← Назад
Решение #2846958 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 3 | — | law | |
| онуннинг | 20 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| ИПК | 148 | — | law | |
| илиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
9 377 символов
4-1203-2501/4514-сонли иш
АЖРИМ
(Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Ховос тумани
2025 йил 14 ноябрь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, аризачи Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан
фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг жавобгар «D lt shirin m t n»
масъулияти чекланган жамиятининг 2023 йил 25 январдаги №060109-сонли
рухсатномасини амал қилиш муддатини 6 ойга тўхтатиш тўғрисидаги аризаси
юзасидан иқтисодий ишни аризачи вакили А.Ўролов (08.11.2025 йилдаги
№12/24-сонли ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги электр
энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекцияси судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «D lt shirin m t n»
масъулияти чекланган жамияти»нинг 2023 йил 25 январдаги №060109-сонли
рухсатномасини амал қилиш муддатини 6 ойга тўхтатишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 31 октябрдаги ажрими билан ишга Сирдарё вилоят
фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги саноат,
радиатция ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Сирдарё ҳудудий бўлими вакиллари
мутахассис сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида аризачи вакили аризага илова қилинган жавобгарда
ўтказилган ҳатлов маълумотномасида кўрсатилган камчиликлар қайси идора
томонидан аниқланганлигидан хабари йўқлиги, аниқланган камчиликлар
лицензияни тўхтатишга асос бўлувчи норматив ҳужжатларни тақдим эта
олмаслиги, хатловда иштирок этганлар ҳақида маълумотга эга эмаслиги,
аниқланган камчиликлар асосида жавобгарга берилган рухсатномани амал
қилиш муддатини ўн кунгача бўлган муддатга камчиликларни бартараф этиш
муддати кўрсатилган қарор қабул қилинмаганлиги ва шу сабабли бундай
ҳужжатни судга тақдим эта олиш имкони йўқлигини билдирди.
Суд мажлисида жавобгар, Сирдарё вилоят фавқулодда вазиятлар
бошқармаси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги саноат, радиация ва ядро
хавфсизлиги қўмитаси Сирдарё ҳудудий бўлими вакиллари иштирок этмади ва
иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни
лозим топади.
Аризада баён қилинишича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2025 йил 19 июлдаги № 473-Ф-сонли ҳамда Сирдарё вилоят
ҳокимининг 2025 йил 22 июлдаги Фармойишларига асосан жавобгарда ўрганиш
ўтказилиб, ўрганишда ёнғин сигнализациясининг носоз ҳолатдалиги, ҳудуд
қуруқ ўтлардан тозаланмагани, сув ҳовузи сув билан тўлдирилмагани, ёнғини
ўчириш воситалари билан таъминланмаганлиги, ВМнинг 10.02.2018 йилдаги
№784-сонли қарорига асосан техник қурилмаларнинг яроқлилиги бўйича хулоса
олинмагани, тасодифларни бартараф этиш режаси тузилмагани, ходимларнинг
лавозим йўриқномалари мавжуд эмаслиги, ходимларнинг махсус курсларда
ўқиганлиги ва синовдан ўтганлиги тўғрисида баённома тузилмагани ва ходимлар
махсус кийим бошда эмаслиги каби камчиликлар аниқланган.
Аризага Сирдарё вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг аризачи
номига ёзган 30.07.2025 йилдаги №20/01/12-3303-сонли хати ва хатга илова
қилинган жадвал кўринишдаги маълумот, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги саноат, радиатция ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Сирдарё ҳудудий
бўлимининг аризачига 17.10.2025 йилда ёзган №33-129-сонли хати илова
қилиниб, хатда аниқланган камчиликар бартараф этилмаганлиги баён қилинган.
Аризада Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари
тўғрисида”ги Қонуни 32 ва 48-моддалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.2022 йилдаги 80-сонли қарори билан
тасдиқланган Низомнинг 41-банди ҳамда 25-иловаси 9-позитцияси асос қилиниб,
2023 йил 25 январда жавобгарга берилган №060109-сонли рухсатномани амал
қилиш муддатини 6 ойга тўхтатиш сўралган.
Суд аризачи вакилининг тушунтиришлари ва иш ҳужжатлари асосида
аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Хусусан ИПК 27-боби, 215-217-моддаларида ҳуқуқи таъсир чоралари ва
уларни қўллаш тартиби кўрсатиб ўтилган бўлиб, 68-моддасида юридик шахслар
ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар
кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган
ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига
юклатилиши назарда тутилган.
