунлаш ва суд музокарага ўтишдан олдин ишда иштирок этаётган тарафлар вакилидан илтимоснома ва аризалар бор ёки йўқлигини сўради. Ариза ва илтимосномалар бўлмади. Раислик қилувчи музокара сўзини даъвогар вакилига берди. -даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўрашди. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи тараф вакилининг тушунтиришини, тақдим қилинган ҳужжатларини муҳокама қилиб, маслаҳатда қолди. Маслаҳатдан сўнг ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини эълон қилди. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслар асослантирилган ҳал қилув қарори билан беш кун ичида танишишлари мумкинлигини, унинг мазмунини ва қайси асосларга кўра суд бундай тўхтамга келганлигини, устидан шикоят бериш, суд мажлиси баённомаси билан танишиш тартибини, муддатини ва унда йўл қўйилган камчиликларни кўрсатиб ёзма фикрлар билдириш ҳуқуқини тушунтириб, суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди. Суд мажлиси баённомаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 201-202-моддалари асосида олиб борилди. Раислик қилувчи Суд мажлиси котиби У.Жумаев М.Акрамов