← Назад
Решение #2847083 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 48 | — | law | |
| онун | 53 | — | law | |
| онуннинг | 54 | — | law | |
| онуннинг | 55 | — | law | |
| онун | 56 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
11 996 символов
4-1901-2504/8803-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Термиз шаҳри
2025 йил 14 ноябрь
Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачилов раислигида,
С.Исмоиловнинг котиблигида, даъвогар Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Электр
энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекциясининг жавобгар « kz d» хусусий корхонасидан молиявий жарима
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакили Б.Меликмуратов (ишончномага асосан)нинг иштирокида, суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва
газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда даъвогар) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, « kz d» хусусий корхонаси
(кейинги ўринларда - жавобгар)дан рухсат этиш хусусиятидаги тегишли хулоса
олмасдан фаолиятни (ҳаракат)ни амалга оширганлиги боис, базавий ҳисоблаш
миқдорининг 200 баробари миқдорида - 82400000 сўм молиявий жарима
ундиришни сўраган.
Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда
хабар қилинган бўлсада, ўз вакили иштирокини таъминламади ҳамда сабабини
судга маълум қилмади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддаларига асосан ишни
унинг иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили аризани тўлиқ қўллабқувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Суд ишда қатнашувчи тарафнинг тушунтиришини тинглаб, иш
материалларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга
асосан ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Тўпланган
ҳужжатлардан
аниқланишича,
даъвогар
томонидан
26.08.2025 йилдаги 18-2-19/289-сонли Текшириш ўтказиш ҳақидаги буйруққа
асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакил билан келишилган ҳолда хабардор этиш тартибидаги текшириш
ўтказилган.
Текширишда жавобгарга қарашли ёнилғи қуйиш шахобчасида амалдаги
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилмаган ҳолда рухсатнома
олинмасдан, “Ўзэнергоинспекцияси”нинг хулосалари олинмасдан фаолият
юритаётганлиги аниқланган.
Текшириш натижасида 2025 йил 26 августда тузилган далолатномага
жавобгар раҳбари имзолашдан бош тортган. Ушбу ҳолат бўйича холислар
иштирокида баённома тузилган.
Шунингдек, даъвогарнинг 27.08.2025 йилдаги Лицензиялаш, рухсат бериш
ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарлик содир
этганлик учун жарима солиш тўғрисидаги 229-сонли қарорга биноан жавобгарга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор
қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ тасдиқланган
Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги
ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар
миқдорларининг 2-бўлими 38-бандига биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг
200 баробари миқдорида жарима қўлланилган бўлиб, жаримани ихтиёрий
равишда тўлаш учун 1 ойлик муддат белгиланган.
Мазкур қарор жавобгарга 2025 йил 27 августда почта алоқа хизмати
орқали юборилган.
Бироқ, жавобгар томонидан қарор талаблари ихтиёрий равишда
бажарилмаганлиги боис, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб
жавобгардан қўлланилган жаримани ундиришни сўраган.
Даъво талаби асослидир.
Ўзбекистон Республикаси “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор
қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни (кейинги ўринларда - Қонун)
27-моддасига кўра, Лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар
ягона QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда электрон шаклда
расмийлаштирилади,
бундан
Ўзбекистон
Республикасининг
халқаро
шартномаларига мувофиқ махсус қоғоз бланкаларида расмийлаштиришни талаб
қиладиган ҳужжатлар мустасно. Барча турдаги лицензияларнинг ва рухсат этиш
хусусиятига эга ҳужжатларнинг тўғрилигини текшириш мазкур ҳужжатларга
тушириладиган ягона QR-кодни (матрик штрихли кодни) тегишли реестрда
кўрсатилган ахборот билан солиштириб кўриш орқали амалга оширилади. Бунда
қоғоз шаклидаги лицензияларни ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни
тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.
Шунингдек, Қонуннинг 48-моддасига мувофиқ, лицензиатларнинг,
фаолиятни рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар асосида амалга ошираётган
шахсларнинг, хабардор этувчиларнинг фаолияти ваколатли органлар томонидан
назорат қилинади.
Лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ва шартларига риоя
этилиши устидан давлат назоратини амалга ошираётганда ваколатли органлар ўз
ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ва шартларига
жисмоний ва юридик шахсларнинг риоя этишини текширишни Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан
келишилган ёки уни хабардор қилган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда
жойига чиққан ҳолда ўтказиш;
лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ва шартларига риоя
этилиши юзасидан текширувлар ўтказилаётганда юзага келадиган масалалар
бўйича жисмоний ва юридик шахслардан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
текширувлар натижалари асосида жисмоний ва юридик шахслар йўл
қўйган лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ва шартларига
доир қоидабузарликларни кўрсатган ҳолда далолатномалар тузиш;
жисмоний ва юридик шахслар зиммасига аниқланган қоидабузарликларни
бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай
қоидабузарликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини
тўхтатиб туриш ёхуд уни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат
қилиш;
хабардор қилувчиларнинг фаолиятини (ҳаракатларини) тўхтатиб туриш ва
қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларнинг фаолиятини тугатиш
тўғрисида, шунингдек хабардор қилувчининг фаолиятини (ҳаракатларини)
амалга оширишни тақиқлаш тўғрисида судга ариза бериш;
ушбу Қонунга мувофиқ лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш
тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга
жарима (бундан буён матнда жарима деб юритилади) солиш тўғрисида судга
ариза бериш;
лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари
соҳасидаги ваколатларни амалга ошириш учун судга давлат божи тўламасдан
аризалар бериш.
