Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1303-2502/709 Дата решения 14.11.2025 Инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MADATOV XABIBULLA NURMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый WINE S YLE
Source ID 323d9695-d312-40f9-97b5-74430722c9da Claim ID PDF Hash 027793f22d592d89... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Ер кодексининг 58-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 58 code_article
збекистон Республикаси Ер кодекси 49-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 49 code_article
збекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 36 code_article
збекистон Республикаси Конституцияси 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
збекистон Республикаси Ер кодекси 38-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 38 code_article
ра ушбу Кодекс 36-моддаси ра ушбу Кодекс 36 code_article
збекистон Республикаси Ер кодекси 31-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 31 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
****3-2502/****-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судьяХ.Мадатов Кассация инстанцияси судида маърузачи судьяА.Тўйчиев Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья **** ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШИНСТАНЦИЯСИНИНГ Жиззах шаҳар ҚАРОРИ ****5йил14 ноябрь Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ж.Қаххоров раислигида, ҳайъат аъзолари С.Қувватов, **** иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси **** котиблигида, даъвогар **** туман ҳокимлиги вакили **** (**** йил 21 февралдаги ****-сонли ишочномага асосан), жавобгар “WINE S YLE ” масъулияти чекланган жамияти вакили Ў.Нурмаматов (**** йил 5 июндаги 2-сонли ишочномага асосан)иштирокида, даъвогар **** туман ҳокимлигининг жавобгар “WINE S YLE ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан******** гектар ер майдонини Янгиобод туман ҳокимлигига олиб бериш ҳамда ер майдонидан чиқариш тўғрисидаги даъвоаризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Зомин туманлараро иқтисодий судининг **** йил 6 мартдаги ҳал қилув қарори ва Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судининг **** йил 5 августдаги қарори устидан“WINE S YLE ” масъулияти чекланган жамиятитомонидан берилган тафтиш шикоятини суд биносида очиқ суд **** видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Янгиобод туман ҳокимининг **** йил 17 февралдаги ****-сонли қарори билан“WINE S YLE ” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)Янгиобод тумани, “Сармич саховати” сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудидаги ****-контурдан 15,60 гектар ҳамда ****қ-контурдан 84,40 гектар, жами **** гектар ер майдони узумчилик йўналиши бўйича 40 йил муддатга ****. Мазкур қароргаасосан**** ер майдонида жавобгар раҳбаризиммасигаердан ер қонунчилиги асосида белгиланган **** амал қилган ҳолда самарали фойдаланиши, ҳудудий статистика ва солиқ идораларига белгиланган муддатларда ҳисоботларни **** этиб бориш вазифаси юклатилган. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси Янгиобод туман бўлимининг **** йил 13 январдаги Янгиобод туман ҳокимлигига(бундан буён матндадаъвогар деб юритилади)киритилган ****датуман ҳокимининг**** йил 17 февралдаги ****-сонли қарорибиланЯнгиобод тумани “Сармич саховати” сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудидан **** гектар ер майдонижавобгаргаузумчилик йўналиши бўйича 40 йил муддатга **** берилганлиги, аммо **** ер майдони бўйичадаъвогарбилан ер участкасини узоқ муддатли ижара шартномаситузмасдан ҳамдарўйхатдан ўтказмасдан ер майдонидан фойдаланиб келинаётганлиги қайд этилган. Шунингдек,Янгиобод туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг **** йил 27 январдаги маълумотномасида, жавобгарга ****ер майдониўрганилганда ер майдонини **** шартларига риоя қилинмаганлиги, ернинг мелиоратив ҳолатини яхшиламаганлиги, тупроқ унумдорлигини оширмаганлиги, ушбу **** учун ўз маблағларидан сарфламаганлиги, доимий ва **** (мавсумий) ишчи ва ходимлар шакллантирмаганлиги, шу жумладан тегишли мол-мулк, техника ва пул маблағлари устав фондига киритмаганлиги, инвестиция киритишга имконият яратмаганлиги, **** йиллар учун белгиланган 84,4 гектар ерга саноатбоп узумчиликни шакллантириш учун керакли агротехник тадбирларни амалга оширмаганлиги,ермайдонидан бошқа **** фойдаланганлиги, кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўйиш