← Назад
Решение #2846957 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law |
Текст решения
4 905 символов
4-1201-2501/14464-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 14 ноябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида,
Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили Ш.Б (ишончнома асосида),
Гулистон шаҳар прокурорининг ёрдамчиси Н.О иштирокида, даъвогар
“ ududg zt ’min t” АЖнинг жавобгар ududg zt ’min t давлат муассасаси
ҳисобидан 1 987 600 сўм асосий қарздорлик ва суд ҳаражатларини ундириш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “ ududg zt ’min t” АЖ (даъвогар) Гулистон туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Ўзб кистон
ududg zt ’min t давлат муассасаси (жавобгар) ҳисобидан 1 987 600 сўм
қарздорлик ва суд ҳаражатларини ундириб беришни сўраган.
Суднинг ажрими билан низо бўйича қўшимча ҳолатларни аниқлаш ва
қўшимча далилларни текшириш лозимлиги ҳолатидан келиб чиқиб, иш
соддалаштирилган иш юритиш тартибидан умумий тартибга суд муҳокамасида
кўриб чиқиш учун ўтказилган.
Суднинг ажрими билан ишга ududg zt ’min t Ғазначилик хизмати
бошқармаси ва ududg zt ’min t Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси
низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида жалб этилган.
Жавобгар, ғазначилик бошқармаси ва молия бош бошқармаси
белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида иштирок
этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК)
127, 128, 170-моддаси талабларига мувофиқ тарафлар тегишли тарзда
хабардор қилинганлиги сабабли суд, ишни улар иштирокисиз кўриш мумкин
деб ҳисоблади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қўллабқувватлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили даъво талабларини
қувватлаб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг важларини
тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим
топди.
Иш ҳужжатларига кўра, низо даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида
03.04.2025 йилда тузилган 1230121077-сонли шартномаси (шартнома)дан
келиб чиққан.
Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган ҳолда,
2025 йил май ойида 1 056 000 сўмлик, июнь ойида 568 800 сўмлик, август
ойида 340 800 сўмлик ва сентябрь ойида 22 000 сўмлик жами 1 987 600 сўмлик
табиий газ етказиб берилган. 2025 йилнинг 11 октябрь ҳолатига 1 987 600 сўм
қарздорлик вужудга келган.
Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган
мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга
даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (ФК) 8 ва
234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур
ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан.
Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шу сабабли, суд даъвогарнинг 1 987 600 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди
Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 127, 128, 170, 176-177-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар ududg zt ’min t давлат муассасаси ҳисобидан даъвогар
“ ududg zt ’min t” АЖ фойдасига 1 987 600 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар ududg zt ’min t давлат муассасаси ҳисобидан республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест
келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
З.Раджабов