Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2006-2501/4512 Дата решения 14.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья ZOIROV NURMUROD TUYMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 62c6d2e1-00be-4083-9e72-5c67a631eca5 Claim ID PDF Hash 386743e8a54f800b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 166-моддаси онуннинг 166 law
онуннинг 92-моддаси онуннинг 92 law
онун 59-моддаси онун 59 law
онуннинг 82-моддаси онуннинг 82 law
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4512-сонли иш АЖРИМ (келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида) Ромитан тумани 2025 йил 14 ноябр Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров раислигида, судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, аризачи вакили – Ҳ.Умедов, қарздор раҳбари – Н.Ишанходжаев ва вакили О.Хидиров, муваққат бошқарувчи Ф.Ходжаев, Бухоро вилоят солиқ бошқармаси вакили – С.Мусоев (ишончномага асосан) иштирокида, аризачи Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг қарздор “WB R ITE ” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган ишни Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, АНИҚЛАДИ: Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда кредитор ёки аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “WB R ITE ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор ёки жамият деб юритилади)ни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Ромитан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 сентябрдаги ажрими билан жамиятга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган ҳамда кузатув тартиб-таомили жорий этилган, муваққат бошқарувчиси вазифасига Ф.Ходжаев тайинланган. Суд мажлисида иштирок аризачи вакили аризадаги талабини қўллабқувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган қарздор раҳбари кредиторлар билан 2025 йил 05 ноябрда келишув битими тузилганлигини, унга кўра, кредиторлардан “Агробанк” АТБнинг 120148523000 сўм, Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг 10614535348 сўм, Бухоро вилоят солиқ бошқармасининг 6841757451 сўм, Бухоро вилоят божхона бошқармасининг 23101666109 сўмлик кредиторлик қарзини белгиланган режа жадвалга асосан 2026 йил 31 майга қадар тўлашга келишилганлигини, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан ҳосил бўлган жорий қарздорлик тўлаб берилганлигини, келишув битимини тасдиқлаб, иш юритишни тугатишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи кузатув тартиб-таомили жараёнида кредиторларнинг йиғилишини 2025 йил 05 ноябрда чақириб ўтказганлигини, кредиторлар йиғилиши ваколатли деб топилганлигини, ушбу йиғилишда қарздорнинг 4 та кредиторлар олдидаги қарзи мавжудлигини, жами қарзи 160706481908 сўмни ташкил қилганлигини, кредиторлар қарздор билан келишув битими тузиш учун овоз беришганлигини, кредиторлар номидан АТБ “Агробанк” Бухоро вилоят филиали раисига қарздор билан келишув битимини тузиш ваколати беришганлигини, бугунги кунда қарздор билан кредиторлар вакили ўртасида келишув битими расмийлаштирилганлигини, жорий қарздорликлар бўйича тўловлар амалга оширилганлигини, муваққат бошқарувчининг ойлик иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 20 баравари миқдорида белгиланганлигини маълум қилиб, келишув битими ва муваққат бошқарувчининг ойлик иш ҳақини тасдиқлашни, иш юритишни тугатишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган кредитор – Бухоро вилоят солиқ бошқармаси вакили қарздор 1685215517 сўмлик жорий солиқ қарзини тўлаб берганлигини, йиғилишда келишув битими тузишга овоз берилганлигини, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг ва муваққат бошқарувчининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра келишув битимини тасдиқлашни ва иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Кузатув жараёнида муваққат бошқарувчи томонидан қарздорнинг кредитор ва дебиторлари аниқланган, кредиторларнинг талаблари реестри тузилган, қарздорнинг молиявий-хўжалик фаолияти таҳлил қилинган, кредиторларнинг 1йиғилиши 2025 йил 05 ноябрда чақирилиб ўтказилган. 2025 йил 05 ноябрда ўтказилган кредиторларнинг йиғилишида жами 150091946560 сўмлик талаб билан 3 нафар кредитор қатнашган ва овозлар сони жами кредиторларнинг 93.4 фоизини ташкил қилган. Кредиторлар йиғилишида 95,44 фоиз овоз билан кредиторлар қарздор билан келишув битими тузишни ёқлаб овоз берган. Кредиторлар йиғилиши келишув битими тузиш ва уни кредиторлар номидан АТБ “Агробанк” вакили имзолашга қарор қилган. Тарафлар – кредиторлар номидан АТБ “Агробанк” (О.Д.