← Назад
Решение #2846967 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 25 | — | law | |
| ИПКнинг | 26 | — | law | |
| ИПК | 25 | — | law | |
| ИПК | 311 | — | law | |
| аролик процессуал кодекси | 26 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1604-2401/10423-сонли иқтисодий иш
ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
АЖРИМИ
(иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Янгиқўрғон шаҳарчаси
2025 йил 14 ноябрь
Янгиқўрғон
туманлараро
иқтисодий
суди,
судьяси
Ж.С.Мусабоевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Халиловнинг суд
мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ш.Азизов (ишончнома
асосида) иштирокида, даъвогар ААнинг жавобгар ББга нисбатан киритган
даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ББга нисбатан Косонсой тумани,
Чак МФЙ, Тергачи массиви ҳудудининг 333қ-контуридаги “Ch k b d Z r
Ch rv si” фермер хўжалиги фойдаланишида бўлган 0,26 гектар ер майдонида
қурилган бетон пойдеворни жавобгар “Ch k b d Z r Ch rv si” фермер
хўжалиги раҳбари ББ томонидан мажбурий тартибда бартараф этиш (бузиб
ташлаш) ва ер майдонини ўз ҳолатига келтиришни сўраган.
Даъвогарлар вакили суд мажлисида даъвони қувватлаб, уни
қаноатлантириб беришни сўради.
Тегишли тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Шунга кўра, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддасига асосан жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқиш
лозим бўлади.
Суд қуйидаги асосларга кўра, даъвони аризаси бўйича иш
материалларини фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судига
ўтказишни ва иш юритишни тугатишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 25-моддасида иқтисодий судга тааллуқли
ишлар рўйхати; ИПКнинг 26-моддасида эса иқтисодий суд томонидан ҳал
этиладиган низолар кўрсатилган.
Хусусан, ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ,
иқтисодий судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс
ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка
тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган
фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда
1
тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа
ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар
тааллуқлидир.
ИПК 311-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Агар даъво аризаси
(ариза) судга тааллуқлилик қоидаларини бузган ҳолда иш юритишга қабул
қилинганлиги ишни кўриб чиқиш жараёнида аниқланса, иқтисодий суд иш
материалларини судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга
ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва иқтисодий суд ишини
юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 26-моддаси
биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ фуқаролик, оила, меҳнат, уй-жой, ер
тўғрисидаги ва бошқа муносабатлардан юзага келадиган низолар бўйича
ишлар, агар тарафлардан ҳеч бўлмаганда биттаси фуқаро бўлса, бундан
қонунда шундай низоларни ҳал қилиш бошқа судларга ёки бошқа органларга
топшириладиган ҳоллар мустасно, фуқаролик ишлари бўйича судга
тааллуқли эканлиги белгиланган.
Иш ҳужжатларига асосан, жавобгар сифатида ББ кўрсатилиб, даъво
талабида ҳам “Ch k b d Z r Ch rv si” фермер хўжалиги раҳбари ББ
томонидан мажбурий тартибда бартараф этиш (бузиб ташлаш) ва ер
майдонини ўз ҳолатига келтиришни сўралган.
Юқоридагиларига асосан, мазкур низода жавобгар сифатида фуқаро
кўрсатилиб, талаб ҳам фуқарога нисбатан билдирилиб, низо фуқаро билан
боғлиқлиги сабабли мазкур ишни иқтисодий судда кўриб чиқишга тўсқинлик
қилади.
Бунга кўра суд, юқоридагиларни инобатга олиб, иш материалларини
судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон
туманлараро судига кўриб чиқиш учун ўтказишни ва иқтисодий суд ишини
юритишни тугатишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 311, 195, 218-моддаларини
қўллаб, судья
АЖРИМ ҚИЛДИ:
АА жавобгар ББга нисбатан берган даъво аризаси фуқаролик ишлари
бўйича Янгиқўрғон туманлараро судига ўтказилсин ва 4-1604-2501/10423сонли иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин.
Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ж.С.Мусабоев
2