Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1901-2504/6712 Дата решения 14.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b9255c5e-f74e-47c2-a13d-ade3583ff9b1 Claim ID PDF Hash 146db7aafb89d456... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 215-моддаси ИПКнинг 215 law
ИПКнинг 217-моддаси ИПКнинг 217 law
ИПК 221-моддаси ИПК 221 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1901-2504/6712-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 2025 йил 14 ноябрь Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ж.Ачилов, С.Исмоиловнинг котиблигида, даъвогар вакили – Э.Мухаммадиев ва Т.Акибов (ишончномага асосан), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (“Ўзэнергоинспекцияси”) Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасининг вакили – Б.Меликмуратов (ишончномага асосан)ларнинг иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар – “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган 4-19012504/6712-сонли иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Термиз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан асоссиз олинган 19401963 сўмни 4 нафар истеъмолчилар - “Sur n-Ks -Gr nd” масъулияти чекланган жамиятига 9540531 сўм, “ rmiz ’min t” саноат қурилиш таъминот хусусий корхонасига 6370440 сўм, “ ndi n irl shm ” масъулияти чекланган жамиятига 1350000 сўм ва “Sur n irl shm ” масъулияти чекланган жамиятига 2140992 сўм қайта ҳисоб-китоб қилиш ҳамда жавобгардан 2024 йил 1 январдан 2025 йил 1 январга қадар бўлган даврда товарни реализация қилишдан олинган 352026500 сўм тушум суммасининг 5 фоизи миқдорида, яъни 17601325 сўм миқдорида молиявий жарима ундиришни сўраган. Даъвогар судга даъво предметини ўзгатириш ҳақида ариза бериб, асоссиз олинган 19401963 сўмни 4 нафар истеъмолчилар - “Sur n-Ks Gr nd” масъулияти чекланган жамиятига 9540531 сўм, “ rmiz ’min t” саноат қурилиш таъминот хусусий корхонасига 6370440 сўм, “ ndi n irl shm ” масъулияти чекланган жамиятига 1350000 сўм ва “Sur n irl shm ” масъулияти чекланган жамиятига 2140992 сўм қайта ҳисоб-китоб қилиш мажбуриятини жавобгарга юклаш ҳамда жавобгардан 2024 йил 1 январдан 2025 йил 1 январга қадар бўлган даврда товарни реализация қилишдан олинган 352026500 сўм тушум суммасининг 5 фоизи миқдорида, яъни 17601325 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 августдаги ажрими билан ишга Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (“Ўзэнергоинспекцияси”) Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси, “Sur n-Ks -Gr nd” масъулияти чекланган жамияти, “ rmiz ’min t” саноат қурилиш таъминот хусусий корхонаси, “ ndi n irl shm ” масъулияти чекланган жамияти ва “Sur n irl shm ” масъулияти чекланган жамияти жавобгар тарафдан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Белгиланган тартибда олдиндан хабардор қилинган бўлса-да, жавобгар ва учинчи шахслар суд мажлиси муҳокамасига вакил иштирокини таъминламади ёки бартараф этилганлиги ҳақида маълумот бермаган. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни келмаган тараф вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани қувватлаб, унда келтириб ўтилган асосларни такрорлаб, судга ариза билан мурожаат қилинганидан сўнг жавобгар томонидан арз қилинган талаб бўйича қонунбузарлик бартараф этилмаганлигини билдириб, аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (“Ўзэнергоинспекцияси”) Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасининг вакили суднинг ажрими ижроси юклатилган мутахассис касал эканлигини, ўрганиш ўтказилмаганлигини, низоли ҳолат бўйича хулоса бериш инспекциянинг ваколатига кирмаслигини маълум қилиб, фикр билдирди. Суд ишда иштирок этган тараф вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ариза ва иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қумитаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқарма томонидан “Sur n-Ks Gr nd” масъулияти чекланган жамиятининг 21 январь 2025 йилдаги 07сонли, " rmiz-t ’min t" саноат қурилиш таъминот хусусий корхонасининг 2025 йил 21 январдаги 04-сонли, Бандихон туман " ndi n birl shm " МЧЖнинг 2025 йил 4-февралдаги -сонли, Қумқурғон туман "Sur n irl shm " МЧЖнинг 2025-йил январдага мурожаатлари юзасидан тегишли тартибда ўрганиш (текшириш) ўтказилган. Ўтказилган текширишда "Ҳудудий электр тармоглари" АЖ "Энергосавдо" филиали Сурхондарё бўлинмаси Термиз шаҳар бўлими томонидан “Sur n-Ks -Gr nd” масъулияти чекланган жамиятининг 2024 йил июнь ойидаги (СЧЕТ 062422401330038) истеъмол қилган электр энергияси хисоб-китобида июнь ойида жами истеъмол қилинган актив электр энергияси 79 900 кВт/соат ташкил этиб, истеъмол қилинган актив электр энергия учун 76 999 050 сўм ҳисобланган. Жамиятнинг июнь ойдаги лимити 70 000 кВт/соат белгиланган бўлиб, июнь ойида 9 900 кВт/соат лимитдан ортиқ электр энергияси истеъмол қилинган. Мазкур лимитдан ортиқча истеъмол қилинган 9 900 кВт/соат электр энергияси учун хар бир кВт/соати учун 963 сўмдан 9 540 531 сўм ҳисобланган. Ушбу қайта ҳисоб-китоб Қоида буйича ўрганилиб қайта ҳисобкитоб қилинганда шартномавий миқдордан (лимитдан) ортиқча истеъмол қилинган 9900 кВт/соат электр энергиясининг хар бир кВт/соати учун 900 сўмдан 8 910 000 сўм ҳисобланаши яъни 630 531 сўм ортиқча ҳисобланганлиги маълум бўлган. Бундан ташқари, 2024 йил 19 июнда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ "Энергосавдо" филиали Сурхондарё бўлинмаси Термиз шаҳар бўлими бошлиқ ўринбосари А.Хасанов, юридик ва жисмоний шахслар билан ишлаш мухандиси Н.Бобоёров ва ҳисобчи Г.Асроровлар томонидан "Ўзенергоинспекция" Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг 2024 йил 19 ноябрдаги 191120241930-сонли далолатномасига асосан яна қўшимча равишда “Sur n-Ks -Gr nd” масъулияти чекланган жамиятига 2024 йил июнь ойи хисоботида шартномавий миқдор 70 000 кВт/соат бўлиб, амалда фойдаланилган электр энергияси шартномавий миқдордан 9 900 кВт/соат ортиқча фойдаланганлиги кўрсатилиб, 9 540 531 сўм қайта-ҳисоб китоб қилиниб ноябрь ойи ҳисоботига киритилиши ҳақида далолатнома расмийлаштирилган. Мазкур ҳолатда “Sur n-Ks -Gr nd” масъулияти чекланган жамиятининг истеъмол қилинган электр энергияси ҳисоб-китобида жами 9540531 сўм ортиқча ҳисобланганлиги аниқланган. Шунингдек, “ rmiz ’min t” саноат қурилиш таъминот хусусий корхонасига 6370440 сўм, “ ndi n irl shm ” масъулияти чекланган жамиятига 1350000 сўм ва “Sur n irl shm ” масъулияти чекланган жамиятига 2140992 сўм ортиқча ҳисобланганлиги аниқланган. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилиши тўғрисидаги иш Махсус комиссия томонидан 2025 йил 22 апрелда кўриб чиқилиб, нархларни давлат томонидан тартибга солиш қўлланиладиган товарлар учун белгиланган нархдан ортиқ ҳақ олиш ёки нархларни давлат томонидан тартибга солиш тартибини бузиш, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар ёки бепул кўрсатилиши керак бўлган хизматлар учун ҳақ олиш ҳолатлари ўрганилиб, иш бўйича якуний қарор қабул қилинган. Унга кўра жавобгар томонидан қонунчилик талаблари бузилган деб топилган ва ортиқча ҳисобланган маблағларни қайта ҳисоб китоб қилиш белгиланган. Ушбу комиссияга жавобгар томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра 2024 йил 1 январдан 2025 йил 1 январгача бўлган даврда товарларни реализация қилишдан 352026500000 сўм тушумлар бўлганлиги аниқланган. Мазкур қонунчилик бузилганлиги ҳолатларини бартараф этиш бўйича жавобгарга 1-19-2025/23-сонли ёзма кўрсатма берилган. Шундан кейин Комиссия томонидан 2025 йил 22 апрелда қарор қабул қилиниб, ортиқча ҳисобланган маблағларни қайта ҳисоб китоб қилиш тавсия этилган ва жавобгарга қарор устидан шикоят қилиш тартиби тушунтирилган. Ушбу қарор (кўрсатма) қабул қилинган санадан эътиборан беш иш кунидан кечиктирмай 2025 