← Назад
Решение #2847061 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 468 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 14 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 3246 | — | code_article | |
| ИПК | 3247 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1804-2502/1314-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ғ.Игамов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Л.Абдуллаев
Тафтиш инстанцияси судида
маърузачи судья М.Астанов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 14 ноябрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш
инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, судьялар М.Бозоров ва
Н.Хўжақуловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Тошмуродованинг
котиблигида, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ вакили Ж.Саидов (ишончнома
асосида), “Темур Азиз Нарзулло” МЧЖ адвокати Ф.Шарипов (ордер асосида),
Қашқадарё вилояти Иссиқлик таъминоти МЧЖ мутахассиси А.Бозоровнинг
(ишончнома асосида) иштирокида, Косон туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 22 майдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 8 августдаги
қарорига нисбатан “Темур Азиз Нарзулло” масъулияти чекланган жамияти
томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикоят бўйича ишни вилоят суди
биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ (кейинчалик матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Темур Азиз Нарзулло”
масъулияти чекланган жамияти (кейинчалик матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 191.550.500 сўм асосий қарз, 4.597.212 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шунингдек, “Темур Азиз Нарзулло” масъулияти чекланган жамияти судга
қарши даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Иссиқллик таъминоти корхонаси”
ИЭС АЖ Муборак ИЭМ филиалидан 500.000.000 сўм зарар ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 22 апрелдаги ажрими билан жавобгарнинг қарши даъво
аризаси иш юритишга қабул қилинган.
Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22 майдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 157.900.000 сўм қарз, 3.789.600 сўм пеня, 37.500 сўм почта
харажати, республика бюджетига 3.233.792 сўм давлат божи ундирилиб, даъво
талабининг рад этилган қисми бўйича даъвогар ҳисобидан республика бюджетига
689.263 сўм давлат божи, шунингдек жавобгарнинг қарши даъво талабини
қаноатлантириш рад этилиб, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига
10.000.000 сўм давлат божи ундириш белгиланган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2025 йил 8 августдаги қарори билан биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
“Темур Азиз Нарзулло” масъулияти чекланган жамияти томонидан тафтиш
тартибида шикоят келтирилиб, унда биринчи инстанция судининг ҳал қилув
2
қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, янги қарор
қабул қилиб, давлат божи ундириш қисмини қонунга мувофиқлаштириш сўралган.
Бунга асос қилиб тафтиш шикоятида биринчи инстанция суди томонидан
давлат божи қисми муҳокама қилинмасдан нотўғри ҳисобланганлиги, апелляция
инстанция суди томонидан ушбу ҳолат текшириб кўрилмаганлиги, жавобгардан
344.631,5 сўм давлат божи ортиқча ҳисобланганлиги каби важлар келтирилган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тафтиш шикоятида баён
этилган важларни қувватлаб, ҳал қилув қарорининг ўзлари томонидан тақдим
этилган қарши даъво аризасини рад этилган қисмига нисбатан эътирози
йўқлигини, фақат даъвогарнинг даъво талаби бўйича ҳисоб-китоб асосланмаган
ҳолатда 191.550.500 сўм ундириш сўралганлиги, қуйи инстанция судлари ҳам
мазкур суммани қисман қаноатлантириш ҳақида қарор қабул қилганлиги, ушбу
суд қарорларини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини рад этиш ҳақида янги
қарор қабул қилиш лозимлигини маълум қили, тафтиш шикоятини тўлиқ
қаноатлантиришни ҳамда қуйи инстанция судларининг суд ҳужжатларини бекор
қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тафтиш шикоятига нисбатан
эътироз билдириб, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1-бандида
2024 йил 1 ноябрдан 2025 йил 1 апрелга қадар 4634,50 Гкал/соат иссиқ сув
ҳолидаги иссиқлик электр энергияси етказиб бериш, жавобгар эса шартноманинг
3.2-бандига мувофиқ иссиқлик электр энергияси учун олдиндан тўловни амалга
ошириш мажбуриятини олганлиги, шартномага мувофиқ жавобгарга 2024 йил
