← Назад
Решение #2847062 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| нинг | 8 | — | law | |
| ФКнинг | 382 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| оланки ФК | 385 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2502/5836-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья Д.Соатов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Ш.Тўхтабоев
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Наманган шаҳри
2025 йил 14 ноябрь
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
судья Қ.Ходжаев раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Мухиддинов ва
Ш.Тўхтабоевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Рахимованинг
суд мажлиси котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг
жавобгар “NOZI
YO F R ” масъулияти чекланган жамияти ва
балансда сақловчи Поп тумани ҳокимлигига нисбатан тарафлар ўртасида
2022 йил 21 февралда тузилган 5-сонли олди-сотди шартномасини инвестиция
қисмини қайтармаслик шарти билан бекор қилиш тўғрисида даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иш бўйича Чуст туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 25 июлдаги ҳал қилув қарори устидан “NOZI
YO F R ”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини
даъвогар вакили А.Кельмамбетова (ишончнома асосида), жавобгар вакили
таъсисчи
Ш.Абдусатторов,
мутахассис
Б.Ахмедов
(ишончнома
асосида)ларнинг иштирокида, Наманган вилоят прокуратураси бўлим
бошлиғи прокурори Н.Гаиббаеванинг қатнашувида, судлов ҳайъати биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Чуст туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат этиб, “NOZI
YO F R ” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва Поп тумани ҳокимлиги
(бундан буён матнда балансда сақловчи деб юритилади)га нисбатан тарафлар
ўртасида 2022 йил 21 февралда тузилган 5-сонли олди-сотди шартномасини
инвестиция қисмини қайтармаслик шарти билан бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 25 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси
қаноатлантирилиб, даъвогар, жавобгар ва балансда сақловчи ўртасида
тузилган 2022 йил 21 февралдаги 5-сонли олди-сотди шартномаси бекор
қилиниб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига тўланган 37 500 сўм почта
харажати, республика бюджектига 3 750 000 сўм давлат божи ундирилган.
Жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини
бекор қилишни сўраган.
1
Кассация шикоятига асос сифатида, 2021 йил 5 майда электрон онлайн
аукцион натижалари тўғрисидаги D 16-051225-сонли баённомага асосан Поп
туман ҳокимлиги балансидаги Поп тумани, Чодак қишлоғида жойлашган
собиқ “Шойи тўқиш фабрикаси” бино-иншоотларини сотиб олиш қиймати ва
сотувчи мулкига инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш эвазига жавобгар
сотилганлиги, тарафлар ўртасидаги шартномага асосан 2022 йил 25 июлга
қадар 40 млрд. сўм инвестиция киритиш ва 550 нафар янги иш ўринлари
яратиш белгиланганлиги, шундан жавобгар 7 млрд. сўм инвестиция
киритилганлиги, бажарилган инвестиция мажбуриятлари тўлиқ ҳисобга
олинмаганлиги, суднинг қарорида инвестиция қисман бажарилганлиги қайд
этилса-да, унинг аҳамияти етарли даражада баҳоланмаганлиги, суд томонидан
тарафлар томонидан тақдим этилган далиллар тўлиқ ва ҳар томонлама
ўрганилмаганлиги ҳақида важлар келтирилган.
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор этилган балансда сақловчи Поп туман ҳокимлиги суд мажлисида
вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмида, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва
жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмаслиги
белгилаб қўйилганлиги боис, судлов ҳайъати ўз ўрнида маслаҳатлашиб, унинг
вакили иштирокисиз кўришни лозим топди.
Судлов ҳайъатининг 2025 йил 5 ноябрдаги ажримига асосан ишга
мутахассис сифатида Давлат мулки объектларидан самалари фойдаланиш
марказининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси жалб этилган.
Суд мажлисида жавобгар таъсисчиси кассация шикоятида келтирилган
важларни такрорлаб, уни қаноатлантириб беришни ҳамда биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорни бекор қилишни сўради.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили кассация шикояти юзасидан ўз
эътирозларини билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни ҳамда биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Мутахассис даъвогар, жавобгар ва балансда сақловчи ўртасида 2022 йил
21 февралда шартнома тузилгунга қадар ҳақиқатда 2021 йил 7 июлда “ h d k
unif rm” масъулияти чекланган жамияти билан ижара шартномаси тузилган
бўлса-да, даъвогар, жавобгар ва балансда сақловчи ўртасида 2022 йил
21 февралдаги топшириш қабул қилиш далолатномаси тузилгандан сўнг
ижара шартномаси бекор қилинганлигини маълум қилиб, объект
топширилганлиги билдирди.
Прокурор кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорни ўзгаришсиз қолдиришни
сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини, прокурорнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни
рад қилиш ҳақидаги фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб,
2
қуйидагиларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасликни, ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган
барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ
ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда
ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи
кафолатланади.
ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ишни кассация
тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
қонунийлиги ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши
ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 8-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига
кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФК 234-моддасининг иккинчи қисми мувофиқ, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236 – моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Наманган вилоят ҳокимининг
2021 йил 17 мартдаги 170-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси
Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят ҳудудий
бошқармасининг 2021 йил 23 мартдаги 28-03/EU -сонли бўйруғи билан Поп
туман ҳокимлиги балансида бўлган Наманган вилояти, Поп тумани, Чодак
қишлоғида жойлашган “Собиқ шойи тўқиш фабрикаси” бино-иншоотлари
бошланғич баҳоси 1 сўм, 5 ой муддатда 5 000 000 000 сўм инвестиция
киритиш ва 500 та янги иш ўрни яратиш билан енгил саноат маҳсулотларини
ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш шарти билан электрон-онлайн
аукцион савдога қўйилган. 2021 йил 5 майдаги электрон-онлайн аукцион савдо
натижаларига кўра, жавобгар шу кунги электрон-онлайн аукцион натижалари
тўғрисидаги D 116-051225-сонли баённомага асосан 470 000 001 сўмга сотиб
олган.
Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги D 116-051225сонли баённомага асосан жавобгар даъвогарга таклиф билан чиқиб, олдисотди шартномасини расмийлаштириш учун жамият таъсисчилари билан
келишган ҳолда 40,0 млрд. сўм инвестиция киритиш, 500 нафар ишчи ўрни
яратиш шарти билан тикувчилик фабрикасини ташкил этиш ва фармацевтика
маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш маълум қилган.
3
Жавобгарнинг мазкур таклифини инобатга олган ҳолда даъвогар,
жавобгар ва балансда сақловчи ўртасида 2022 йил 21 февралда Поп туман
ҳокимлиги балансидаги Поп тумани, Чодак қишлоғида жойлашган собиқ
"Шойи тўқиш фабрикаси” бино-иншоот (бундан буён матнда объект деб
юритилади)ларини электрон-онлайн аукцион савдо натижаларига кўра,
инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар ҳамда ҳарид тўловлари билан сотиш
юзасидан 5-сонли олди-сотди шартномаси имзоланган.
Шартноманинг 4.4-бандига асосан, жавобгар ушбу шартномада
белгиланган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш
жадвалига мувофиқ объектда тикувчилик фабрикасини ташкил этиш ва
фармавцевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни назарда тутувчи
инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни ушбу шартноманинг
2-иловасига ва тақдим этилган инвестиция киритиш лойиҳаси (инвестиция
дастури)га биноан бажариш ҳамда 3-иловага биноан сотиб олиш тўловларини
тўлиқ амалга оширишни таъминлаш; 4.6-бандига мувофиқ, инвестициялаш
объектида камида 500 (беш юз) та янги иш ўринларини яратиш; 4.16-бандига
биноан, “Балансда сақловчи” “Харидор” томонидан олди-сотди
шартномасини тақдим этган кундан бошлаб, беш кун (5) ичида қабул қилиштопшириш
далолатномасини
расмийлаштирилишини
ва
объектни
“Харидор”га топширилиши таъминлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 5.1-бандига кўра, “Харидор” мазкур шартноманинг
2-иловасига мувофиқ 40,0 (қирқ миллиард) млрд. сўм миқдоридаги
инвестиция мажбуриятларини 5 ой муддат ичида (25.07.2022 йил кунига
қадар) бажарилиши таъминлаши лозимлиги белгиланган.
Шартноманинг 5.3-бандига мувофиқ, “Харидор” мазкур шартноманинг
5.1-бандида кўрсатилган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини мазкур
объектни тикувчилик фабрикасини ташкил этиш ва фармацевтика
маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда лойиҳани 2022 йил
25 июлга қадар ишга тушунтиришни амалга оширилиши кераклиги назарда
тутилган.
Шартноманинг 2-иловасига асосан, жавобгар объектга 2022 йилнинг
март ойида 6 500,0 млн. сўм, апрел ойида 8 000,0 млн. сўм, май ойида
8 000,0 млн. сўм, июнь ойида 9 000,0 млн. сўм ва июль ойида 8 500,0 млн. сўм
инвестиция киритиш мажбуриятини олган.
Балансда сақловчи томонидан жавобгарга 2022 йил 21 февралдаги
топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан объект топширилган.
Даъвогар вакиллари томонидан ўтказилган мониторинг натижасида
аниқланишича, объектга инвестиция тўлиқ киритилмаган ва ишчи ўрин
яратилмаган. Бу ҳақида далолатнома тузилган. Шартнома шартлари даъвогар
томонидан бажарилган бўлса-да, жавобгар томонидан тегишли бажарилган
ишлар тўғрисидаги маълумотлар даъвогарга тақдим этилмаган.
