Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2501/12607 Дата решения 14.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 85c16a69-b7fa-4da8-83e1-fe845683ba2c Claim ID PDF Hash aac7644f4bdbc590... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 72-моддаси тисодий процессуал кодекси 72 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/12607-сонли иқтисодий иш судья О.С.Асатов Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шаҳри 2025 йил 14 ноябр Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар *********нинг, жавобгар «*********» МЧЖга нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида, fffffffffffff (ишончномага асосан) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, А Н И Қ Л А Д И: Даъво аризасида баён этилишича, «*********» МЧЖ(матнда кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) томонидан Жиззах шахар, зилол МФЙ худудида “Нотурар жой” биноси пойдевори қурилган. шбу қурилиш объектида қурилиш-монтаж ишлари бошланган даврда худудий инспекциядан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарори 5-иловаси талабларига биноан рўйхатдан ўтмасдан қурилиш-монтаж ишларини амалга оширганлиги, жавобгар томонидан қурилиш объектида давлат қурилиш назорат ишлари ўрнатилмасдан, ********* (матнда кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади)дан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмасдан қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилганлиги сабабли, даъвогар томонидан жавобгарга Жиззах шахар, Зилол МФЙ худудидан “нотурар жой” биноси қурилиш ишлари шахарсозлик нормалари ва қоидалари талабларини жиддий бузилганлиги юқоридаги қарор талабларига асосан қурилиш монтаж ишларини белгиланган тартибда даъвогардан рўйхатдан ўтказиш тўғрисида огохлантириш хати берилганлиги қайд этилиб, жавобгар томонидан Жиззах шахар, Зилол МФЙ худудидан “Нотурар-жой” биносидаги қурилиш-монтаж ишлари шахарсозлик нормалари ва қоидалари талабларини жиддий бузилганлиги, буюртмачи томонидан қурилиш объектида давлат қурилиш назорати ишлари ўрнатилмаганлиги сабабли ушбу қурилиш объектида бажарилган қурилиш-монтаж ишларини бузиш, олиш мажбуриятини юклашни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогардан судга вакил келмади. Суд мажлисида қатнашган жавобгарнинг вакили судга даъво аризаси бўйича ёзма эътирознома тақдим этиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2023 йил 23 ноябрдаги 619сонли қарорининг 2-бандига Вазирлар Махкамасининг 2025 йил 24 февралдаги 10-сонли қарори билан белгиланган тартибда ўзгартириш киритилганлиги унга кўра, даъвогар вазирлигининг объектлари лойихаларини белгиланган тартибда келишмасдан ва даъвогардан рўйхатдан ўтказмасдан, қурилишмонтаж ишлари бажарилган (қисман ёки тўлиқ) бино ва иншоатлар бўйича тегишли хужжатларни расмийлаштириш ва даъвогардан рўйхатдан ўтказиш хамда шу асосда фойдаланишга рухсат бериш ишларини 2025 йил 1 июлга қадар узайтириш тўғрисида таклифи маъқуланганлиги, бу вақтда жавобгарнинг кадастр хужжатларини қайта расмийлаштириш жараёни кетаётганлиги сабабли белгиланган вақтда қурилиш- 2 монтаж ишлариир рўйхатга олишни иложи бўлмаганлиги, қолаверса, шахсан вилоят хокими томонидан бинодаги қурилиш-монтаж ишлари ўрганилиб, қурилиш-монтаж ишларини 2025 йил 1 сентябрга қадар якунлаш топшириғи берилганлигини, қолаверса хозирги кунда қурилиш-монтаж ишлари бўйича барча меъёрий хужжатлар расмийлаштирилганлигини баён этиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида қатнашган прокурорнинг ёрдамчиси даъво аризасида кўрсатилган холатлар суд мухокамасига қадар бартараф этилганлиги боис, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида фикр билдирди. Суд, жавобгар вакилининг кўргазмасини, прокурор ёрдамчисининг фикрини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тақдим этилган далилларга хуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлисида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, жавобгар томонидан Жиззах шахар, Зилол МФЙ худудида “Нотурар жой” биноси пойдевори қурилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2023 йил 23 ноябрдаги 619-сонли қарорининг 2бандига Вазирлар Махкамасининг 2025 йил 24 февралдаги 110-сонли қарори билан белгиланган тартибда ўзгартириш киритилган бўлиб, унга кўра Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг объектлар лойихаларини белгиланган тартибда келишмасдан ва худудий инспекциялар рўйхатдан ўтказмасдан, қурилиш-монтаж ишлари бажарилган (қисман ёки тўлиқ) бино ва иншоатлар бўйича тегишли хужжатларни расмийлаштириш ва худудий инспекциялар рўйхатидан ўтказиш хамда шу асосда фойдаланишга рухсат бериш ишларини 2025 йил 1 июлга қадар узайтириш тўғрисида таклифи маъқулланган. Суд муҳокамасига қадар жавобгар томонидан барча қурилиш-монтаж ишлари бўйича барча меъёрий хужжатлар расмийлаштирилган. Хусусан, 1) Жиззах вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалик бўлимининг 2025 йил 8 июлдаги 1708-1708401235592-сонли архитектура режалаштириш топшириғи олинган. 2) Жиззах шахар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалик бўлимининг 2025 йил 6 августдаги 206574913-сонли рухсатномаси олинган. 3) Жиззах вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалик бош бошқармасининг архитектура ва шахарсозлик кенгаши ишчи органи кенгашининг 2025 йил 23 августдаги 210010474-сонли ижобий хулосаси олинган. 4) Тегишли ташкилотлар томонидан берилган техник шартлар олинган. 5) “Geo Delta” МЧЖ томонидан берилган геологик тадқиқот хулосаси олинган. 6) Буюртмачи ва лойиха ташкилоти томонидан тасдиқланган лойиха топшириғи мавжуд. 7) Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уйжой коммунал хўжалиги вазирлигига қарашли “Шаффоф хужжатлар экспертизаси” МЧЖ томонидан “Объект учун ишлаб чиқилган лойихасмета хужжатлари Шахарсозлик ва ёнғин хавфсизлиги бўйича 2025 йил 8 сентябрдаги 257431-сонли ижобий хулосаси олинган. 8) Ўзбекистон Републикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Қурилиш ва уйжой коммунал хўжалиги сохасидаги худудий назорат қилиш инспекцияси “Қурилиш синов лабараториялари ва бино-иншоатларини техник кўрикдан ўтказиш фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими”нинг 2025 йил 27 октябрдаги техник хулосаси олинган бўлиб унга кўра, Жиззах вилояти, Жиззах шахар “Зилол” МФЙ ҳудудида жойлашган 3 жавобгарга қарашли Автасалон биноси хажмий-режавий ва конструктив ечимлари меъёрий хужжат QMQ2.01.03-13 “Сейсмик худудларда қурилиш” талабларига жавоб бериши, кузатув вақтига бир қаватли автосалон биноси SHNQ 1.04.01-23- шахарсозлик нормалари ва қоидаларининг 6иловасига асосан бинонинг ҳолат категорияси 1-нормал холатда эканлиги аниқланган. Жиззах вилояти, Жиззах шахар “Зилол” МФЙ худудида жойлашган жавобгарга қарашли “Автосалон” биносини қурилиш монтаж хамда ободонлаштириш ишларини тасдиқлаган лойиха ҳужжатлари асосида нихоясига етказиш тавсия этилган. Бундан кўринадики, даъвогарнинг даъво аризасида қайд этилган жавобгарнинг Жиззах шахар, “Зилол” МФЙ худудида амалга оширилиётган “нотурар жой” биносини қурилиши юзасидан тегишли шахарсозлик меёърий ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилган бўлиб, мазкур бинони бузиб олиш мажбуриятини юклашга асослар мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Қайд этилганларга биноан, даъво аризасини қаноатлантиришга асослар мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, даъво талаблари рад этилганлиги сабабли, суд харажатлари тўлиқ даъвогарнинг зиммасига юкланади. Бундай ҳолатда, суд даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ва 4 120 000 сўм давлат божини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 25, 26, 68, 118, 176-179, 186моддаларига асосланиб суд-, Қ А Р О Р Қ И Л Д И : даъвогар *********нинг, жавобгар «*********» МЧЖга нисбатан берган даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. «*********» МЧЖдан даъвогар ********* фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. «*********» МЧЖдан Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига 4 апелляция шикояти (протести) ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов