← Назад
Решение #2846993 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 236 | — | code_article | |
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| ФКнинг | 114 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 116 | — | code_article | |
| Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс | 114 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 3246 | — | law | |
| ИПК | 3247 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2501/5958-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья А.Қодиров
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья М.Бозоров
Тафтиш инстанцияси судида
маърузачи судья М.Астанов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 14 ноябрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш
инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар Н.Хўжақулов
ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Тошмурдованинг
котиблигида, Қашқадарё вилоят прокуратураси бўлим прокурори Ж.Абдуллаев,
“Сардор монтаж қурилиш сервис” хусусий корхонаси раҳбари А.Пармонов, Нишон
туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими вакили А.Сафаров (ишончнома
асосида), Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили
Х.Махматқуловнинг (ишончнома асосида) иштирокида, Қашқадарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил
9 октябрдаги қарорига нисбатан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё
вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сардор монтаж қурилиш сервис” хусусий
корхонаси манфаатида берилган тафтиш тартибидаги шикоят бўйича ишни вилоят
суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинчалик матнда Палата деб юритилади) “Сардор монтаж қурилиш сервис”
хусусий корхонаси (кейинчалик матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, Нишон туман мактабгача ва мактаб таълими
бўлими (кейинчалик матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1.000.000.000 сўм
бажарилган ишлари қийматини удиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 26 майдаги ажрими билан низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят
Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси ишга жалб этилган.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 12 августдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 997.374.568 сўм бажарилган ишлар қиймати ундирилган ҳамда суд
харажатлари қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
тарафлар зиммасига юклатилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2025 йил 9 октябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш
тўғрисида янги қарор қабул қилинган.
Мазкур қарорга нисбатан Палата томонидан даъвогар манфаатида берилган
тафтиш тартибидаги шикоятда, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор
қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш
сўралган.
2
Бунга асос сифатида апелляция инстанцияси суди томонидан иш учун муҳим
ҳолатлар аниқланмаганлиги, далилларга нотўғри баҳо берилганлиги, бажарилган
ишлар ишдаги ҳужжатлар билан тасдиқланганлиги ва назорат ўлчови
ўтказилганлиги, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги каби важлар
кўрсатилган.
Суд мажлиси тайинланган жой ва вақти ҳақидаги ажрим нусхаси Палата ва
Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасига юборилган бўлсада, суд
муҳокамасида уларнинг вакиллари иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг (кейинчалик матнда ИПК деб юритилади) 127, 324моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари тафтиш шикоятида
келтирилган важларни қувватлаб, уни қаноатлантиришни ҳамда биринчи инстанция
суди даъвонинг асоси ва талаби бўйича тўғри қарор қабул қилганлигини, бажарилган
ишлар тарафлар томонидан тасдиқланганлигини ва назорат ўлчови ўтказилиб,
тегишли мутахассис хулосаси олинганлиги, бироқ шу кунга қадар тўловлар амалга
оширилмаганлиги, шартнома рўйхатдан ўтмаган бўлсада, унинг ҳақиқий эмаслик
оқибатидан келиб чиқиб бажарилган ишлар қийматини ундириш сўралганлиги,
апелляция инстанцияси суди моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб асоссиз
қарор қабул қилганлигини баён қилиб, апелляция инстанцияси судининг қарорини
бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида
қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогар томонидан пудрат
ишлари тўлиқ бажарилганлигини, буни инкор қилмаслигини, қарздорлик бугунги
кунга қадар тўлаб берилмаганлигини, даъвогар ўз ҳисобидан пудрат ишларини
амалга оширганлигини, бу ҳолат ўтказилган назорат ўлчовида ўз тасдиғини
топганлигини баён қилиб, тафтиш шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили
тафтиш шикоятига нисбатан эътироз билдириб, тарафлар ўртасида тузилган
шартнома ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини, апелляция
инстанция суди даъво талабини қаноатлантиришга асослар йўқлиги тўғрисида
қонуний тўхтамга келганлигини баён қилиб, тафтиш шикоятини қаноатлантиришни
рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор апелляция инстанцияси судининг
қарори қонуний эканлигини сабабли тафтиш шикоятини қаноатлантиришга асослар
йўқлиги ҳақида фикр билдириб, апелляция инстанция судининг қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини ҳамда
прокурорнинг фикрини тинглаб, тафтиш шикоятида келтирилган важларни ишдаги
далиллар ҳамда қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра тафтиш шикоятини қаноатлантириб, апелляция
инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўз кучида қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан,
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
3
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий
юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини
ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар кимга
бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган
муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши
ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 2022 йил 23 декабрда 113-сонли
пудрат шартномаси тузилиб, унга кўра пудратчи (даъвогар) Нишон тумани 25-сонли
мактаб биносида 1.000.000.000 сўмлик жорий таъмирлаш ишларини бажариш,
буюртмачи (жавобгар) эса бажарилган ишларни қабул қилиш ва тўловларни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан 1.000.000.000 сўм миқдорида
бажарилган ишларни қабул қилиш ҳақида тарафлар ўртасида далолатномалар
тузилган. Қарздорлик мавжудлиги тўғрисида тарафлар ўртасида 2024 йил 1 августда
солиштирма-далолатнома ҳам расмийлаштирилган. Бироқ, жавобгар шартнома
мажбуриятлари бўйича тўловларни амалга оширмаган.
Шу боис, тарафлар ўртасида тузилган пудрат шартномаси қонунга зид
равишда тўғридан-тўғри тузилганлиги ва ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан
ўтказилмаганлиги сабабли, шартноманинг ҳақиқий эмаслиги оқибатини қўллаб
жавобгардан бажарилган пудрат ишлари қиймати учун 1.000.000.000 сўмни ундириб
беришни сўраб, Палата даъвогар манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат
қилган.