бўйича ҳаракат қилмаганлиги аниқланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36моддаси 7-бандида ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, бу қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик **** уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлишида ифодаланганда ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши **** огоҳлантиришга қарамасдан, фаолиятини шу кунга қадар йўлга қўймаганлиги маълум қилинган. Натижада, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан **** **** гектар ер майдонини даъвогарга олиб бериш ва ер майдонидан жавобгарни чиқаришни сўраган. Зомин туманлараро иқтисодий судининг **** йил 4 февралдаги **** билан ишга Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Янгиобод туман кенгаши, Янгиобод туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Жиззах вилоят бошқармаси ҳамда Янгиобод туман солиқ инспекцияси низонинг предметига нисбатан **** талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Зомин туманлараро иқтисодий судининг **** йил 6 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъвоаризаситўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгарга **** **** гектар ер майдони даъвогарга олиб берилган ҳамда ер майдонидан **** тартибда чиқарилган. Кассация инстанцияси судининг **** йил 5 августдаги қарори биланЗомин туманлараро иқтисодий судининг**** йил 6 мартдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Тафтиш шикоятида Зомин туманлараро иқтисодий судининг **** йил 6 мартдаги ҳал қилув қарорива Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судининг **** йил 5 августдаги қарорини бекор қилиш сўралган. Суд **** **** ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсадаЎзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Янгиобод туман кенгаши, Янгиобод туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Жиззах вилоят бошқармаси ҳамда Янгиобод туман солиқ инспекциясисуд **** иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) ****-моддасига асосан судлов ҳайъати мазкур тафтиш шикоятини уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топади. Суд **** иштирок этганжавобгарвакилитуман ҳокими қарорига асосан ер майдони ****, даъвогар томонидан ер ижара шартномаси тасдиқланмаганлиги натижасида ердан фойдланиш бўйича ҳуқуқ юзага келмаганлигини, бу **** бирон бир марта огоҳлантириш берилмаганлигини, ер ижара шартномасижавобгар томонидан тасдиқланиб даъвогарга **** этилганлигиҳамдадавлат рўйхатидан ўтказиш учунтўлов амалга оширилганлигини,ушбу ҳолатлар суд томонидан баҳо берилмаганлигини,суд қарорларинингасоссизлигинибилдириб, тафтиш шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд****иштирок этган даъвогарвакили туман ҳокимининг қарорига асосан жавобгарга **** гектар ер майдони узумчилик йўналишида **** бўлсада, шу кунга қадар ток кўчатлариэкилмаганлигини,ер майдониқаровсиз қолдирилганлиги, жавобгарнинг ер ижара шартномаси тузмаганлигини, ер майдонини қабул қилиб олиш билан боғлиқ ҳужжатлар расмийлаштирмасдан ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилмасданқолганлигинибилдириб, тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати, даъвогар ва жавобгар вакилининг тушунтиришини, тафтиш шикоятида келтирилган **** иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларгаасосан Зомин туманлараро иқтисодий судининг **** йил 6 мартдаги ҳал қилув қароринива Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судининг **** йил 5 августдаги қарорини ўзгаришсиз,тафтиш шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК ****6-моддасига мувофиқ суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланишича,Янгиобод туман ҳокимининг **** йил 17 февралдаги ****сонли қарорибиланжавобгарга Янгиобод тумани “Сармич саховати”сув истеъмолчилар уюшмасиҳудудидаги ****-контурдан 15,60 гектар ҳамда ****қ-контурдан 84,40 гектар жами **** гектар ер майдони узумчилик йўналиши бўйича 40 йил муддатга **** берилган. Бироқ, тарафлар ўртасида бугунги кун ҳолатига Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида шартнома тузилмаганҳамда давлатрўйхатидан ўтказилмаган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 58-моддасига кўра, (туман ҳокимининг қарори чиқарилган **** амалда бўлган)қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қишлоқ хўжалиги ҳамда бошқа йўналишдаги ****, муассасалар ва ташкилотларга