Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1305-2501/1548 Дата решения 14.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MAMARASULOV HASAN BOLTABOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 27d6f995-8004-48f4-bad5-148160cd8621 Claim ID PDF Hash db87125e58663a9b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
нинг 215-моддаси нинг 215 law
ИПК 217-моддаси ИПК 217 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1305-2501/1548-сонли иш судья Ҳ.Мамарасулов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фориш тумани 2025 йил 14 ноябрь Фориш туман иқтисодий судининг судьяси Ҳ.Мамарасулов раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Тилабовнинг котиблигида, аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Kkkkkkжавобгар 56565 масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2022 йил 30 декабрдаги 156424сонли лицензиянинг амал қилиш муддатини 6 ойга қадар тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни, аризачи вакили М.Норбоев (2025 йил 6 ноябрдаги ишончнома асосида), жавобгар вакили Ш.Садуллаев (2025 йил 28 октябрдаги 6-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Фориш туман иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Kkkkkk(бундан буён матнда “аризачи” деб юритилади) судга ариза мурожаат қилиб, 56565 масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)га нисбатан 2022 йил 30 декабрдаги 156424-сонли лицензиянинг амал қилиш муддатини 6 ойга қадар тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Саноат, радиация ва ядро хавсизлиги қўмитаси Жиззах ҳудудий бошқармаси томонидан жавобгар фаолияти ўрганилганлиги ҳамда ўрганиш натижасига асосан жавобгар томонидан бир қатор камчиликлар аниқланганлиги, бироқ ариза судга тақдим қилингандан кейин жавобгар томонидан камчиликлар тўлиқ бартараф қилинганлигини билдириб, аризани қонуний ҳал этишни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили ўрганиш натижасига асосан аниқланган камчиликлар бартараф қилинганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд ишда иштирок этган аризачи вакилининг фикрларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб ва уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, ариза талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ишдаги мавжуд ҳужжатларига кўра, аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июлдаги 473-Ғ-сонли Фармойишига асосан ишчи гуруҳ томонидан ёқилғи қуйиш, сақлаш ва тарқатиш иншоотлари ва савдо шахобчаларида ўрганишлар ўтказилган. Жиззах вилояти, Фориш тумани, Боғдон МФЙ, Боғдон кўчаси, 6-уйда жойлашган жавобгарга автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларида нефт маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан 2022 йил 30 декабрда 056424-сонли рухсатнома (лицензия) беш йил ммудтга берилган. Саноат, радиация ва ядро хавсизлиги қўмитаси Жиззах ҳудудий бошқармаси томонидан 2025 йил 29 июль куни жавобгарга қарашли АЁҚШда ўрганиш ўтказилган ҳамда ўрганиш натижасига асосан бир қатор қонунчилик ҳужжатларида кўрсатиб ўтилган саноат хавфсизлигига доир талаблар бажарилмаганлиги аниқланган. “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонунининг 32-моддасига кўра, лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ва рухсат бериш талаблари ҳамда шартларининг бузилганлиги аниқланганда, лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши тўхтатиб турилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 80сонли Қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона Низомнинг 25иловаси 9-бандида, лицензия талаблари ва шартлари сифатида лицензиат томонидан нефть, газ (шу жумладан, сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, амалдаги экология, санитария, метрология, ёнғин хавфсизлиги ва техник нормалар, нормативлар ва қоидаларга риоя этиш, шунингдек, автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станцияларида санитария ва шаҳарсозлик норма ҳамда қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчаларининг мавжудлиги этиб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 80сонли Қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона Низомнинг 41бандига асосан, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш лицензияловчи орган ёки суд томонидан амалга оширилади. Лицензиянинг амал қилиши лицензияловчи орган томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга, суд томонидан эса ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 215-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. ИПК 217-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошисига мувофиқ, тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган лицензиялар (рухсатномалар) мустасно, ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади. Бироқ, аризачи томонидан судга тақдим қилинган 2025 йил 14 ноябрдаги 08/02-11-сонли хатига ҳамда Саноат, радиация ва ядро хавсизлиги қўмитаси Жиззах ҳудудий бошқармаси томонидан 2025 йил 14 ноябрда 16/93-сонли жавобгарга тақдим қилинган хатига асосан жавобгар томонидан ўрганишда аниқланган камчиликлар бартараф этилганлиги маълум қилинган. Шу сабабли суд, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9моддасининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган. Юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 68, 118, 176-180, 186, 192, 215-222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Аризани қаноатлантириш рад этилсин. Аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Kkkkkkфойдасига жавобгар 56565 масъулияти чекланган жамиятидан 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар 56565 масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига 103 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. Судья Ҳ.Мамарасулов