Тафтиш инстанцияси суди даъво аризада келтирилган асослар ва ишдаги
далилларни ўрганиб, биринчи инстанция суди томонидан даъво талабини қисман
қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган бўлсада, аммо апелляция
инстанцияси суди даъво асосларини текширмасдан моддий ҳуқуқ нормаларини
нотўғри қўллаган ҳолда даъво талабини қаноатлантиришга асослар йўқлиги ҳақида
барвақт хулосага келган деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинчалик матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасига мувофиқ, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига
муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни
бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини
сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини
бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Ушбу Кодекснинг 236-моддасида мажбуриятлар - мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 237-моддасига асосан
мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир
томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 631-моддасига асосан, пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни
бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш
4
мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг
учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Даъво аризада мазкур пудрат шартномаси қонунга зид равишда тўғридан-тўғри
тузилганлиги, тарафлар ўртасидаги шартнома ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан
ўтказилмаганлиги, қонунга кўра шартнома ҳақиқий эмас ҳисобланиши, шу сабабли
шартноманинг ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаб жавобгардан бажарилган пудрат
ишлари қиймати учун 1.000.000.000 сўмни ундириб бериш сўралган.
Мазкур ҳолатда даъво аризага асос сифатида тарафлар ўртасида тузилган
шартнома эмас, балки қонун ҳужжати нормалари кўрсатилган бўлиб, тендер
савдоларисиз расмийлаштирилган ва ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаган
шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши, бундай ҳолатда шартнома
тузилмаган деб ҳисобланиши лозим.
ФКнинг 114-моддасига мувофиқ ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий
эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга
олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича
олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан
олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат
билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий
эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг
қийматини пул билан тўлаши шарт.
Ушбу Кодекснинг 116-моддасига асосан қонунчиликнинг талабларига
мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ
асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда
тутилган қоидалар қўлланилади.
Апелляция инстанция суди эса моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб,
даъвонинг асоси ва ушбу ҳолатларга эътибор қаратмасдан давлат харидлари
тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, шартнома тендер
савдоларисиз тузилганлиги ва ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги
каби асосларни келтириб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил
28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 269-сонли қарори 11-бандига асосан, Ўзбекистон
Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига кўра бюджет
ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган
маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан
тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар улар
ғазнчилик бўлимларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бюджет ташкилотлари ва бюджет
маблағлари олувчиларга нисбатан товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб
берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар кўрилаётганда шартнома
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмида
белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан
ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб
ҳисобланади.
5
Демак, ушбу Пленум қарори тушунтиришларидан келиб чиқиб, тарафлар
ўртасида расмийлаштирилган шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши лозим.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2009 йил 18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор
қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сонли қарори 8-бандига мувофиқ, судларга
тушунтирилсинки, агар тарафларнинг шартномавий-ҳуқуқий муносабатларга
киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд
эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган
хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш
учун асос бўла олмайди.
Биринчи инстанция суди даъвонинг асосидан келиб чиқиб, бажарилган ишлар
қийматини қисман қаноатлантириш тўғрисида қонуний тўхтамга келган. Чунки,
“SQ
N U I N” масъулияти чекланган жамияти мутахассиси томонидан
бажарилган ишлар ҳажмини аниқлаш юзасидан ўтказилган назорат ўлчови
хулосасида 997.374.568 сўм миқдоридаги ишлар бажарилганлиги, 2.625.432 сўмлик
ишлар эса тўловга ортиқча тақдим этилганлиги қайд этилган.
ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
Ушбу Кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо
беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаиназаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши
лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у
ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 3246-моддасига асосан, суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида
қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш
материллари бўйича текширади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати тафтиш шикоятида келтирилган
важларни асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра, ишни тафтиш
тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш
натижалари бўйича айрим суд ҳужжатларини бекор қилишга ва иш бўйича илгари
қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли.
Шунга кўра, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси суди томонидан иш учун
аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ ўрганилмасдан, ишдаги далилларга тегишли ҳуқуқий баҳо
берилмасдан, қарор қабул қилишда моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган деб
ҳисоблайди.
6
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Шунингдек, ушбу Қонунга асосан иқтисодий судларга апелляция, кассация ва
тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш
учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи
ундирилиши лозимлиги қайд этилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати тафтиш шикоятини
қаноатлантириб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни ҳамда
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни, шунингдек
ишни кўриш натижалари бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74, 118,
3246-3249-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Қашқадарё
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг “Сардор монтаж қурилиш сервис” хусусий корхонаси манфаатида
берган тафтиш шикояти қаноатлантирилсин.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2025 йил 9 октябрдаги қарори бекор қилинсин.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 12 августдаги ҳал қилув
қарори ўз кучида қолдирилсин.
Нишон туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳисобидан:
- “Сардор монтаж қурилиш сервис” хусусий корхонасига 41.200 сўм почта
харажати;
- республика бюджетига 19.947.491 сўм давлат божи ундирилсин.
“Сардор монтаж қурилиш сервис” хусусий корхонасидан республика
бюджетига 52.509 сўм давлат божи ундирилсин.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанцияси томонидан 2025 йил 9 октябрда берилган ижро варақалари бўйича
ундирувлар бекор қилинсин.
Ишни тафтиш инстанциясида кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатлари
қисмига нисбатан янги ижро варақалари берилсин.
Қарши туманлараро иқтисодий суди зиммасига 2025 йил 12 августдаги ҳал
қилув қарори бўйича ижро варақалари бериш юклатилсин.
Қарорнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
М.Астанов
ҳайъат аъзолари
Н.Хўжақулов
Ҳ.Турсунов