1 ноябрдан 2025 йил 1 февралга қадар 324.550.500 сўмлик иссиқлик энергияси
етказиб берилганлиги, ушбу етказиб берилган иссиқлик энергияси учун биринчи
инстанция суди томонидан асосли равишда 157.900.000 сўм ундириш ҳақида қарор
қабул қилинганлигини баён этиб, тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этиб,
биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг суд ҳужжатларини ўз кучида
қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган мутахассис “Муборак ИЭС” 2025 йил
6 январь куни ечиб олинган ТУФ-2000 В русумли завод рақами 21944322 русумли
ҳисоблагич кўрсаткичи 8283,14 Гкал эканлиги тўғрисида далолатнома
тузилганлиги, декабрь ойи учун қирқ битта тадбиркорга 8040,0 Гкал етказиб
берилганлиги тўғрисида рўйхат тақдим этилганлиги, 2025 йил январь ойида
12637.563 Гкал иссиқлик энергияси ҳисоблагичдан ўтганлигини, 2025 йил январь
ойида қирқ битта тадбиркорга 15379872 Гкал кўрсатилганлиги, ўртадаги фарқ
2742.309 Гкал ташкил қилганлиги, январь ойида тадбиркорларга етказиб берилган
иссиқлик миқдори қайта ҳисоб-китоб қилинганда 2,4 гектар ер майдонда
474,5 Гкалдан тақсимланишини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни
билдирди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, тафтиш шикоятидаги важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда
ўрганиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра қуйи инстанция судларининг
суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини эса қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
3
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий
юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг
асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга
бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган
муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши
ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинчалик матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати
бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян
ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш,
хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга
мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни
талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши
белгиланган.
Ушбу Кодекснинг 468-моддасида, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсиз-лигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол
қилувчи асбоб ва ускуна-ларнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олиши
белгиланган.
ФК 478-моддасининг биринчи қисмида, агар қонунчиликда бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, туташтирилган тармоқ орқали иссиқлик энергияси билан
таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланилиши
белгиланган.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 10 ноябрда
27/Ит-2024-2025-сонли иссиқ сув ҳолдаги иссиқлик энергиясидан фойдаланиш
тўғрисида шартнома тузилган.
Шартномага мувофиқ, даъвогар иссиқ сув ҳолдаги иссиқлик энергиясини
етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган иссиқлик энергияси учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Шартноманинг 2.1-банидига мувофиқ, даъвогар жавобгарга 2024 йил
1 ноябрь кунидан 2025 йил 1 апрель кунигача бўлган даврда 4634.50 Гкал/соат энг
катта иссиқлик юкламаси билан иссиқ сув ҳолдаги иссиқлик энергиясини етказиб
бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шунингдек, шартноманинг 2.2-бандида
“Таъминотчи” томонидан “Истеъмолчи”га иситиш ва шамоллатиш учун етказиб
бериладиган иссиқлик энергияси миқдори атрфо ҳавога боғлиқ ҳолда
белгиланиши, иссиқлик таъминоти ва ишлаб чиқариш мақсадлари учун эса
суткалик истеъмол графиги асосида белгиланиб, у “Истеъмолчи” томонидан
берилиши, “Таъминотчи” билан келишилиб, чораклар бўйича тақсимланиши,
3.2-бандида “Истеъмолчи” иссиқлик таъминоти корхонасига кейинги ой учун
зарурат иссиқлик энергияси учун юз фоиз олдиндан тўловни амалга ошириши,
тўлов қилинмаса “Истеъмолчи” иситиш тизимидан ўчирилиши, 3.3-бандида
“Истеъмолчи”га етказиб бериладиган иссиқлик миқдори ҳисоблагич приборлари
кўрсаткичи бўйича аниқланиши, 3.10-бандида эса “Истеъмолчи” ҳар ойда
4
ҳисоблагич прибори кўрсатгичини олади ва ҳар ойнинг 5 санасигача
“Таъминотчи”га истеъмол қилинган (истеъмол ойининг 1 санасидан кейинги
ойнинг 1 санасига қадар) иссиқлик энергияси бўйича ҳисобот беради.