Аризачига ўз важларини исботлашга имкон бериш мақсадида ишни кўриш
бир неча марта бошқа кунга қолдирилсада, масалан 2025 йил 10, 12 ва 14 ноябрь
кунлари ўтказилган суд мажлисларида аризачи вакиллари тўлиқ иштирок этмади
ва ариза важлари ҳужжатлар асосида тасдиқлаб берилмади, шунингдек суд
мажлисида аризачи вакили кўрилаётган иш бўйича аризачи томонидан
аниқланган камчиликларни бартараф этиш кўрсатилган ҳолда ўн кундан кўп
бўлмаган
муддатга
рухсатномани
тўхтатиш
ҳақида
қарор
қабул
қилинмаганлигини ва ушбу қарорни тақдим эта олмаслиги билдирилди.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари
тўғрисида”ги Қонуни 3-моддасига асосан аризачи ваколатли орган ҳисобланиб,
Қонуннинг 20-моддасига асосан ваколатли орган ушбу Қонуннинг 32 ва 33моддаларида назарда тутилган ҳолларда рухсат этиш хусусиятига эга
ҳужжатларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки уларни бекор қилиш
тўғрисида қарорлар қабул қилади ва (ёки) ушбу масалаларни суд тартибида
кўриб чиқиш ташаббуси билан чиқади.
Қонуннинг 32-моддасига асосан лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига
эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ва рухсат бериш талаблари ҳамда
шартларининг бузилганлиги аниқланганда ва ваколатли органнинг аниқланган
қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини унинг зиммасига юкловчи
қарори бажарилмаганда, лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга
ҳужжатнинг амал қилиши тўхтатиб турилиши мумкин.
Шунингдек лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг
амал қилишини ўн кунгача муддатга тўхтатиб туриш ваколатли орган
томонидан, ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга эса — суд
томонидан амалга оширилади.
Ваколатли органнинг лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга
ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори лицензиатга
ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахсга лицензиянинг ёки
рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш
сабаблари ва қонунчиликнинг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда, қарор қабул
қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай, махсус электрон
тизим воситасида электрон шаклда етказилади.
Ваколатли органлар ёки суд лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига
эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар
лицензиат ёхуд рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан
бартараф этилиши муддатини белгилаши шарт.
Суд, жавобгарга берилган рухсатноманининг амал қилишини, аниқланган
камчиликларни бартараф этиш кўрсатилган ҳолда ўн кундан кўп бўлмаган
муддатга тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилиши қонунчиликда белгиланган
бўлсада, лекин ушбу тартибга риоя қилинмаганлигини низони судгача ҳал
қилиш тартибигга риоя қилмаган деб ҳиоблайди.
ИПК 148-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар қонунда айрим
тоифадаги низолар учун уларни судгача ҳал қилиш тартиби белгиланган ёхуд бу
тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, низо мазкур тартибга риоя
этилганидан сўнггина судга кўриб чиқиш учун топширилиши мумкинлиги, шу
сабабли бундай тоифадаги низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя
этилмаганлиги ИПК 107-моддасининг 5-бандига мувофиқ даъвони кўрмасдан
қолдириш учун асос ҳисобланади.
Мазкур ҳолатда суд, жавобгарга 2023 йил 25 январда берилган №060109сонли рухсатномасини амал қилиш муддатини 6 ойга тўхтатиш тўғрисида судга
мурожаат қилишда, низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этилмаган деб
ҳисоблаб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Шунингдек суд, кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф
этилгач, даъвогарнинг Иқтисодий судга умумий тартибда яна мурожаат қилиш
ҳуқуқи мавжудлигини инобатга олиб, ИПК 108, 118-моддаларига асосан давлат
божи
тўловини
аризачи
зиммасига
юклашни,
лекин
Ўзбекистон
Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси, 1-қисми, ўн
тўққизинчи бандига асосан аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божи тўлашдан
озод этилганлиги сабабли аризачи зиммасидаги давлат божи тўловини
ундирувсиз
қолдиришни,
аризачи
зиммасидаги
почта
харажатини
тўланганлигини инобатга олишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқорида баён этилганларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 107, 108, 118, 195-197-моддаларини қўллаб, суд
ажрим қилди:
Аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги электр
энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекциясининг жавобгар «D lt shirin m t n» масъулияти чекланган
жамиятининг 2023 йил 25 январдаги №060109-сонли рухсатномасини амал
қилиш муддатини 6 ойга тўхтатиш тўғрисидаги аризаси (суднинг иш
юритувидаги 4-1203-2501/4514-сонли иқтисодий иш) кўрмасдан қолдирилсин.
Аризачи зиммасидаги почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Аризачи зиммасидаги давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
Ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Йўлдошев