← Назад
Решение #2846971 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 21 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| зР ФК | 386 | — | law | |
| зР ИПК | 12 | — | law | |
| зР ИПК | 66 | — | law | |
| зР ФК | 419 | — | law | |
| зР ФК | 449 | — | law | |
| зР ИПК | 72 | — | law | |
| зР ФК | 333 | — | law | |
| зР ФК | 263 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| зР ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1302-2501/4696-сонли иш
E-mail: i.gallaorol@sud.uz
Тел: (+99855) 152 05 99
(ички рақам: 25164, 25165)
ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ғаллаорол тумани
2025 йил 14 ноябрь
Ғаллаорол
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
Ф.Р.Музаффаров раислигида, судья ёрдамчиси Э.Мамаражаповнинг
котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “ZOMIN BREWERY” МЧЖ манфаатида жавобгар
“OLMOS GAVHARI 777” МЧЖ ҳисобидан 12 650 450 сўм асосий қарз,
2 500 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлар вакилларининг иштирокисиз, суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда – Палата деб юритилади) “ZOMIN
BREWERY” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“OLMOS GAVHARI 777” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 23 561 519 сўм асосий қарз, 2 500 000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Даъво аризасида ишни Палата вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқиш сўралган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган даъвогар ҳамда жавобгар суд мажлисига вакил
иштирокини таъминламади. Бироқ, даъвогар судга илтимоснома билан
мурожаат қилиб, бугунги кунда жавобгарнинг даъвогар олдидаги
қарздорлиги 12 650 450 сўм ташкил этишини маълум қилиб, мазкур
ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқилиши сўралган.
Суд, тарафларнинг суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил
иш ҳужжатларида мавжудлигини ҳамда жавобгарнинг мазкур ишни унинг
иштирокисиз кўрилиши юзасидан илтимосномасини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда ЎзР ИПК деб юритилади)нинг 127, 128 ва 170-моддаларига асосан
ишни тарафларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига
юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддасига кўра,
инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг,
жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларига путур етказмаслиги шарт.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра,
ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда
бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф
қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ЎзР ФК
деб
юритилади)нинг
234-моддасида,
мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасига мувофиқ,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар олди-сотди
шартномасидан келиб чиқган.
ЎзР ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир
тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб
топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва
унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини
олади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар
ўртасида 2024 йил 8 ноябрда 25/80-сонли олди-сотди шартномаси
имзоланган бўлиб, шартноманинг шартига кўра, сотувчи (даъвогар)
шартномада кўрсатилган товарларни сотиб олувчи (жавобгар)га мулк
қилиб топшириш, жавобгар эса товарларни қабул қилиш ва улар учун
шартномага мувофиқ 100% тўловни пул кўчириш йўли билан амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Шартнома
шартларига
мувофиқ,
даъвогар
томонидан
ҳисоб-фактураларга асосан 12 650 450 сўмлик алкогол маҳсулотлар
етказиб берилган, бироқ шартнома бўйича тўловларни амалга ошириш
борасидаги мажбуриятлари жавобгар томонидан бажарилмаган,
натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 12 650 450 сўмлик қарздорлик
вужудга келган.
Шунингдек, даъвогарнинг мавжуд қарздорликни тўлаб бериш
талаби билан юборган талабномаси жавобгар томонидан эътиборсиз
қолдирилган.
Шу сабабли Палата даъвогар манфаатида жавобгардан
12 650 450 сўм асосий қарз, 2 500 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
ЎзР ИПКнинг 12-моддасига кўра, суд ишни муҳокама қилишда иш
бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт.
ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган
фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок
этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа
ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
ЎзР ФК 419-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик
ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян
муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи
ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини
берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим.
ЎзР ФК 449-моддасининг биринчи ва учинчи қисмига асосан сотиб
олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда
тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда
тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли
белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан
амалга оширилади.
Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи
(тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ
тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада
белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб
олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар жавобгарга
12 650 450 сўмлик маҳсулот етказиб берган ва тарафлар ўртасида
хисоб-фактуралар тасдиқланган.
Бироқ, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот бўйича
тўловлар амалга оширилмаган, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида
асосий қарздан 12 650 450 сўм қарздорлик вужудга келган.
ЎзР ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Жавобгарнинг
даъвогар
олдида
12 650 450 сўм
асосий
қарздорлигининг мавжудлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар, ҳисобфактуралар ва таққослаш далолатномаси билан ўз тасдиғини топди.
Шу боис суд, даъвогарнинг жавобгардан 12 650 450 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, ушбу даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида жавобгар томонидан
шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажарилмай, тўланиши лозим
бўлган тўлов суммаси судга мурожаат қилингунга қадар тўланмай
кечиктирилганлиги сабабли жавобгардан 2 500 000 сўм пеня ундириш
талаби қўйилган.
ЎзР ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб бериши белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.3-бандига кўра, сотиб
олувчи сотиб олинган маҳсулот учун ўз вақтида тўловларни амалга
оширмай кечиктирса, сотувчи қонунчиликка асосан ўтказиб юборилган
ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,1 фоиз миқдорида,
аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорида пеня тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги
белгиланган.
Шунингдек, ЎзР ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан
қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний
неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг
32-моддасига кўра, Етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар)
ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб
берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Мазкур ҳолатда, суд жавобгар томонидан шартномавий мажбурият
ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, даъвогарнинг пеня ундириш
тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарориинг 4-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли.
Шу боис суд, тарафлар томонидан мажбурият бажарилиш
даражасини ҳамда кредитор манфаатларини инобатга олиб, талаб
қилинган 2 500 000 сўм пеня миқдорини 350 000 сўмга камайтиришни,
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ЎзР ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилиши, олтинчи қисмига асосан, агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ
унинг
миқдори
қонун
ҳужжатларида
белгиланган
ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, суд, даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб, ЎзР ФКнинг 234, 236, 333, 386, 419,
449-моддалари, ЎзР ИПКнинг 12, 66, 72, 118, 170, 176-180,
192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “OLMOS GAVHARI 777” МЧЖ ҳисобидан:
- даъвогар “ZOMIN BREWERY” МЧЖ фойдасига 12 650 450 сўм
асосий қарз, 350 000 сўм пеня ва 41 200 почта харажатлари;
- Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад
этилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Жиззах вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов хайъати номига йўллаган ҳолда, бироқ ҳал қилув
қарорини қабул қилган судга бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Ф.Р.Музаффаров