“Истеъмолчи” томонидан истеъмол қилинган иссиқлик энергияси бўйича
кўрсатилган муддатда ҳисобот бермаса, ҳисоб-китоб “Таъминотчи” томонидан
келишилган иссиқлик таъминоти бўйича қилинади. Амалдаги истеъмол қилинган
иссиқлик энергияси соз ҳолатдалиги ҳисоблагич приборининг кўрсаткичини
биргаликда олиб қайта ҳисобланади ва тегишли далолатнома тузилади. Бу қайта
ҳисоблаш кейинги ҳисобот даври учун ҳисоб-китоб қилинаётганда ҳисобга
олинади. “Истеъмолчи” томонидан иссиқлик энергияси ҳақида ҳисобот тақдим
қилингандан сўнг “Таъминотчи” томонидан “Истеъмолчи” билан бирга
ҳисоблагич кўрсаткичлари ва амлдаги иссиқлик энергияси истеъмоли бўйича
ҳисобот расмийлаштирилади, у эса етаказиб бериладиган ва истеъмол қилинган
энергиянинг ҳисобга олишнинг бирламчи ҳужжати ҳисобланади. Ҳисоблагич
приборининг кўрсаткичлари тақдим қилинганда ҳисобот у бўйича бир томонлама
тартибда тузилади. “Таъминотчи” истеъмол қилинган иссиқлик энергиясини
ўрнатилган формада ҳисоб-китобини қилади (5-илова) шунингдек, ҳисоб-фактура
ёзади ва “Истеъмолчи”га берилиши, 3.12-бандида эса етказиб берилган энергия
учун “Истеъмолчи” “Таъминотчи”га 1 Гкал учун 375.000 сўм тариф бўйича
тўлайди. Етказиб берилмаган иссиқлик энергияси миқдори ҳисоблаш прибори
кўрсаткичи бўйича аниқланади. Чегараланиш вақти “Таъминотчи”ни
диспетчерлик хизмати оператив китобидаги ёзувдан аниқланади, икки томонлама
далолатнома билан расмийлаштирилади. “Таъминотчи”ни айби билан
“Истеъмолчи”нинг технологик эҳтиёжларига иссиқлик энергияси тўлиқ етказиб
берилмаганлиги, ҳисобга олиш приборлари бўйича, иссиқлик энергияси тўлиқ
етказиб берилмаган суткадан олдинги уч суткадаги иссиқлик энергиясининг
ўртача суткалик истеъмоли билан иссиқлик энергияси тўлиқ этказиб берилмаган
суткада амалдаги истеъмол ўртасидаги айирима сифатида аниқланиши қайд
этилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинчалик
матнда ИПК деб юритилади) 66-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш бўйича
далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган
фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишида иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътрозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони
тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ашёвий, ёзма ва рақамли
далиллар,
экспертнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтириш-лари билан аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги
489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда
уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
2-бандида, ҳисобварақ-фактура – Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига
мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни)
сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган
намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар
кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобаниши қайд
этилган.
5
Шунингдек, Низомнинг 10-бандида, агар ушбу Низомнинг 12-бандида
бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ҳисобварақ-фактуралар электрон
шаклда расмийлаштирилади ва уларнинг сақланиши ҳамда ҳисоби юритилиши
электрон ахборот тизимида амалга оширилиши белгиланган.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 3 январда узатилган иссиқлик
энергиясини топшириш ва қабул қилиш тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган. Ушбу далолатномага кўра, жавобгар томонидан 2024 йил декабрь ойида
298,70 Гкал миқдорда иссиқлик энергияси қабул қилиб олинган. Ушбу
далолатнома асосида тарафлар ўртасида 2024 йил 31 декабрда 12/32-сонли
ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилиб, унга кўра 298,70 Гкал иссиқлик
энергияси етказиб берилганлиги, яъни 112.012.500 сўм миқдордаги қарздорлик
жавобгар томонидан тан олинган.
