← Назад
Решение #2847104 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| онуннинг | 92 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2503/7106-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
14.11.2025 йил
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаровнинг
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, аризачи вакили А.Шарипов (тугатиш
бошқарувчиси), муваққат бошқарувчи Б.Юлдашевлар иштирокида, аризачи
“M D D GRO BIO IM SERVIS” масъулияти чекланган жамиятининг, қарздор
KENGSOY TULPORI фермер хўжалигига нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш ва уни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи “M D D GRO BIO IM SERVIS” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда аризачи деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат
қилиб, қарздор KENGSOY TULPORI фермер хўжалиги (бундан буён матнда қарздор
деб юритилади)ни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суднинг 15.09.2025 йилдаги ажримига асосан KENGSOY TULPORI фермер
хўжалигига нисбатан кузатув таомили жорий қилинган ҳамда Б.Юлдашев муваққат
бошқарувчи этиб тайинланган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган қарздор вакили иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни қарздор вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топади.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни
атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра,
аризачининг талабини қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “M D D GRO BIO IM
SERVIS” масъулияти чекланган жамияти жавобгар KENGSOY TULPORI фермер
хўжалигига нисбатан Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
Суднинг 12.10.2021 йилдаги суд буйруғи билан жавобгар KENGSOY TULPORI
фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “M D D GRO BIO IM SERVIS”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 730.000 сўм асосий қарз ундирилган.
Суднинг 4-1304-2101/2078-сонли иш юзасидан суд буйруғи берилган. Мазкур
суд буйруғи Мажбурий ижро бюроси бўлимига тақдим этилган. Бироқ, жавобгар
KENGSOY TULPORI фермер хўжалиги томонидан 730.000 сўм асосий қарз бугунги
кунга қадар қопланмасдан келинган.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни
(бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига кўра, тўловга
қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган
санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни
ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти
ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул
мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки)
солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза
берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи
чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг
мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Муваққат бошқарувчи Б.Юлдашев томонидан судга тақдим этилган ҳисоботида
қарздор KENGSOY TULPORI фермер хўжалигининг аризачи “M D D GRO
BIO IM SERVIS” масъулияти чекланган жамиятидан 811.000 сўм асосий қарзи
мавжудлигини, шунингдек, бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалардан қарзи
85.704.232 сўм қарзи мавжуд эканлигини маълум қилган ва 27.10.2025 йилдаги
кредиторлар йиғилишида қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритиш тартиб-таомилини бошлаш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат
этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Қонуннинг 92-моддаси биринчи қисмига кўра, суд кредиторларнинг биринчи
йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса,
қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида
қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини
жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади.
Қонуннинг 92-моддаси бешинчи қисмига кўра, суд томонидан қарздор банкрот
деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд
ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган
пайтдан эътиборан кузатув тартиб-таомили тугатилади.
Қонуннинг 142-моддасига кўра, суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор
қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун
назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав капиталида)
давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда, ваколатли давлат
органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин.
Қарздор KENGSOY TULPORI фермер хўжалигининг 27.10.2025 йилдаги
кредиторлар йиғилишининг қарорига кўра қарздор корхонани банкрот деб топиш
ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб,
Б.Юлдашевни тайинлаш белгиланган.
Юқоридагиларга мувофиқ суд, аризачининг талабини қаноатлантириб,
жамиятни банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни ҳамда
тугатиш бошқарувчиси этиб Б.Юлдашевни тайинлашни лозим топди.
Қарздор KENGSOY TULPORI фермер хўжалигининг 27.10.2025 йилдаги
кредиторлар йиғилишининг қарорига кўра, муваққат бошқарувчисига вазифасини
бажаргани учун унга меҳнатга ҳақ тўлашнинг 6 (олти) баробари миқдорида ҳақ
тўлаш белгиланган.
Шунга кўра, қарздорни банкрот деб топилиши ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаганлиги муносабати билан кузатув тартиб-таомилини тугатиш лозим.
Юқоридагиларга асосан суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд
ҳаражатларини муҳокама қилиб, қарздордан аризачига олдиндан тўланган 41.200
сўм почта харажатларини, Республика бюджетига 1.236.000 сўм давлат божини
ундиришни лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 118,176-180,186,210-211-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Аризачи “M D D GRO BIO IM SERVIS” масъулияти чекланган
жамиятининг қарздор KENGSOY TULPORI фермер хўжалигини (СТИР 304907780)
тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилсин.
Қарздор KENGSOY TULPORI фермер хўжалиги тўловга қобилиятсиз деб
топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Қарздор KENGSOY TULPORI фермер хўжалигини тўловга қобилиятсиз деб
топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланлиги муносабати билан
унга нисбатан жорий этилган кузатув тартиб-таомили тугатилсин.
Тугатиш бошқарувчиси этиб Б.Юлдашев тайинлансин ва унга Ўзбекистон
Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 53-54, 143моддаларида назарда тутилган тартибда KENGSOY TULPORI фермер хўжалигини
тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш ва мазкур қонунда белгиланган тартибда
фаолиятига доир ҳамда тугатишга доир иш юритишни ўтказиш натижалари
ҳақидаги ҳисоботни ҳар ойда бир маротаба судга тақдим этиш мажбуриятлари
юклатилсин.
Тугатиш бошқарувчиси Б.Юлдашев зиммасига Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2013 йилдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган
“Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш
аломатларини аниқлаш” Қоидалари 3-бандига мувофиқ, 2 ой муддатда тайинланган
вақтдан бошлаб мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш
бўйича хулоса тақдим этиш мажбурияти юклатилсин.
Қарздор KENGSOY TULPORI фермер хўжалигига уч иш кунида бухгалтерия
ва бошқа ҳужжатларни муҳр ва штампларни моддий ва бошқа қимматликларни
тугатиш бошқарувчисига топшириш мажбурияти юклатилсин.
Б.Юлдашевга кредиторлар йиғилиши қарорига кўра муваққат бошқарувчиси
вазифасини бажаргани учун унга меҳнатга ҳақ тўлашнинг 6 (олти) баробари
миқдорида ҳақ тўлаш белгиланганлиги инобатга олинсин.
Қарздор KENGSOY TULPORI фермер хўжалиги ҳисобидан:
- аризачи “M D D GRO BIO IM SERVIS” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 1.236.000 сўм давлат божи.
Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига
апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари ёки ушбу муддатда
апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда Дўстлик туманлараро
иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига кассация тартибида шикоят, прокурор
эса протест беришлари мумкин.
Судья
А.Хужаназаров