“K ns Inv rt r B h ” масъулияти чекланган жамияти томонидан
2023 йил 8 февралда 74-сонли баҳолаш далолатномаси жавобгар томонидан
объектга 6 412 695,6 минг сўм инвестиция киритилган қайд этилса-да,
даъвогар томонидан жалб этилган “Эксперт баҳолаш” масъулияти чекланган
жамиятининг 2025 йил 26 февралдаги № 06-2025-сонли экспертиза хулосасига
4
биноан, “K ns Inv rt r B h ” масъулияти чекланган жамиятининг 2023 йил
8 февралдаги 74-сонли баҳолаш далолатномаси Ўзбекистон Республикасининг
“Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси мулкни
баҳолаш стандартининг талаблари ва методик қўлланмалари талабларига тўла
риоя қилинмаган ҳолда тузилганлиги сабабли ҳаққоний эмаслиги эътироф
этилган.
Бундан ташқари, жавобгар аввал Чуст туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат этиб, унда даъвогарга нисбатан 2022 йил
21 февралдаги 5-сонли олди-сотди шартномаси бўйича юклатиган 40,0 млрд
сўм миқдоридаги инвестиция киритиш ва 500 нафар иш ўрни яратиш ҳақидаги
мажбурият бекор қилиш талабини қўйган. Ушбу даъво аризаси суднинг
2023 йил 13 июлдаги 4-1603-2302/1718–сонли ҳал қилув қарори билан даъво
талаблари асоссизлиги боис даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Шунингдек, жавобгар аввалроқ Чуст туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат этиб, унда даъвогар ва балансда сақловчига
нисбатан 2022 йил 21 февралдаги 5-сонли олди-сотди шартномаси бўйича
40,0 млрд сўм миқдорида инвестиция киритиш ва 500 нафар янги иш
ўринларини яратиш мажбуриятни бекор қилиш ва инвестиция шартларини
бажарилган деб топиш ҳамда мулкни тасарруф этиш ҳуқуқи билан мулк
ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини бериш мажбуриятини юклаш
талабини қўйган. Суднинг 2024 йил 1 апрелдаги 4-1603-2401/295–сонли ҳал
қилув қарорига асосан даъво талаблари асоссизлиги боис даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилган.
Шунинг билан бирга, жавобгар судга даъво аризаси билан мурожаат
этиб, унда даъвогар ва балансда сақловчига нисбатан 2022 йил 21 февралдаги
5-сонли олди-сотди шартномасига ўзгартириш киритиш мажбуриятини
юклаш талабини қўйган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 5 июндаги 4-1603-2501/2635–сонли ажрими билан даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилган.
Мазкур ҳал қилув қарорлари ва ажрим бугунги кунда қонуний кучда
ҳисобланади.
Даъвогар томонидан жавобгар ва баласнда сақловчига 2025 йил
16 апрелда 01-14-20/556-сонли шартномани бекор қилиш бўйича таклиф хати
юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан таклиф хати жавоб берилмасдан
оқибатсиз қолдирилган.
Бундан кўриниб турибдики, даъвогар томонидан низони судгача ҳал
қилиш чоралари кўрилган.
ФКнинг 382-моддасига мувофиқ, агар ушбу Кодексда, бошқа
қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор
қилиниши мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
5
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у
шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум
бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
Суд мажлиси жараёнида, жавобгар томонидан обьектга инвестиция
қиритиш мажбуриятлари бузилганлиги ҳолатини ўз тасдиғини топади. Бу
ҳолатлар ишдаги далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади. Ушбу
ҳолатларни инкор этиб бўлмайди.
ФК 384-моддасининг иккинчи қисмига кўра бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби
олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки
шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз
кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки
бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Биринчи инстанция суди жавобгар томонидан объектда тарафлар
ўртасидаги шартноманинг 4.4, 4.5, 4.6, 5.1 ва 5.3-бандларида белгиланган яъни
2022 йил 25 июлга қадар 40 млрд. сўм инвестиция киритиш белгиланган
бўлса-да, мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан тўлиқ
киритилмаганлиги ва объектнинг негизида тикувчилик фабрикаси ҳамда
фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш бўлсада, ташкил қилинмаганлиги ҳамда 500 нафар янги ишчи ўринлари яратиш
белгиланган бўлса-да, яратилмаганлиги ҳолатларидан келиб чиқиб,
даъвогарнинг тарафлар ўртасидаги 2022 йил 21 февралдаги 5-сонли олдисотди шартномасини бекор қилиш ҳақидаги талабини қаноатлантириб тўғри
тўхтамга келган.
Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида тарафлар ўртасида 2022 йил
21 февралдаги 5-сонли олди-сотди шартномасини жавобгар томонидан
киритилган инвестиция қисмини қайтармаслик шартини қўйган бўлса-да,
ваҳоланки ФК 385-моддасининг тўртинчи қисмида, агар қонунда ёки
тарафларнинг келишувида бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса,
тарафлар шартнома ўзгартирилгунча ёки бекор қилингунча мажбурият бўйича
ўзлари бажарган нарсаларни қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли эмаслар
деб белгиланган.
Шунингдек, тарафлар ўртасидаги 2022 йил 21 февралдаги 5-сонли олдисотди шартномасининг 6.5-бандида, мазкур шартномада назарда тутилган
муддатлар тугагандан кеуин “Харидор” томонидан уч ой мобайнида ушбу
шартномада назарда тутилган кўринишларда ва ҳажмларда (навбатдаги,
оралиқ инвестиция даврида миқдор жиҳатдан) инвестициявий ва ижтимоий
мажбуриятлари бажармаган (ёки лозим даражада бажарилмаган) тақдирда
“Сотувчи” ушбу шартномани белгиланган тартибда бекор қилишга ҳақли
эканлиги, бунда “Объект”га киритилган инвестициялар қисми “Сотувчи” ва
“Балансда сақловчи” томонидан “Харидор”га қайтарилмайди ва компенсация
қилинмаслиги белгиланган.
6
Хусусан, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабининг ушбу
қисми бўйича ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида муҳокама
этмасдан хулоса қисмида шартномани инвестиция қисмини қайтармаслик
шарти билан бекор қилиш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб
ҳисоблаган бўлиб, ФК ва шартноманинг юқорида қайд этилган талабларидан
келиб чиқиб, асосли тўхтамга келган.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида ва суд муҳокамасида
келтирган важлари билан келишмайди ва қуйидагиларга кўра асоссиз деб
ҳисоблайди:
- гарчи, тарафлар ўртасидаги шартномага асосан 2022 йил 25 июлга
қадар 40 млрд. сўм инвестиция киритиш ва 550 нафар янги иш ўринлари
яратиш белгиланганлиги, шундан жавобгар 7 млрд. сўм инвестиция
киритилганлиги, бажарилган инвестиция мажбуриятлари тўлиқ ҳисобга
олинмаганлиги, суднинг қарорида инвестиция қисман бажарилганлиги қайд
этилса-да, унинг аҳамияти етарли даражада баҳоланмаганлиги билдирилган
бўлса-да, ваҳоланки биринчи инстанция суди тарафлар ўртасидаги шартнома
шартлари лозим даражада бажарилмаганлигидан яъни инвестиция тўлиқ
киритилмаганлиги, иш ўринлари умуман яратилмаганлиги ва бу ҳақида
асослантирилган ҳужжат тақдим этилмаганлиги, шунингдек, ишлаб чиқариш
қувватларининг ишга туширилмаганлигидан келиб чиқиб, даъвони рад этиш
ҳақида тўғри тўхтамга келган.
- бундан ташқари, жавобгар таъсисчисининг суд мажлисида берган
кўрсатмасида объект ижарага бериб борилганлиги ва уни ижарачидан
бўшатиш учун вақт келганлигини баён этган бўлса-да, ишга мутахассис
сифатида жалб этилган Давлат мулки объектларидан самалари фойдаланиш
марказининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси вакили жавобгар ва
балансда сақловчи ўртасида 2022 йил 21 февралда шартнома тузилгунга қадар
ҳақиқатда 2021 йил 7 июлда “ h d k unif rm” масъулияти чекланган жамияти
билан ижара шартномаси тузилган бўлса-да, даъвогар, жавобгар ва балансда
сақловчи ўртасида 2022 йил 21 февралдаги топшириш қабул қилиш
далолатномаси тузилгандан сўнг ижара шартномаси бекор қилиниб, объект
жавобгарга бўшатиб берилганлиги маълум қилди. Шунингдек, жавобгарнинг
ўзининг кўрсатмасига кўра объектга 2022 йилда 6 412 695,6 минг сўм
инвестиция киритганлиги билдириши натижасида у томонидан объектни
қабул қилиб олинганлиги аниқланди.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган
бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ, кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур модданинг тўққизинчи қисмига биноан, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ
7
ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга
мувофиқ тақсимланади.
Юқорида қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг
кассация шикоятини қаноатлантиришсиз, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, у томонидан тўланган 1 875 000 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини инобатга олиб, унинг зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 72, 118, 297, 299, 301 ва
303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 июлдаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“NOZI
YO F R ” масъулияти чекланган жамияти томонидан
тўланган 1 875 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати инобатга
олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин.
Кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Ҳайъат раиси
Қ.Ходжаев
Ҳайъат аъзолари
А.Мухиддинов
Ш.Тўхтабоев
8