← Назад
Решение #2846954 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Боиси ИПК | 155 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 217 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2504/19519-сонли иш
судья: Х.Умаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 14 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаров раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, аризачи ААААнинг жавобгар
ББББга берилган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси
бўйича қўзғатилган ишни аризачи вакили Х.Турсунбоев (ишончнома асосида),
жавобгар вакили А.Тўйчибоев (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида суднинг
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Судга тақдим этилган аризада баён қилинишича, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июлдаги 473-сонли фармойиши асосида
тузилган ишчи гуруҳи томонидан ББББ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчасининг
фаолиятида ўтказилган ўрганишда жавобгар томонидан лицензия талаблари ва
шартлари бузилганлиги аниқланган.
Шу боис Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр
энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси
(бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгарга 2022 йил 17 майда “Нефть, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва
суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш
ҳамда реализация қилиш” фаолияти учун берилган 027595-рақамли лицензиянинг
амал қилишини олти ой муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили судга илтимоснома тақдим этиб, аризада
шаҳарсозлик норма қоидаларига риоя этилиши юзасидан тузилган ҳудудий ишчи
гуруҳ томонидан ўтказилган хатлов маълумотномасида жавобгарнинг шаҳарсозлик
нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилганлиги қўрсатилганлиги учун
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК
деб юритилади) 155-моддаси биринчи қисмининг 10-бандига асосан аризани
қайтаришни сўради.
Жавобгар вакили суд муҳокамасида ариза асоссиз киритилганлиги, ўрганишда
аризада қайд этилган ҳолатлар аниқланмаганлиги сабабли уни қаноатлантиришни рад
этишни сўради.
Суд аризачи вакилининг аризани қайтариш ҳақидаги илтимосномасини
муҳокама қилиб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Боиси ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 10-банди мазмунига кўра аризачи
аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилгунига қадар қайтариб
олиши мумкин.
ИПКда иш суд мажлисида кўриб чиқиш учун тайинлангандан сўнг аризани
қайтариш тартиби назарда тутилмаганлиги сабабли суд ишни мазмунан кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Жавобгарга 2022 йил 17 майда “Нефть, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва
суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш
ҳамда реализация қилиш” фаолияти учун 027595-рақамли, амал қилиш муддати 2022
йил 17 майдан 2027 йил 17 майгача бўлган лицензия берилган.
Аризачи Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган (ШНҚ 2.09.20-08)
“Автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчалари” бўлимининг 3-боби 2-жадвалига
асосан ер учтида жойлашган, резервуари бир қатламли бўлган автомобилларга ёқилғи
қуйиш шахобчалари резервуаридан “савдо объектлари”гача бўлган масофа 100 метр,
уй-жой ва жамоат биноларигача бўлган оралиқ масофа 300 метрдан кам бўлмаслиги
кўрсатиб ўтилган бўлса-да, жавобгарга қарашли автомобилларга газ тўлдириш
компрессор шахобчаси биносидан унинг ёнида жойлашган аҳоли яшаш хонадонлари
ва бино-иншоотларигача бўлган оралиқ масофада юқоридаги талаблар қўпол равишда
бузилганлигини асос қилиб, жавобгарга берилган лицензиянинг амал қилишини
тўхтатиб туришни сўраган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2025 йил 19 июлдаги 473-сонли фармойиши асосида тузилган ишчи
гуруҳи томонидан жавобгарга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор
шахобчасининг фаолиятида ўтказилган ўрганиш якуни бўйича 2025 йил 7 августда
маълумотномалар расмийлаштирилган.
Суд мажлисида аниқланишича, маълумотномаларда жавобгар томонидан
шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талаблари бузилмаганлиги, жавобгарга
қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчаси билан аҳоли уйлари
ўртасида масофа сақланганлиги қайд этилган.
Аризачи вакили суд мажлисида жавобгар томонидан шаҳарсозлик нормалари
ва қоидалари талаблари бузилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим эта
олмади.
Ваҳоланки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 32-моддаси биринчи қисмининг
иккинчи хатбошисида лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган
шахс томонидан лицензия ва рухсат бериш талаблари ҳамда шартларининг
бузилганлиги аниқланганда лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга
ҳужжатнинг амал қилиши тўхтатиб турилиши мумкинлиги белгиланган.
Баён этилганларга асосланган ҳолда жавобгарнинг лицензия талаб ва
шартларини бузганлиги ўз исботини топмаганлиги сабабли суд ариза талабини асоссиз
деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари
билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш
кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш
ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш ҳуқуқий таъсир чораларидан бири
ҳисобланади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси
биринчи қисмининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божи
тўлашдан озод қилинган.
Шу боис суд иш бўйича тарафлардан давлат божи ундирмаслик, ариза судга
киритилишида олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатларини аризачи
зиммасида қолдириш лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин ИПКнинг 118, 176, 177, 186 ва 222-моддаларини, Қонуннинг
32-моддасини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Аризачи АААА вакилининг аризани қайтариш ҳақидаги илтимосномасини
қаноатлантиришни рад этилсин.
Аризачи ААААнинг аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Ариза судга киритилишида олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари
аризачи АААА зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат
ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Умаров