← Назад
Решение #2847048 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| зР ИПК | 2034 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| зР ФК | 386 | — | law | |
| зР ИПК | 66 | — | law | |
| зР ФК | 419 | — | law | |
| зР ФК | 449 | — | law | |
| зР ИПК | 72 | — | law | |
| зР ФК | 263 | — | law | |
| зР ФК | 333 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| зР ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1302-2501/4695-сонли иш
E-mail: i.gallaorol@sud.uz
Тел: (+99855) 152 05 99
(ички рақам: 25164, 25165)
ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ғаллаорол тумани
2025 йил 14 ноябрь
Ғаллаорол
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
Ф.Р.Музаффаров, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят
ҳудудий бошқармаси даъвогар “ZOMIN BREWERY” МЧЖ манфаатида
жавобгар “PARADISE BAXMAL” МЧЖ ҳисобидан 5 751 200 сўм асосий
қарз, 1 437 800 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъвоси аризаси бўйича
иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда – Палата деб юритилади) “ZOMIN
BREWERY” МЧЖ (бундан кейин матнда – даъвогар деб юритилади)
манфаатида даъво аризаси билан иқтисодий судга мурожаат қилиб,
“PARADISE BAXMAL” МЧЖ (бундан кейин матнда - жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 5 751 200 сўм асосий қарз, 1 437 800 сўм пеня
ундиришни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда – ЎзР ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи
қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги
тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво
аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқилиши лозим.
ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан
ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга
унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат
илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш
ҳақидаги ажрим тегишли тартибда жавобгарнинг юридик манзили бўйича
юборилиб, ҳабардор қилинган бўлса-да, жавобгар томонидан даъво
аризаси бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда
кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган.
ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво
аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди, олтинчи қисмига кўра,
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган
кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим
этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка
тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён
қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни
текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан
кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Юқорида қайд этилганларга асосан суд, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ЎзР ФК
деб
юритилади)нинг
234-моддасида,
мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасига мувофиқ,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар олди-сотди
шартномасидан келиб чиқган.
ЎзР ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир
тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб
топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва
унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини
олади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар
ўртасида 2025 йил 18 февралда 25/82-сонли олди-сотди шартномаси
имзоланган бўлиб, шартноманинг шартига кўра, сотувчи (даъвогар)
шартномада кўрсатилган товарларни сотиб олувчи (жавобгар)га мулк
қилиб топшириш, жавобгар эса товарларни қабул қилиш ва улар учун
шартномага мувофиқ 100% тўловни пул кўчириш йўли билан амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Шартнома
шартларига
мувофиқ,
даъвогар
томонидан
ҳисоб-фактураларга асосан 5 751 200 сўмлик алкогол маҳсулотлар
етказиб берилган, бироқ шартнома бўйича тўловларни амалга ошириш
борасидаги мажбуриятлар жавобгар томонидан бажарилмаган, натижада
жавобгарнинг даъвогар олдида 5 751 200 сўмлик қарздорлик вужудга
келган.
Шунингдек, даъвогарнинг мавжуд қарздорликни тўлаб бериш
талаби билан юборган талабномаси жавобгар томонидан эътиборсиз
қолдирилган. Шу сабабли Палата даъвогар манфаатида жавобгардан
5 751 200 сўм асосий қарз, 1 437 800 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси билан судга мурожаат қилган.
ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган
фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок
этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа
ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
ЎзР ФК 419-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик
ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян
муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи
ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини
берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим.
ЎзР ФК 449-моддасининг биринчи ва учинчи қисмига асосан сотиб
олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда
тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда
тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли
белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан
амалга оширилади.
Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи
(тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ
тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада
белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб
олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларидан ҳамда даъвогар томонидан тақдим
этилган қарздорлик бўйича маълумотномасидан жавобгарнинг
қарздорлик бўйича қисман тўловлар амалга оширилмаганлиги,
натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 1 991 680 сўм қарздорлик
қолганлиги ўз тасдиғини топди.
ЎзР ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчилик ҳужжатларига
мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш
ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Юқоридагиларга асосан, суд, даъвогарнинг қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво асосли деб ҳисоблаб, жавобгар томонидан
қарздорлик қисман тўланганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг ушбу
даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида жавобгар томонидан
шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажарилмай, тўланиши лозим
бўлган тўлов суммаси судга мурожаат қилингунга қадар тўланмай
кечиктирилганлиги сабабли жавобгардан 1 437 800 сўм пеня ундириш
талаби қўйилган.
ЎзР ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар,
кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Шунингдек, ЎзР ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
Мазкур ҳолатда, суд жавобгар томонидан шартномавий мажбурият
ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, даъвогарнинг пеня ундириш
тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарориинг 4-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли.
Шу боис суд, тарафлар томонидан мажбурият бажарилиш
даражасини ҳамда кредитор манфаатларини инобатга олиб, талаб
қилинган 1 437 800 сўм пеня миқдорини 201 292 сўмга камайтиришни,
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ЎзР ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилиши, олтинчи қисмига асосан, агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ
унинг
миқдори
қонун
ҳужжатларида
белгиланган
ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шунингдек,
Ўзбекистон
Республикасининг
“Давлат
божи
тўғрисида”ги Қонунига илова қилинган “Давлат божи ставкаларининг
миқдорлари”га кўра, Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга
эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ
БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ҳисобланади.
Қайд этилганларга кўра, суд, даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб, ЎзР ФКнинг 234, 236, 333, 419,
449-моддалари, ЎзР ИПКнинг 66, 72, 118, 176-180, 186, 2034,
2035-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “PARADISE BAXMAL” МЧЖ ҳисобидан:
- даъвогар “ZOMIN BREWERY” МЧЖ фойдасига 1 991 680 сўм асосий
қарз, 201 292 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари,
- Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Жиззах вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов хайъати номига йўллаган ҳолда, бироқ ҳал қилув
қарорини қабул қилган судга ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш
бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести)
берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний
кучга киради.
Апелляция шикояти (протести) берилган тақдирда ҳал қилув
қарори, агар у бекор қилинмаган бўлса, апелляция инстанцияси
судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Судья
Ф.Р.Музаффаров