Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1901-2504/8353 Дата решения 14.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ib l st Ответчик / Подсудимый
Source ID 30b50009-47df-4846-8270-b65f844b3260 Claim ID PDF Hash a9952913ae99b5a6... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 7 926 симв. Оригинал (узб.)
4-1901-2504/8353-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 2025 йил 14 ноябрь Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ж.Ачилов, С.Исмоиловнинг котиблигида, ВКА оператори кўмаклашувида, даъвогар вакили – Д.Қирғизов (ишончномага асосан)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Ib l st” масъулияти чекланган жамиятини манфаатида жавобгар “ l k Pl st” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган 41901-2504/8353-сонли иқтисодий ишни видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “Ib l st” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида Термиз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ l k Pl st” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 1139623639,43 сўм асосий қарз, 569811820 сўм жарима (неустойка) ундиришни сўраган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъво аризада ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Жавобгар суд мажлисида ўз вакилларининг иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда - ИПК) 128, 170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони тўлиқ қўллабқувватлади, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд ишда иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 20.01.2023 йилда 96-сонли шартнома (кейинги ўринларда - шартнома) электрон шаклда имзоланган бўлиб, унга кўра, даъвогар жавобгарга шартномада келишилган миқдорда ва муддатда 15000000000 сўмлик полиетилен гранулалар маҳсулотларини сотиш мажбуриятини, жавобгар эса қабул қилиб олинган маҳсулот учун унинг ҳақини белгиланган миқдорда ва муддатда тўлаш мажбуриятини олган. Шартномага асосан даъвогар ўзига юклатилган мажбуриятларини бажарган. Шунингдек, тарафлар ўртасида ушбу шартнома бўйича қўшимча келишувга асосан маҳсулот сотилган бўлсада, жавобгар қабул қилиб олган маҳсулот ҳақини тўламасдан келган. Даъвогар томонидан эленктрон ҳисобварақ фактураларга кўра 2023 йилда жами 37142447516,43 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган ва жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилган бўлса-да, 1139623639,43 сўм маҳсулот ҳақи тўланмасдан қолган. Бироқ, мазкур шартнома суммасини 50000000000 сўмга ўзгартириш ҳақидаги 2023 йил 1 июндаги қўшимча келишув жавобгар томонидан имзоланмаган. Шунингдек, “Ўзмиллийбанк” АТБнинг судга тақдим этган маълумотномасига кўра 2023 йил 1 июндаги қўшимча келишув мавжуд эмас. Даъвогар юборган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шунга кўра, даъвогар жавобгар ҳар бир тўлови кечиктирилган кунларни ҳисоб-китоб қилган ҳолда 569811820 сўм жарима ҳисоблаган бўлиб, асосий қарздорликка қўшган ҳолда ушбу суммани ҳам ундиришни сўраган. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг неустойка ундириш талабини асословчи келишув мавжуд эмас. Даъво талаби қисман асослидир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда - ФК) 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 386-моддасининг биринчи қисмига кўра, о[СПиТ: 1.Шартномалар турлари / Олди сотди] оолди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. ФК 419-моддасининг биринчи қисмига биноан, агар қонунчилик ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. ФК 449-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. ФКнинг 261-моддасига кўра, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мукин эмас. ИПКнинг 74-моддасига кўра ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириш ҳақида тўхтамга келган ҳолда жавобгар ҳисобидан 1139623639 сўм маҳсулот қийматини ва иш учун тўлаб чиқилган 41200 сўм почта харажати ундиришни, неустойка ундириш талабини рад этишни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103000 сўм суд харажати, давлат фойдасига 22792473 сўм давлат божи, даъво талабининг рад этилган қисми бўйича даъвогардан 11396237 сўм давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ИПКнинг 68, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. “Ib l st” масъулияти чекланган жамияти фойдасига “ l k Pl st” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1139623639 сўм маҳсулот қиймати ва иш учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “ l k Pl st” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. “ l k Pl st” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан давлат фойдасига 22792473 сўм давлат божи ундирилсин. “Ib l st” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан давлат фойдасига 11396237 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья Ж.Ачилов