Шунингдек, жавобгарга 2025 йил январь ойида 566,768 Гкал миқдордаги
иссиқлик энергияси етказиб берилганлиги тўғрисида даъвогар томонидан
далолатнома расмийлаштирилиб, унинг вакиллари томонидан имзоланган бўлсада, бироқ ушбу далолатнома жавобгар томонидан имзоланмаган. Мазкур
далолатнома жавобгар томонидан имзоланмаслик ҳолати юзасидан 2025 йил
11 февраль куни 09/12-сонли далолатнома расмийлаштирилган. Бироқ тарафлар
ўртасида тузилган 2025 йил 31 январдаги 01/39-сонли ҳисобварақ-фактурада
даъвогар томонидан 2025 йил январь ойида 566,768 Гкал иссиқлик энергияси
етказиб берилганлиги қайд этилиб, 212.538.000 сўм миқдордаги қарздорлик
жавобгар томонидан тан олинган.
Бундан ташқари, мутахассис томонидан тақдим этилган хулосада “Муборак
ИЭС” 2025 йил 6 январь куни ечиб олинган ТУФ-2000 В русумли завод рақами
21944322 русумли ҳисоблагич кўрсаткичи 8283,14 Гкал эканлиги тўғрисида
далолатнома тузилганлиги, декабрь ойи учун қриқ битта тадбиркорга 8040,0 Гкал
етказиб берилганлиги тўғрисида рўйхат тақдим этилганлиги, ушуб ҳисоблагич
6 январь 2025 йилгача январь ойи учун 6 кунлик 243,14 Гкал, 0004740 рақамли
иссиқлик ўлчов асбоби 2025 йил 7 январь кундан 31 январгача 6288.057 Гкал,
0004804 русумли ҳисоблагич 7 январдан 31 январгача 6106.366 Гкал, жами
12394.423 Гкал 1 январдан 7 январгача ечиб олинган ҳисоблагичдаги 243.14 Гкал
ҳаммаси 2025 йил январь ойида 12637.563 Гкал иссиқлик энергияси
ҳисоблагичдан ўтганлиги, 2025 йил январь ойида қирқ битта тадбиркорга
15379872 Гкал кўрсатилганлиги, ўртадаги фарқ 2742.309 Гкал ташкил қилганлиги,
январь ойида тадбиркорларга етказиб берилган иссиқлик миқдори қайта ҳисобкитоб қилиниши қайд этилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.3-бандида, иссиқ сув
кўринишида етказиб берилган иссиқлик энергияси қиймати учун ўз вақтида ҳақ
тўламаганда, “Истеъмолчи” ҳар бир кечиктирилган кун учун тўлов суммаси-нинг
0,4 физи миқдорида пеня тўлайди, аммо унинг миқдори муддати кечиктирилган
тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги кераклиги қайд этилган.
ФКнинг 326-моддасида, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақлилиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбурият-ларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
6
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарори
4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги тўғрисида
тушинтириш берилган.
Шунингдек, жавобгарнинг қарши даъво талабида даъвогар ҳисобидан
500.000.000 сўм зарарни ундириб бериш ҳам сўралган.
Бунга асос қилиб қарши даъвода, шартноманинг 2.2-банди “б” кичик бандида,
иссиқлик тармоғидан келаётган сувнинг максимал миқдори 86,4м3/соат бўлиши
қайд этилганлиги, аммо шартномада кўрсатилган мажбурият даъвогар томонидан
тўлиқ бажарилмаслиги натижасида 2024 йил 11 декабрь куни иссиқлик
тармоғидан келаётган сувнинг миқдори кескин пасайиб, яъни 3-4 градусга тушиб
кетиши оқибатида 2,4 гектар ер майдонида экилган полиз экинларини совуқ уриб,
нобуд бўлганлиги тўғрисида важлар келтирилган.
ФКнинг 14-моддасида, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда
тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган
зарарнинг тўла қоплашни талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган
шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган
харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар),
шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи
шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой
берилган фойда) тушунилади. Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида
даромад олган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой
берилган фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб
қилишга ҳақлилиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
16 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарори 19-бандида, зарарни
қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари
лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаган-лиги ёки лозим
даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари,
мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф
шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин
унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш
учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлар ҳам киради (ФК
14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва
уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат
кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси
(калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун
жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган
бўлиши керак.
