← Назад
Решение #2847080 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2501/14081-сонли иқтисодий иш
судья О.С.Асатов
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
Жиззах шаҳри
2025 йил 14 ноябр
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, ****** даъвогар “******” АЖнинг
манфаатини
кўзлаб,
жавобгар
«******»
фермер
хўжалигидан
31 898 910 сўм қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни,
(ишончномага асосан) иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий
судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-,
АНИҚЛАДИ:
“******” АЖ (матнда кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида даъвогар ва
«******» фермер хўжалиги (матнда кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)
ўртасида улгуржи истеъмолчилар учун электр таъминоти шартномаси тузилганлиги,
ушбу шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга электр қуввати етказиб
берилганлиги, бироқ жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги
сабабли
2025
йил
1
август
ҳолатига
31 898 910 сўм электр энергиясидан қарздорлик вужудга келганлиги ва ушбу
қарздорлик тўлаб берилмаганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига
31 898 910 сўм қарздорлик ундириш сўралган.
Суд мажлисида қатнашган даъвогарнинг вакили жавобгар суд мажлисига қадар
ҳам тўловларни тўлаб берилмаганлигини маълум қилиб, даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида қатнашган прокурорнинг ёрдамчиси даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси
учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни мумкин деб
хисоблайди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга
кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, даъвогар (Корхона) ва жавобгар (Истеъмолчи) ўртасида улгуржи
истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра, ушбу шартнома билан Корхона уланган тармоқ
орқали Истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш, Истеъмолчи эса истеъмол
қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-бандига мувофиқ, Истеъмолчига электр энергиясини етказиб
бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин шартномавий энергия миқдори
қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўланганидан сўнг амалга оширилади.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган ҳолда жавобгарга электр
энергияси етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим
даражада бажарилмасдан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда – ФК деб
юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия
билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига)
энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига
риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 470-моддасига кўра, энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда
тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда
энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул
қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу
Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Аниқланишича, шартнома бўйича истеъмол қилинган электр энергияси ҳисобкитоби қилинган ва 2025 йил 1 август ҳолатида жавобгарнинг фойдаланилган электр
энергиясидан қарздорлиги 31 898 910 сўмни ташкил этган.
Жавобгар даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси ҳақини
тўламасдан шартнома талабларини бузган. Даъвогар ушбу қарздорлик миқдорида
жавобгарга электр энергиясини етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақфактураларни ҳам судга тақдим қилди.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 31 898 910 сўм электр энергиясидан
бўлган қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Қайд этилганларга биноан суд, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда,
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига
31 898 910 сўм электр энергиясида бўлган қарз ундиришни, суд харажатлари масаласини
муҳокама қилиб, суд харажатларини тўлиқ жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим
топди.
Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларини кўллаб, суд-,
ҚАРОР
ҚИЛДИ :
Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар «******» фермер хўжалигидан даъвогар “******” АЖ фойдасига 31
898 910 сўм электр энергиясидан бўлган қарз ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «******» фермер хўжалигидан Республика бюджетига 637 978 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали
Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти
(протести) ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой ичида кассация шикояти
(протести) бериши мумкин.
Судья
О.С.Асатов