йил 22 апрелда даъвогарнинг 01-05/2683-сонли кузатув хати билан жавобгарга юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан мазкур қарор устидан шикоят қилинмаган бўлса-да, унинг ижроси таъминланмаган ва ортиқча ҳисобланган маблағларни қайта ҳисоб китоб қилинмаган. Шунингдек, суд мажлиси бир неча марта кейинга қолдирилиб, имконият берилган бўлса-да, жавобгар ўз вакилининг иштирокини таъминламади, тегишли ҳужжатларни ёки эътирозномасини судга тақдим этмади. Даъво талаблари асослидир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Рақобат, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун иш қўзғатиш ва уни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган Низомнинг 32-33-бандларига кўра ҳуқуқбузарга кўрсатмани бажариш учун бир ой муддат берилади, кўрсатма унда белгиланган муддатда бажарилиши лозим, кўрсатмани муддатида ижро этмаганлик қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади. Ушбу Низомнинг 44-бандига кўра қонунчилик бузилганлиги тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахслар комиссиянинг қарорлари, иш қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги ажрими, кўрсатмаси, ваколатли давлат органи раҳбари ёки ўринбосарининг кўрсатмаси ёки хати устидан қарор, ажрим, кўрсатма ёки хат қабул қилинган ёхуд чиқарилган кундан бошлаб бир ой муддатда бевосита судга ёхуд Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига шикоят қилишга ҳақли эканлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 42моддасига кўра қонунчиликни бузганлик учун молиявий санкциялар пул ундириш (жарималар) тарзида қўлланилади ва хўжалик юритувчи субъектларга — рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузган ҳар бир хўжалик юритувчи субъектнинг товарни реализация қилишдан олинган тушуми суммасининг 5 фоизи миқдорида жарималар солишга сабаб бўлади. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ИПК 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 215-моддасига кўра ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. ИПКнинг 217-моддаси биринчи қисми 6-хатбошисига кўра молиявий санкцияларни қўллаш (бундан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пенялар ҳисоблаш, шунингдек юридик шахснинг ёки фуқаронинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олганлиги ва молиявий санкциялар суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари мустасно) ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади. ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи тўланиши керак. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Шу сабабли суд даъвони қаноатлантиришни, жавобгарга мажбурият юклашни ва жавобгарга нисбатан 17601325 сўм молиявий жарима қўллашни, иш учун олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини даъвогарга ва давлат фойдасига 3750000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 176-179, 186, 220 ва 222моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. “Sur n-Ks -Gr nd” масъулияти чекланган жамиятига 9540531 сўм, “ rmiz ’min t” саноат қурилиш таъминот хусусий корхонасига 6370440 сўм, “ ndi n irl shm ” масъулияти чекланган жамиятига 1350000 сўм ва “Sur n irl shm ” масъулияти чекланган жамиятига 2140992 сўм қайта ҳисоб-китоб қилиш мажбурияти “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга юклатилсин. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга нисбатан 17601325 сўм миқдорда молиявий жарима қўлланилсин ва уни ундириш Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси зиммасига юклансин. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖдан Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖдан давлат фойдасига 3750000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори 10 кундан кейин қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф унинг устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ж.Ачилов