← Назад
Решение #2847046 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 419 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 11 | — | law | |
| ФКнинг | 330 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2501/14050-сонли иқтисодий иш
Жиззах шаҳри
судья О.С.Асатов
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
2025 йил 14 ноябр
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах
вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «******» МЧЖ қўшма корхонасининг
манфаатида
жавобгар
«******»
МЧЖдан
7 973 200 сўм асосий қарзни ва 3 000 000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд
мажлиси муҳокамасида, жавобгар «******» МЧЖнинг вакили
иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,АНИҚЛАДИ :
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар «******» МЧЖ қўшма корхонаси манфаатида (кейинги ўринларда даъвогар
деб юритилади) «******» МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)га
нисбатан Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгарга 2025 йил 17 январда тузилган олди-сотди шартномаси бўйича маҳсулотлар
ектазиб берилганлигини, жавобгар тўловни амалга оширмаганлигини, бугунги кунда
шартнома бўйича 7 973 200 сўм асосий қарздорлик мавжудлигини, ушбу ҳолатлар
маҳсулот етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар орқали ўз тасдиғини
топишини, шартноманинг 7.3-бандига асосан етказиб берилган маҳсулот бўйича тўлов
муддати кечиктирилган кунлар учун 3 000 000 сўм пеня ҳисобланганлигини баён этиб,
жавобгардан
7 973 200 сўм асосий қарзни ва 3 000 000 сўм пеняни ундириб беришни сўраган.
Даъвогар судга ариза тақдим этиб, жавобгар суд мажлисига қадар қарзларини
тўлиқ тўлаб берганлигини баён этиб, бу ҳақда маълумотнмоа тақдим этган.
Суд мажлисида қатнашган жавобгарнинг рахбари суд муҳокамасига қадар
қарзларни тўлиқ тўлаб берганлигини, бу ҳолат фаолиятида биринчи маротаба содир
этилганлигини таъкидлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд жавобгар вакилининг кўрсатмасини тинглаб, ишга тақдим қилинган
ҳужжатлар-далилларга тегишли баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг
даьво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, «Даъвогар» (Сотувчи) ва «Жавобгар» фермер хўжалиги (Харидор)
ўртасида 2025 йил 17 январда олди-сотди шартномаси тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 386-моддаси биринчи қисмига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича
бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган
пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, «Сотувчи» «Харидор»га
шартноманинг 1-бандига белгиланган қиймати “хар хил турдаги спиртли ичимликлар”
(бундан буён матнда - товар деб номланади) “Харидорга” унинг сотиши, «Харидор»
эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини ушбу шартномада белгиланган
муддатларда тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1.1-бандида шартнома имзоланган кундан «Сотувчи»
«Харидор»га маҳсулотни мазкур шартнома шартлари асосида сотади, «Харидор»
маҳсулотни шартнома шартлари асосида унинг қиймати бўйича тўловни амалга
ошириши лозимлиги қайд этилган.
Сотувчи томонидан Харидорга электрон ҳисобварақа-фактурага асосан
14 773 200 сўмлик маҳсулот топширилган ва Харидор томонидан маҳсулотлар қабул
қилиб олинган.
ФКнинг 419-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонун ҳужжатлари ёки олдисотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш
мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни
тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. Ушбу
модданинг иккинчи қисмига кўра, агар олди-сотди шартномасида товар ҳақини бўлиббўлиб тўлаш назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи сотувчига топширилган
товарнинг тўлиқ баҳоси миқдорида ҳақ тўлаши лозим.
Аниқланишича, жавобгар томонидан шартнома бўйича жами 14 773 200 сўмлик
товарларни қабул қилиб олинган бўлиб, қарздорлик тўлиқ тўланмаганлиги боис, ушбу
қарздорлик юзага келган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 419-моддаси учинчи қисмига кўра, агар сотиб олувчи олди-сотди
шартномасига мувофиқ топширилган товар ҳақини ўз вақтида тўламаса, сотувчи товар
ҳақини ва ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Бироқ, жавобгар суд муҳокамасига қадар мазкур қарзларни тўлиқ тўлаб берган.
Бу ҳолатлар ишдаги тўлов хужжатлари орқали ўз тасдиғини топади.
Мазкур ҳолатда, суд, жавобгардан 7 973 200 сўм асосий қарзни ундиришни
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Шунингдек, даъвогар шартноманинг 7.3-бандига асосан жавобгардан 3 000 000
сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан
ҳимоя қилиниши белгиланган.
ФКнинг 330-моддаси 1-қисмига кўра, башарти, қонунда ёки шартномада бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият лозим даражада бажарилмаган тақдирда
неустойка тўлаш ва зарарни қоплаш қарздорни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан
озод қилмайди.
Шартноманинг 7.3-бандига биноан, етказиб берилган товарлар ҳақини ўз вақтида
тўламаганлик учун сотиб олувчи етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган
тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши лозимлиги
қайд этилган.
Шунга мувофиқ, даъвогар жавобгардан 3 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани
камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек,
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда
қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида
кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш
берилган.
Мазкур ҳолатда суд, қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек,
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, хисобланган пенянинг миқдорини
мажбурият бузилиши оқибатларига номутаносиб эканлигини инобатга олиб, унинг
адолатли миқдорини белгилаб, пенянинг 300 000 сўм қисмини қаноатлантиришни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
иккинчи қисмига кўра, ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича
қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини
тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. Ушбу
модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган
неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши лозим.
Бундай ҳолатда, суд ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг
даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига
300 000 сўм пеняни ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни
рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ҳамда Республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113, 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб суд-,
ҚАРОР
ҚИЛДИ :
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «******» МЧЖдан даъвогар «******» МЧЖ қўшма корхонаси
фойдасига 300 000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар
«******»
МЧЖдан
Республика
бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали
Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти
ой муддат ичида кассация шикояти (протести) беришга ҳақли.
Судья
О.С.Асатов