Акиев (ишончнома асосида) ва қарздор – “WB R ITE ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида келишув битими тузилиб, унга кўра, қарздор “Агробанк” АТБнинг 120148523000 сўм, Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг 10614535348 сўм, Бухоро вилоят солиқ бошқармасининг 6841757451 сўм, Бухоро вилоят божхона бошқармасининг 23101666109 сўмлик кредиторлик қарзини 6 ой муддат давомида тенг бўлакларга бўлиб-бўлиб 2026 йил 31 майга қадар тўлашини ўз зиммасига олган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг (кейинги ўринларда матнда “Қонун” деб юритилади) 161-моддасига мувофиқ, қарздор ва кредиторлар суд томонидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг ҳар қандай босқичида келишув битимини тузишга ҳақли. Кредиторлар номидан келишув битимини тузиш ҳақидаги қарор кредиторлар йиғилиши томонидан қабул қилинади. Кредиторлар йиғилишининг келишув битимини тузиш тўғрисидаги қарори биринчи, иккинчи ва учинчи гуруҳ кредиторларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади ҳамда қарор, башарти қарздорнинг гаров билан таъминланган мол-мулки мажбуриятлари бўйича барча кредиторлар уни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган деб ҳисобланади. Кредитор вакилининг келишув битимини тузиш масаласи тўғрисида овоз беришга доир ваколатлари унинг ишончномасида алоҳида назарда тутилган бўлиши керак. Келишув битими қарздор номидан тегишинча қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки қарздорнинг раҳбари, ташқи бошқарувчи, тугатиш бошқарувчиси ёхуд молиявий бошқарувчи томонидан тузилади. Қонуннинг 166-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, кузатув, суд санацияси, ташқи бошқарув ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомиллари жараёнида суд томонидан келишув битимининг тасдиқланиши тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишнинг тугатилиши учун асос бўлади. Келишув битими суд томонидан тасдиқланган кундан эътиборан суд бошқарувчиларининг ваколатлари тугатилади. Қонуннинг 92-моддаси биринчи қисмида суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилиши ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқариши ёки келишув битимини тасдиқлаши ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатиши кўрсатилган. Мазкур ҳолатда, тақдим этилган келишув битими қонунчилик ҳужжатларига зид эмаслиги ҳамда учинчи шаҳсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузмаслигини инобатга олиб, суд келишув битимини тасдиқлашни ҳамда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Қонун 59-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, суд харажатларини ва суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш харажатларини тақсимлаш тартиби суднинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган қарорида ёки ажримида белгиланади. Қонуннинг 82-моддасида суднинг муваққат бошқарувчини тайинлаш тўғрисидаги ажримида унга тўланадиган ҳақ миқдори ва уни тўлаш тартиби кўрсатилган бўлиши кераклиги, муваққат бошқарувчига тўланадиган ҳақ миқдори кредиторлар йиғилишининг қарори асосида суд томонидан ўзгартирилиши мумкинлиги қайд этилган. Кредиторларнинг 2025 йил 05 ноябрдаги 1-йиғилиши қарорида муваққат бошқарувчиси меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 20 баравари миқдорида иш ҳақи белгилаш бўйича иқтисодий судга мурожаат қилиш баён қилинган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 26-моддаси биринчи қисмига кўра, суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланади. Суд, муваққат бошқарувчисининг меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини муҳокама қилиб, у томонидан амалга оширилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб, иш ҳақини МҲЭКМнинг 20 (йигирма) баравари миқдорида тасдиқлаш лозим деб ҳисоблайди. Суд, иш бўйича келишув битими тузилганлиги сабабли суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Қонуннинг 59, 82, 92, 161-166моддалари ҳамда ИПКнинг 110, 118, 195-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Қарздор “WB R ITE ” масъулияти чекланган жамияти ҳамда кредитор АТБ “АГРОБАНК” ўртасида 2025 йил 05 ноябрда тузилган келишув битими “қарздор”нинг “Агробанк” АТБнинг 120148523000 сўм, Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг 10614535348 сўм, Бухоро вилоят солиқ бошқармасининг 6841757451 сўм, Бухоро вилоят божхона бошқармасининг 23101666109 сўмлик кредиторлик қарзини 6 ой муддат давомида тенг бўлакларга бўлиб-бўлиб 2026 йил 31 майга қадар тўлаб бериши шарти билан тасдиқлансин. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш ва муваққат бошқарувчининг ваколатлари тугатилсин. Қарздор “WB R ITE ” масъулияти чекланган жамиятидан аризачи Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Қарздор “WB R ITE ” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига 1236000 сўм давлат божи ундирилсин. Давлат божи ва почта харажатини ундириш учун ижро варақаси берилсин. Қарздорнинг муваққат бошқарувчиси Ф.Ходжаевга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 20 баравари миқдорда иш ҳақи тайинлансин. Ажрим дарҳол ижрога қаратилсин. Ажрим устидан шикоят берилиши мумкин. Судья Н.Зоиров