Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2502/2167 Дата решения 14.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья UBAYDULLAEV BAXBERGEN SAGIDULLAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение ABSOLYUT POWER SYSTEM Ответчик / Подсудимый SU ROB ZO ID
Source ID 723903b6-ca77-44e0-a20b-d911c3efbc84 Claim ID PDF Hash bb1485e1dea4f4a8... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
Суд ФКнинг 326-моддаси Суд ФК 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2502/2167-сонли иқтисодий иш судья Б.С.Убайдуллаев Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Беруний тумани 2025 йил 14 ноябрь Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.С.Убайдуллаев раислигида, судья ёрдамчиси Г.Базарбаева котиблигида, даъвогар вакили Х.Жомуродов (2025 йил 10 ноябрь кунги 3-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “ABSOLYUT POWER SYSTEM” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “SU ROB ZO ID” масъулияти чекланган жамиятидан 27 000 000 сўм асосий қарз ва 13 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Беруний туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “ABSOLYUT POWER SYSTEM” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “SU ROB ZO ID” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 27 000 000 сўм асосий қарз ва 13 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 27 август куни 34-сонли шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартноманинг 1.1-бандига асосан даъвогар жавобгарга шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган маҳсулотни етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотни қабул қилиб, ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.2-бандида қўшилган қиймат солиғи билан жами 1 дона 280 000 000 сўмлик МТУ-1200Т/Г русумли Модуль қозонхона етказиб бериш назарда тутилган. Шартнома қиймати 280 000 000 сўмни ташкил қилади. Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан 27 000 000 сўм асосий қарз ва 13 500 000 сўм пеня ундиришни сўради. Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили иштирок қилмади. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигига қарамасдан суд мажлисига келмади, ўзининг ёзма фикрларини судга тақдим қилмади. Суд шу сабабли ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддага мувофиқ жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг важларини тинглаб, ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 449-моддасига асосан сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Агар шартномада товарларни тўпламга кирадиган алоҳида қисмлар бўйича етказиб бериш назарда тутилган бўлса, сотиб олувчи товарлар ҳақини, башарти шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тўпламга кирадиган сўнгги қисм жўнатилганидан (танлаб олинганидан) кейин тўлайди. Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарга қўшилган қиймат солиғи билан 280 000 000 сўмлик 1 дона МТУ-1200Т/Г русумли Модуль қозонхона етказиб берилганлиги, қарздорлик қисман тўланиб, қолган 27 000 000 сўм қарзи тўланмаганлиги ишдаги шартнома, 2024 йил 20 октябрь ва 11 декабрь кунги далолатномалар, электрон ишончнома, жавобгарнинг кафиллик хати, 2024 йил 14 октябрь кунги электрон ҳисоб варақ-фактура, транспорт юк хати, 2024 йил 14 октябрь куни ҳолатига тасдиқланган таққослаш далолатномаси, даъвогар вакилининг суд мажлисидаги кўрсатмаси билан ўз тасдиғини топади. Шу боис суд жавобгардан даъвогар фойдасига 27 000 000 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади. Шу сабабли даъвогар даъво аризасида қарздорлик 313 кунга кечиктирилганлиги учун жавобгардан жами 13 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 261-моддасига асосан неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади. Қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва, қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Шартноманинг 4.2-бандида сотувчи тўловни амалга оширмаган бўлса, кечиктирилган тўлов суммасидан ўтказилган ҳар бир кун учун 0,5 фоиз пеня тўлайди, лекин кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги кераклиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд ФКнинг 326-моддасига асосан пеняни тўлиқ қўллаш жавобгарнинг мулкий аҳволига оғир таъсирини, даъвогар қарзни ўз вақтида ундириш чорасини кўрмасдан пеня миқдорининг ўсишига йўл қўйганлигини инобатга олиб, пеня миқдорини камайтиришни, 4 000 000 сўм пеня ундиришни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга асосан суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 27 000 000 сўм асосий қарз, 4 000 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати, 405 000 сўм давлат божи ундиришни, даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди. Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “SU ROB ZO ID” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “ABSOLYUT POWER SYSTEM” масъулияти чекланган жамиятининг фойдасига 27 000 000 сўм асосий қарз, 4 000 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати, 405 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Қорақалпоғистон Репсубликаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.С.Убайдуллаев