Ваколатли органлар жисмоний ва юридик шахслар томонидан лицензиясиз
ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз, шунингдек хабарнома юбормасдан
фаолият билан шуғулланилиши ҳолларини аниқлаш учун белгиланган тартибда
назорат тадбирларини ўтказишга ҳақли. Бунда ваколатли органлар томонидан
фақат тегишли фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи
ҳужжатлар мавжудлиги ва хабарнома юборилганлиги текширилади.
Тегишли фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи
ҳужжатлар мавжуд эмаслиги ёки хабарнома юборилмаганлиги аниқланган
тақдирда қонунчиликнинг бузилиши фактлари бўйича чоралар кўриш мақсадида
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
ҳузуридаги
Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакил билан келишилган ёки уни хабардор қилган ҳолда текширув ўтказилади.
Назоратни амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда ўтказиладиган
тадбиркорлик субъектларини текширишлар Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан белгиланган тартибда
келишилган ёки уни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.
Қонун 53-моддасининг биринчи қисмига кўра, жарима солиш учун
асос бўлган ҳуқуқбузарлик аниқланганлиги тўғрисида далолатнома
расмийлаштирилган кундан эътиборан беш иш куни ичида ваколатли орган
жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Мазкур Қонуннинг 54-моддасига кўра ундирилган жарима миқдорининг
ўн фоизи ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига, қолган қисми
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига йўналтирилади.
Қонуннинг 55-моддасига кўра жарима солиш тўғрисидаги қарор
юборилган кундан эътиборан бир ой ичида ҳуқуқбузар ушбу қарорда назарда
тутилган жарима суммасини ихтиёрий равишда тўлаши мумкин. Жарима солиш
тўғрисидаги қарорда назарда тутилган жарима суммаси миқдорининг етмиш
фоизи ҳуқуқбузар томонидан ихтиёрий равишда тўланган ҳамда лицензияни,
рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки хабарнома юбориш
тўғрисидаги ариза билан ваколатли органга мурожаат қилинган тақдирда,
ҳуқуқбузар жариманинг қолган суммасини тўлашдан озод этилади.
Шунингдек, Қонун 56-моддасининг биринчи қисмига биноан ҳуқуқбузар
томонидан жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, ваколатли
орган жаримани ундириш тўғрисидаги аризани судга белгиланган тартибда беш
иш куни ичида киритади.
Қонунга мувофиқ тасдиқланган Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор
қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга
солинадиган жарималар миқдорларининг 2-бўлими 38-бандига биноан
автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасининг нефть маҳсулотларини қабул
қилиш, сақлаш, ҳисобини юритиш ва тарқатиш талабларига мувофиқлиги
тўғрисида хулоса олинмаганлигидан иборат ҳуқуқбузарлик учун базавий
ҳисоблаш миқдорининг 200 баробари миқдорида жарима қўлланилиши
белгиланган.
Қонунда белгиланган тартибда қарор нусхаси жавобгарга ижро қилишлик
учун юборилган бўлса-да, корхона томонидан бугунги кунга қадар қарор ижроси
ихтиёрий равишда таъминланмаган ва жарима суммаси тўланмаган ёки қарорга
нисбатан эътироз билдирилмаган.
Даъво талаби асосли бўлганлиги ҳамда иш ҳужжатлари билан
тасдиқланганлиги сабабли суд даъво аризани қаноатлантиришни, жавобгардан
82400000 сўм миқдорда жарима ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПКнинг 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг
ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасини биринчи қисмида, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2
фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда, номулкий тусдаги даъволар бўйича базавий ҳисоблаш
миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи тўланиши лозим.
Юқоридагиларга асосан суд жавобгардан даъвогар фойдасига 82400000
сўм жаримани ундиришни, олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати
ундиришни, республика бюджетига 1648000 сўм давлат божи ундиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118, 176-179, 186-моддаларини
қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
« kz d» хусусий корхонасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан
фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига 82400000 сўм жарима, олдиндан
тўланган 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
« kz d» хусусий корхонасидан республика бюджетига 1648000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорининг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма
нусхалари ишда иштирок этувчи тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф унинг устидан бир ойлик
муддат ичида вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья
Ж.Ачилов