Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2005-2501/3547 Дата решения 14.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JUMAYEV UMID SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение LOQ B NK Ответчик / Подсудимый KO’
Source ID b38ed7d5-36ef-451d-baed-746cd399cd3c Claim ID PDF Hash b8df493c28969471... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 738-моддаси ФКнинг 738 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2005-2501/3547-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Пешку тумани 2025 йил 14 ноябрь Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Акрамов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг даъвогар АТБ “ LOQ B NK” манфаатида жавобгар “KO’’PPOS V O R NS” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъвоси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Пешку туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси даъвогар АТБ “ LOQ B NK” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “KO’’PPOS V O R NS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 15 885 831.71 сўм кредит фоиз қарзини ундиришни сўраган. Даъвогар ва жавобгарлар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор қилинган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади, бироқ даъвогар судга ёзма илтимоснома тақдим этиб, иқтисодий ишни иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 128-170-моддаларини қўллаб ишни тарафлар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш хужжатларини ҳамда тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, жавобгар филиали ва даъвогар ўртасида 2022 йил 17 февралдаги 576Y000011-сонли шартномага асосан иш фаолиятида фойдаланиш учун йиллик 24.5 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан жами 650 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган. Даъвогар ўз мажбуриятларини бажарган бироқ, жавобгар томонидан кредит қарздорлиги белгиланган график асосида тўланмаганлиги сабабли, 15 885 831.71 сўм бўйича кредит фоиз қарзи вужудга келган. Натижада, даъвогар, жавобгарга мурожаат қилиб, 15 885 831.71 сўм кредит фоиз қарзни тўлашни сўраган. Талабнома почта бўлими орқали жавобгарга юборилган. Лекин, жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган. Тарафлар ўртасида низо шу сабабли келиб чиққан ва Ўзбекистон савдосаноат палатаси даъвогар манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгардан 15 885 831.71 сўм кредит фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 744-моддаси биринчи бандига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги №13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома кўра, жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажармаганлиги сабабли даъвогар кредит суммасини муддатидан олдин ундириш талабини тўғри қўйган. Жавобгар мажбуриятларни бажармаганлиги ва даъвогар олдидаги қарзлари ва фоиз қарзи ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Даъвогарнинг кредит қарздорлиги ва кредит фоизини ундириш талаби асослидир. Кредит суммаси ва фоизларини муддатидан олдин талаб қилинганлиги, жавобгар томондан шартнома талабларини бузиш оқибатида келиб чиққан. Шартномага кўра, кредит фоизлари ва кредит асосий суммасини иловада белгиланган муддатда қайтармаган тақдирда даъвогар асосий қарзни муддатидан олдин талаб қилиш кўрсатилган. Даъвогар томонидан тақдим қилинган маълумотномага кўра жавобгарнинг 2025 йил 14 ноябрь ҳолатида кредит бўйича карздорлик бартараф қилинмаганлиги қайд қилинган. Бундай ҳолатда суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 15 885 831.71 сўм кредит фоиз қарзини ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг учинчи қисмига кўра, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Суд, иқтисодий иш бўйича суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридаги ҳолатлар, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 281, 283-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179-моддаларига асосан, суд қарор қ и л а д и: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “KO’’PPOS V O R NS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “ LOQ B NK” АТБ фойдасига 15 885 831.71 сўм кредит фоиз қарздорлиги ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “KO’’PPOS V O R NS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Пешку туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига шикоят келтириши мумкин. Судья /Имзо/ У.Жумаев 4-2005-2501/3547-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Пешку тумани 2025 йил 14 ноябрь Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Акрамов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг даъвогар АТБ “ LOQ B NK” манфаатида жавобгар “KO’’PPOS V O R NS” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъвоси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Пешку туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 281, 283-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179моддаларига асосан, суд қарор қ и л а д и: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “KO’’PPOS V O R NS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “ LOQ B NK” АТБ фойдасига 15 885 831.71 сўм кредит фоиз қарздорлиги ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “KO’’PPOS V O R NS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Пешку туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига шикоят келтириши мумкин. Судья /Имзо/ У.Жумаев СУД МАЖЛИСИ 2025 йил 14 ноябрь Пешку тумани БАЁННОМАСИ 4-2005-2501/3547-сонли иш Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Акрамов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг даъвогар АТ « LOQ B NK» манфаатида жавобгар «KO’’PPOS V O R NS» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъвоси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Пешку туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда. Раислик қилувчи суд мажлисини очиқ деб эълон қилиб, қандай иш кўрилишини маълум қилди. Суд мажлиси котибининг ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлисига келган - келмаганлиги тўғрисидаги маълумоти: тарафлар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор қилинган бўлсада суд муҳокамасида иштирок этмаяпти. Даъвогар вакили судга илтимоснома тақдим этиб ишни иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Раислик қилувчи ишда тақдим қилинган ҳужжатларини муҳокама қилиб, маслаҳатда қолди. Маслаҳатдан сўнг Ҳал қилув қарорини хулоса қисмини эълон қилди. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслар асослантирилган ҳал қилув қарори билан беш кун ичида танишишлари мумкинлигини, унинг мазмунини ва қайси асосларга кўра суд бундай тўхтамга келганлигини, устидан шикоят бериш, суд мажлиси баённомаси билан танишиш тартибини, муддатини ва унда йўл қўйилган камчиликларни кўрсатиб ёзма фикрлар билдириш ҳуқуқини тушунтириб, суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди. Суд мажлиси баённомаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 201-202-моддалари асосида олиб борилди. Раислик қилувчи У.Жумаев Суд мажлиси котиби М.Акрамов