ерлари олиб қўйилаётган ер эгаларининг розилигига кўра ва ердан фойдаланувчилар билан келишувга мувофиқ ер участкаларини **** лойиҳаларига асосан туман ёки вилоят ҳокимининг қарори билан берилиши белгиланган. Бундан ташқари,(ўша **** амалда бўлган)Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 49-моддаси 6-қисмигамувофиққишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар туман ёки вилоят ҳокимининг қарори билан қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига) ижарага берилади. Ер участкасининг ижара шартномаси қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) раиси, бошқа қишлоқ хўжалиги ****, муассасаси, ташкилоти раҳбари билан туман ҳокими ўртасида тузилади.Ер участкаларини олган қишлоқ хўжалиги ****, муассасалари ва ташкилотларига ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома белгиланган тартибда берилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси Янгиобод туман бўлимининг **** йил 13 январдагидаъвогаргакиритган **** кўра, Янгиобод туман ҳокимининг **** йил 17 февралдаги ****-сонли қарорига асосанжавобгарга Янгиобод тумани “Сармич саховати”сув истеъмолчилари уюшмасиҳудудидан **** гектар ер майдони узумчилик йўналиши бўйича 40 йил муддатга **** берилганлиги, аммо, **** ер майдони бўйича ҳокимлик билан ер участкасини узоқ муддатли ижара шартномаси имзоланмасдан ва рўйхатдан ўтказилмасдан ер майдонидан фойдаланиб келинаётганлиги қайд этилган. Бундан ташқари, Янгиобод туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг **** йил 27 январдаги маълумотномасида,жавобгарга Янгиобод тумани “Сармич саховати”сув истеъмолчилари уюшмасиҳудудидан **** **** гектарер майдониўрганилганда ер майдонини **** шартларига риоя қилинмаганлиги, ернинг мелиоратив ҳолати яхшиламаганлиги, тупроқ унумдорлиги оширмаганлиги, ушбу **** учун ўз маблағларини сарфламаганлиги, доимий ва **** (мавсумий) ишчи ва ходимлар шакллантирмаганлиги, шу жумладан тегишли мол-мулк, техника ва пул маблағлари устав фондига киритмаганлиги, инвестиция киритишга имконият яратмаганлиги, **** йиллар учун белгиланган 84,4 гектар ерга саноатбоп узумчиликни шакллантириш учун керакли агротехник тадбирларни амалга оширмаганлиги, экин майдонларидан бошқа **** фойдаланганлиги, кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўйиш бўйича ҳаракат қилмаганлиги аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси 7-бандида, ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, бу қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик **** уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлишида ифодаланганда ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши**** огоҳлантиришга қарамасдан, фаолиятини шу кунга қадар йўлга қўймаганлигини маълум қилган. Жавобгартомонидан**** ер майдони учун ижара шартномаси тузмасдан, ерни қабул қилиб олиш ва эгалик қилиш билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштирмасдан, туман ҳокимининг ер **** тўғрисидаги қарориниамалиётга тадбиқ этмасдан, **** гектар ер майдониданқаровсизва ўзи ҳолига ташлаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасида эканлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 38-моддасида, ер тўғрисидаги қонунчилик бузилганда ер участкасини олиб қўйиш тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра ушбу Кодекс 36-моддаси биринчи қисмининг****бандлариданазарда тутилган ҳолларда, шунингдек ер тўғрисидаги қонунчилик бузилган бошқа ҳолларда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи орган ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин туман, шаҳар ҳокимига ер участкасини олиб қўйиш **** **** киритади.Туман, шаҳар ҳокими **** асосида бир ойлик муддатда уни олиб қўйиш **** судга даъво аризаси киритиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 31-моддасида ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши белгиланган бўлиб, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келиши белгиланган. Мазкур ҳолдажавобгар томонидан туман ҳокимининг қарори билан **** ер майдони бўйича Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида шартнома расмийлаштирилмаганҳамдадавлат рўйхатидан ўтказилмаган, яъни жавобгарда туман ҳокимлигининг қарори билан **** ер майдонига бўлган ҳуқуқи вужудга келмаган. Бундан ташқари,даъвогардаъво аризасида жавобгарни туман ҳокимининг **** йил 17 февралдаги ****-сонли қарорига асосан **** **** гектар ер майдонидан **** тартибда чиқаришни сўралган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддасига мувофиқ, бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида бекор қилинади. Жавобгар томонидан ер майдонигаэгалик қилиш билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштирмасдан, ер майдонидан **** ва ўзбошимчалик билан фойдаланибкелганлигиҳолати иш ҳужжатларига илова қилинган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Биринчи инстанция суди қайд этилган ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб,жавобгарнинг даъвогар биланеручасткасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузмаганлиги ҳамда унинг**** ер майдонига бўлган ҳуқуқи вужудга келмаганлигиниинобатга олиб, жавобгардан**** гектар ер майдонини даъвогарга олиб бериш ва ер майдонидан чиқариш тўғрисида қонуний тўхтамга келган. Кассацияинстанцияси суди эса биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига риоя қилинганлиги, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланганлиги боис,Зоминтуманлараро иқтисодий судининг **** йил6 мартдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилган. Судлов ҳайъати тафтишшикоятидагиҳамда суд ****жавобгарвакилинингтуман ҳокимининг **** йил 17 февралдаги ****сонли қарори билан жамиятга **** ер майдони учун ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси расмийлаштириш ва ўлчаб бериш вазифаси туман Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлимигаюклатилганлиги, лекин ушбу ****даъвогартомонидан ****, ер ижара шартномаси тузиш **** ёзма огоҳлантириш берилмаганлиги**** **** билан келишиб бўлмайди. Чунки,ер ижара шартномаси ўзаро тарафлар ўртасидатузилишилозим, шундай бўлсада жавобгар ўзига **** ер майдонидан туман ҳокимлиги билан ижара шартномасини тузмасдан ер майдониданўзбошимчалик билан фойдаланиб келган.Шунингдек, тарафлар ўртасида ер ижара шартномаси тузилмаганлиги оқибатида жавобгарнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқи вужудга келмаган. Қолаверса, туман ҳокимининг кўрсатилган**** йил 17 февралдаги****-сонли қарори билан бевосита жавобгарга ер участкасини узоқ муддатга ижарага олиш шартномаси шартлари билан боғлиқ қонунчилик талабларига қатъий амал қилиш вазифаси юклатилган. Шунга қарамасдан жавобгар томонидан ушбу **** ****. Суд муҳокамасида жавобгар ер ижара шартномасининг лойиҳаси учун белгиланган миқдорда тўловни амалга оширганлиги, шу сабабли кадастр бўлимида рўйхатга олиш китоби орқали ер ижара шартномаси тузилган бўлиши мумкинлиги**** **** келтирди. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси Янгиобод туман бўлимининг **** йил 21 февраль кунги маълумотномасига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилмаганлиги ва давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги қайд этилган. Бундан ташқари,даъвогар томониданжавобгарга**** ер майдонида ер масалаларини ўрганиш комиссияси томонидан ердан **** фойдаланиши юзасидан мониторинг ўтказилиб, ўрганишда30 гектарга қовун экилганлиги, 70 гектарермайдониқаровсиз ҳолатга ташлаб қўйилганлиги аниқланган. ИПК68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлашикерак.Жавобгар суд муҳокамасида ўзининг эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаб бермаган. ИПК ****7-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ****. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК ****-моддасига асосанжавобгартомонидан тафтиш шикояти билан мурожаат қилишда тўланган3.****.**** сўмдавлат божи ва41.**** сўмпочта **** унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Ишни тафтиш инстанция судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ ****.**** сўм суд **** Ўзбекистон Республикаси Олий суднинг депозит ****жавобгардан ундирилади. Юқоридагиларга кўра, ИПК****, ****,****,****4, ****6, ****7- ****9моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Зомин туманлараро иқтисодий судининг **** йил 6 мартдаги ҳал қилув қарори ҳамда Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судининг **** йил 5 августдаги қарориўзгаришсиз,“WINE S YLE ” масъулияти чекланган жамиятининг тафтиш шикоятиқаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Жавобгар “WINE S YLE ” масъулияти чекланган жамиятиданЎзбекистон Республикаси Олий суднинг депозит **** ****.**** сўм суд ****ундирилсин. Қарор қабул қилинган **** бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин. Раислик этувчи Ж.Қаххоров ҳайъат аъзолари С.Қувватов ****