Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2502/9256 Дата решения 14.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SOATOV DILSHOD TUYCHIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 86b54f11-bcb6-466e-b87a-44d7117e4f8f Claim ID PDF Hash 8880e76f14964dae... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
тисодий процессуал кодексининг 68 - моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
кодексининг 47-моддаси кодекси 47 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1602-2502/9256-сонли иқтисодий иш Чуст тумани ноябрь Судья – Д.Соатов ЧУСТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ 2025 йил 14 Чуст туманлараро иқтисодий суди судья Д.Соатов раислигида, судья ёрдамчиси О.Мирзакуловнинг суд мажлиси котиблигида даъвогар – “А ” МЧЖнинг, жавобгар – “BBBBB” МЧЖга нисбатан 29.296.632 сўм асосий қарз ва 14.648.316 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, очиқ суд мажлисида тарафларнинг иштирокисиз, Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар – “А ” МЧЖ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар - “BBBBB” МЧЖга нисбатан 29.296.632 сўм асосий қарз ва 14.648.316 сўм пеня ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади бироқ, ўзининг суд мажлисини унинг иштирокисиз кўриб чиқиш ва даъво талабини тўлиқ қўллаб қувватлаш ва уни қаноатлантириш тўғрисидаги аризасини судга юборган. Суд мажлисида жавобгар вакиллари иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд. Жавобгар вакилига даъво аризага ўз эътирозларини асословчи ҳужжатларни судга тақдим этиш ҳуқуқи имкони берилганлигига қарамасдан суд мажлисида қатнашмади ва ўзининг қарзи мавжуд эмаслиги ҳолатини тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмади. Унинг суд мажлисида иштирок этмаганлиги ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Юқоридагиларга кўра суд, суд муҳокамасини жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида “Дори воситалари” етказиб бериш тўғрисида 06.08.2022 йилда №283 – сонли шартнома имзоланган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарнинг буюртмасига асосан маҳсулоти етказиб бериши, жавобгар эса уни қабул қилиб олиш ва келишилган ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома юзасидан тарафлар ўртасида жами 40.951.632 сўмлик маҳсулот етказиб берилганлиги тўғрисида ҳисоб фактуралар расмийлаштирилган. 1 Шартнома юзасидан тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб берилганлиги тўғрисида ҳисоб-фактуралар имзоланган ва электрон кўринишда шакллантирилган. Мазкур электрон хисоб-варақ фактуралар жавобгар МЧЖга электрон шаклда юборилган. Жавобгар томонидан электрон хисоб-варақ фактура белгиланган муддатда тасдиқланган. Жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот ҳажмига ва баҳосига ҳамда сифатига эътироз билдирилмаган. Даъвогар томонидан шартнома бўйича маҳсулот етказиб берилган. Маҳсулот етказиб берилганлиги далиллар билан исботлаб берилган. Жавобгар томонидан қисман 11.655.000 сўм тўлов амалга оширилган. Натижада 29.296.632 сўм қарздорлик вужудга келган. Даъвогар жавобгарга ушбу қарздорликни тўлаб беришни сўраб мурожаат қилган бўлса-да, жавобгар томонидан ушбу талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Бундан кўриниб турибдики, даъвогар томонидан низони судгача ҳал қилиш чоралари кўрилган. Шартнома шартлари даъвогар томонидан бажарилган бўлса-да, жавобгар томонидан тегишли тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган. Бу ҳолатлар ишдаги далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида имзоланган шартномадан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли низо судгача етиб келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68 - моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. Бу ҳолатда, ўтган давр мобайнида қарздорлик тўланмай келинаётганлиги ҳолатидан келиб чиқиш лозим. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддасида, ҳисобварақ-фактура Товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шартлиги ҳисобварақ-фактура, қоида 2 тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2020 йилдаги №489-сонли “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори 2-иловаси; 61 - бандида электрон ҳисобварақ-фактурани имзолаш юридик шахс номидан-ташкилот раҳбари ёки ташкилот номидан берилган ишончнома ёки бошқа ҳужжат билан ваколат берилган шахслар номига расмийлаштирилган электрон рақамли имзо орқали амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар жавобгарга электрон ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда юборган ва жавобгар томонидан электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган. Бу ҳолатда, электрон ҳисобварақ-фактура жавобгар томонидан тасдиқланганлиги ҳолатидан келиб чиқиш лозим. Ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди. Бундан ташқари даъвогар шартнома ва қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда жавобгардан жами 14.648.316 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Тарафлар ўртасида имзоланган шартномада сотиб олувчи, сотувчига тўлов кечиктирилган ҳар бир кунлар учун 0,5% миқдорида, бироқ пеня миқдори кечиктирилган қарздорликнинг 30% миқдоридан ошиб кетмаслигига келишилган. ФК 260-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФК 261-моддасининг биринчи - иккинчи қисмларига мувофиқ неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуннинг 32-моддасининг иккинчи қисмига асосан етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлашлиги белгиланган. Суд иш ҳужжатларини тўлиқ текшириб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, пеняни сунъий равишда ўсишига, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, даъвогар томонидан ўз вақтида ундириш чораларини кўрмаслиги оқибатида ўзига нисбатан зарар миқдорининг кўпайишига сабаб бўлганлиги ҳолатини, банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслигини инобатга 3 олган ҳолда, суд даъвонинг пеня ундириш қисмини қисман жами 4.101.528 сўм ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, суд харажатлари тарафларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонун иловасида Давлат божи ставкаларининг миқдори белгиланган бўлиб, 2-бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалардан эса даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида бироқ, БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорида ундирилиши назарда тутилган. Даъвогар томонидан 880.000 сўм давлат божи олдиндан тўлаб чиқилган. Шунга кўра суд, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан суд даъво аризасини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 29.296.632 сўм асосий қарз, 4.101.528 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатлари ҳамда 880.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176, 179 - моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - “BBBBB” МЧЖ ҳисобидан, даъвогар – “А ” МЧЖ фойдасига 29.296.632 сўм асосий қарз, 4.101.528 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатлари ҳамда 880.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарордан норози бўлган тараф ҳал қилув қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали апелляция шикояти (протести), ҳал қилув қарордан қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)ни Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин. Судья Д.Соатов 4