Ололмай қолган даромаднинг миқдори (бой берилган фойда), агар мажбурият
бажарилганида, кредитор қилиши лозим бўлган оқилона харажатларни ҳисобга
олиб аниқланиши шарт. Хусусан, хом ашё ёки бутловчи буюмларни етказиб
бермаслик натижасида ололмай қолган даромад тариздаги зарарни қоплаш
ҳақидаги талаб бўйича бундай даромаднинг миқдори ушбу товарнинг харидорлари
7
билан тузилган шартномада назарда тутилган тайёр маҳсулотларни сотиш
баҳосидан келиб чиққан ҳолда, етказиб берилмаган хом ашё ёки бутловчи
буюмлар қиймати, транспорт-тайёрлаш харажатлари ва тайёр маҳсулотларни
ишлаб чиқиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларни чегириб ташлаш йўли
билан аниқланиши зарурлиги тўғрисида тушинтириш берилган.
Тафтиш шикоятида келтирилган давлат божи ҳисоб-китоби нотўғри
ҳисобланганлиги ҳақидаги важ ҳам асосиз бўлиб ҳисобланади.
Яъни, дастлабки даъво аризаси учун республика бюджетига асосли деб
ҳисобланган даъво талабидан келиб чиқиб 157.900.000 сўм ва 3.789.600 сўм пеняга
нисбатан 2 фоизи 3.233.792 сўм давлат божи ҳамда қарши даъво ариза талаби
бўйича 500.000.000 сўмга нисбатан 2 фоизи 10.000.000 сўм давлат божи, даъво
талабининг рад этилган қисмига нисбатан даъвогардан 689.263 сўм давлат божи
ундирилган, мазкур иқтисодий иш бўйича республика бюджетига даъвогар ва
жавобгардан жами 13.923.055 сўм давлат божи ҳисоблаб ундирилган, апелляция
инстанцияси суди ҳам ушбу ҳисобланган давлат божининг 50 фоизини ҳисоблаб
жавобгардан 6.961.527,5 сўм ундириш ҳақида асосли хулосага келган.
Юқорида қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция ҳамда
апелляция инстанция судлари жавобгарнинг қарши даъво ариза талабини
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асосли хулосага келган деб ҳисоблайди.
Чунки, жавобгар томонидан 2,4 гектар ер майдонида экилган полиз экинларини
сарф харажатлари калькуляция асосида асослантирилмаган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмида, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаблари ва эътрозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
кераклиги белгиланганлиги, 72-моддасида эса қонунчиликка мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Ушбу Кодекс 3246-моддасининг биринчи қисмида, суд ишни тафтиш
тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ
нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя
этилганлигини иш материаллари бўйича текшириши белгиланган.
Баён қилинганларга кўра, жавобгарнинг тафтиш шикоятида билдирилган
важлар асоссиз бўлиб, биринчи инстанция суди низо бўйича ариза талабини
қисман қаноатлантиришда, апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришда моддий ва процессуал
қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда, қонуний суд ҳужжатларини қабул
қилган.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати қуйи инстанция судларининг суд
ҳужжатларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас ҳисоблади.
ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида, ишни тафтиш тартибида
кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақлилиги
белгиланган.
Шу боис, тафтиш шикоятида келтирилган важлар асоссиз ҳисобланганлиги
сабабли уни қаноатлантирмасдан қолдириш лозим.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
8
Судлов ҳайъати юқорида қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб ҳамда
моддий ва процессуал қонун нормаларининг талабларига асосланиб, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанция судининг қарорини
ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, шунингдек
жавобгар томонидан олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини инобатга
олиб, ўзининг зиммасида қолдиришни ва жавобгар ҳисобидан республика
бюджетига 6.961.527,5 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
66, 68, 118, 3246-3249-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22 майдаги ҳал қилув
қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2025 йил 8 августдаги қарори ўзгаришсиз, “Темур
Азиз Нарзулло” масъулияти чекланган жамиятининг тафтиш шикояти эса
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Темур Азиз Нарзулло” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган
41.200 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин.
“Темур Азиз Нарзулло” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 6.961.527,5 сўм давлат божи ундирилсин ва ижро варақаси берилсин.
Қарорнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
М.Астанов
ҳайъат аъзолари
М.Бозоров
Н.Хўжақулов