← Назад
Решение #2847124 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 55 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2503/7109-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
14.11.2025 йил
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаровнинг
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, аризачи вакили А.Шарипов (тугатиш
бошқарувчиси), қарздор вакили Э.Абсаттаров, муваққат бошқарувчи Б.Юлдашевлар
иштирокида, аризачи “M D D GRO BIO IM SERVIS” масъулияти чекланган
жамиятининг, қарздор OQ QO`RG`ON фермер хўжалигига нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва уни банкрот деб топиш тўғрисидаги
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи “M D D GRO BIO IM SERVIS” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда аризачи деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат
қилиб, қарздор OQ QO`RG`ON фермер хўжалиги (бундан буён матнда қарздор деб
юритилади)ни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суднинг 15.09.2025 йилдаги ажримига асосан OQ QO`RG`ON фермер
хўжалигига нисбатан кузатув таомили жорий қилинган ҳамда Б.Юлдашев муваққат
бошқарувчи этиб тайинланган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани қонуний кўриб чиқишни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили кредиторлар талаби тўлиқ
қопланганлиги сабабли аризани рад қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи аризани қонуний кўриб
чиқишни сўради.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни
атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра,
аризачининг талабини рад қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “M D D GRO BIO IM
SERVIS” масъулияти чекланган жамияти жавобгар OQ QO`RG`ON фермер
хўжалигига нисбатан Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
Суднинг 17.11.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман
қаноатлантирилиб, жавобгар OQ QO`RG`ON фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар
“M D D GRO BIO IM SERVIS” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
8.724.000 сўм асосий қарз ва 1.308.600 сўм пеня ундирилган. Суднинг ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирганлиги сабабли 4-1304-2201/2453-сонли иш юзасидан
ижро варақаси берилган. Мазкур суднинг ижро варақаси Мажбурий ижро бюроси
бўлимига тақдим этилган. Бироқ, жавобгар OQ QO`RG`ON фермер хўжалиги
томонидан 8.724.000 сўм асосий қарз ва 1.308.600 сўм пеня бугунги кунга қадар
қопланмасдан келинган.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни
(бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига кўра, тўловга
қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган
санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни
ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти
ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул
мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки)
солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза
берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи
чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг
мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, аризачи томонидан қарздорни тўловга
қобилиятсиз деб топишни ва тугатиш ишларини бошлашни сўраб судга ариза билан
мурожаат қилган.
Бироқ, муваққат бошқарувчи Б.Юлдашев томонидан судга тақдим этилган
ҳисоботида қарздорнинг аризачидан 10.056.600 сўм, кредитор Жиззах вилояти солиқ
бошқармасидан 1.721.479 сўм қарздорлиги 2025 йил 14 ноябрь куни ҳолатига тўлиқ
тўлаб берилганлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуннинг 55-моддасида, суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш
тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади; тўловга қобилиятсизлик
аломатлари аниқланмаганда, суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича
қарор қабул қилгунига қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари
қаноатлантирилганда, сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда деб белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд, аризачининг аризасида кўрсатилган
қарздорлик суммасини қарздор томонидан суд кунига қадар тўлиқ тўлаб
берилганлиги ва бошқа кредиторлар реестрга киритилмаганлигини инобатга олиб,
аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд
ҳаражатларини муҳокама қилиб, қарздордан аризачига олдиндан тўланган 41.200
сўм почта харажатларини, Республика бюджетига 1.236.000 сўм давлат божини
ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонуннинг 55-моддаси ва ИПКнинг 118,176-179,186 ва 192моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Аризачи “M D D GRO BIO IM SERVIS” масъулияти чекланган
жамиятининг қарздор OQ QO`RG`ON фермер хўжалигини (СТИР 201762580)
тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Қарздор OQ QO`RG`ON фермер хўжалиги ҳисобидан:
- аризачи “M D D GRO BIO IM SERVIS” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 1.236.000 сўм давлат божи.
Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига
апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари ёки ушбу муддатда
апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда Дўстлик туманлараро
иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига кассация тартибида шикоят, прокурор
эса протест беришлари мумкин.
Судья
А.Хужаназаров