Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1903-2502/3389 Дата решения 14.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья SATTOROV AVAZJON NASURULLOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e5e7711b-f907-4799-a073-2d4aed681ff8 Claim ID PDF Hash 6a980ded36ce1c74... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Текст решения 5 983 символов
****-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ **** тумани **** йил ** ноябрь **** туманлараро иқтисодий суди судьяси ****нинг раислигида, ****нинг котиблигида, даъвогар **** жавобгар ****га нисбатан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили**** (ишончномага асосан), жавобгар вакили **** (ишончномага асосан) иштирокида, **** туманлараро иқтисодий судининг биносида, видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд **** кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ****(бундан буёнматнда даъвогар деб юритилади)**** туманлараро иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ****(бундан буёнматнда жавобгар деб юритилади)ни даъвогарга тегишли ****,**** уйда жойлашган маъмурий бинонинг иккита хизмат хонасидан” (бундан буёнматнда Объект деб юритилади)дан **** тартибда кўчиришни сўраган. Даъвогар томонидан судга даъво аризани ўзгартириш тўғрисида аризани **** қилиб, жавобгарни ноқонуний эгаллаб турган маъмурий бинонинг иккита хизмат хонасини **** тартибда бўшатиб беришни сўраган. Суднинг **** йил 14 ноябрдаги **** билан даъвогарнинг даъво аризани ўзгартириш тўғрисида аризаси қайтарилган. Суд **** иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, даъво талабидаги **** такрорлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд **** иштирок этган жавобгар вакили, даъвогарнинг даъво талабига эътироз билдириб,**** ҳам даъвогарга тегишли бўлган маъмурий бинодан фойдаланилганлиги, бугунги кунда ижара шартномасига асосан бошқа бинони ижарага олиб фойдаланиб келаётганлигини, даъвогарнинг бинони ихтиёрий бўшатиш тўғрисидаги талабидан кейин 3 та хонада мулклар олиб чиқилганлиги, бугунги кунда 1 та хонада жавобгарнинг мулклари **** турганлиги, бироқ бир неча маротаба мулкларни олиш учун борилганда, даъвогар томонидан қаршилик кўрсатилиб, хоналарнинг эшиклари ёпилиб, муҳрланганлиги, шу сабабли ўзига тегишли бўлган мулкларни олиб кетиш имкони бўлмаганлиги, бу **** жавобгар ходимлари ва**** раиси иштирокида далолатнома расмийлаштирилганлигини баён қилиб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Иш ҳужжатлари кўра, Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги Давлат реестридан берилган кўчирмага кўра, ****вилояти,**** тумани,****,**** уйдаги нотурар бино ва ер майдонлари **** йил 29 декабрда даъвогар номига расмийлаштирилган. Маълум бўлишича, жавобгар томонидан даъвогарга қарашли бўлган **** вилояти, **** тумани,****, уйда 0,70 га ер майдони ва маъмурий бинонинг 5 та хонасидан фойдаланганлиги, ушбу бино ва ер майдони **** тўғрисида бирор бир ҳуқуқий ҳужжат бўлмаганлиги сабабли Давлат кадастрлар палатаси **** туман филиали базасида мавжуд эмаслиги ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги тўғрисида **** йил 10 декабрдаги хулоса тузилган. Даъвогарнинг **** йил 10 февралдаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган, натижада тарафлар ўртасида низо келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда **** барча усуллар билан ҳимоя қилишга ****. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буёнматнда ФК деб юритилади)нинг ****-моддасига кўра мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир. ФК ****-моддасига кўра, мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ****. Суд томонидан низога аниқлик киритиш **** жойига чиқиб кўздан кечирилганда даъвогар томонидан ҳудудга кириш дарвозаси, маъмурий бинога кириш эшиги қулфланганлиги, жавобгар томонидан файдаланилган хизмат хоналари эса муҳрланганлиги маълум бўлди. Шунингдек, жавобгар томонидан мулкларни олиб кетишга қилинган харакатларига даъвогар томонидан қаршилик кўрсатиб келинган.Бу **** **** йил 31 октябрь куни жавобгар ходимлари ****, ****ҳаммадиев, **** ҳамда **** раиси **** томонидан далолатнома расмийлаштирилган. Демак, ушбу ҳолатда жавобгар даъвогарнинг биносидаги қолган мулкларни ихтиёрий олиб чиқишга бўлган харакатлари даъвогарнинг қаршилик кўрсатганлиги натижасида ўз нихоясига етмаган. Шу сабабли, суд тарафлар ўртасида низо мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буёнматндаИПКдеб юритилади) 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд **** муҳокама қилиб,ИПК****, ****моддасига мувофиқ, даъвогар зиммасига юклаб, ундан республика бюджетига******** сўм давлат божи, иш видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги сабабли Олий суд депозитига **** сўм ВКА **** ундиришни, олдиндан тўланган **** сўм почта **** даъвогар зиммасида қолдиришнилозим топади. Юқоридагиларга асосан,ИПК****, ****, ****-моддаларини қўллаб, суд қарорқилди: Даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар**** ****ҳисобидан: -Республика бюджетига****сўм давлат божи; -Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига **** сўм ВКА ****ундирилсин. Олдиндан тўлаб чиқилган **** сўм почта **** даъвогар зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро **** берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали **** вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья ****