← Назад
Решение #2847040 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 131 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2504/270-сонли иқтисодий иш
А Ж Р И М
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Бухоро шаҳри
2025 йил 14 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Махсудова раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Очиловнинг котиблигида, жавобгар вакили ***
(ишончнома ва ордер асосида)лар иштирокида, даъвогар “***” масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни
ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“***” масъулияти чекланган жамияти Бухоро туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти
чекланган жамиятидан 1.932.000.000 сўм асосий қарз ва 966.000.000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилганлигини, низо бартараф этилмаганлигини
таъкидлаб, медиатив келишув нусхасини судга тақдим этиб, даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни сўради.
Даъвогар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
огоҳлантирилган бўлсада, суд мажлисида вакили иштирок этмади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб ва жавобгар вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади)нинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини
ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай
иш бўйича тузилиши мумкин.
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса
биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд
ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши
мумкин.
Аниқланишича, мазкур низони ҳал этиш юзасидан тарафлар ўртасида
2025 йил 14 ноябрь куни медиатив келишув тузилган ва суд мажлисида тақдим
қилинди. Медиатив келишув сертификатга эга медиатор кўмагида
тарафларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланган, суд муҳокамаси
кунига қадар низо бартараф қилинмаган.
ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Шу сабабли суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, иш юзасидан
тўланган 34.000 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни,
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18моддасининг 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда, давлат божи
қайтарилиши белгиланганлиги сабабли олдиндан тўланган 2.000.000 сўм
давлат божини даъвогарга қайтаришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси 107-моддасининг 53-банди, 118 ва 195-моддаларини
қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган 2.000.000 сўм давлат божи маълумотнома асосида
даъвогар “***” масъулияти чекланган жамиятига қайтарилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши)
мумкин.
Судья
***
2