← Назад
Решение #2847132 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| тиши ФК | 957 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2504/19570-сонли иш
Судья: Х.Умаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 14 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар АААА манфаатида жавобгар
ББББ ҳисобидан 8 873 324 сўм суғурта товонини суброгация тартибида ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни тарафлар иштирокисиз суднинг
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “K it lb nk” АТБ
(бундан буён матнда Банк деб юритилади) ва ББББ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида тузилган кредит шартномаларига асосан кредит ажратилган.
Кредит шартномасининг таъминоти сифатида Банк (суғурта қилдирувчи) ва
АААА (суғурталовчи, бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ўртасида 2021
йил 1 июлда 0100/010-сонли кредит қайтмаслик хавфини суғурта қилиш шартномаси
тузилган.
Жавобгарнинг Банк олдида 8 873 324 сўм кредит қарздорлиги юзага келганлиги
суғурта ҳодисаси деб ҳисобланиб, даъвогар томонидан қарздорлик зарар сифатида
Банкка тўлаб берилган.
Даъвогарнинг тўлаб берилган суғурта товони пулини тўлаш юзасидан юборган
талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги боис Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб
юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 8 873 324 сўм суғурта товонини суброгация тартибида
ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган Палата, даъвогар ва жавобгар суд мажлисига келмади.
Палата ва даъвогар ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170, 172-моддаларига асосан ишни
Палата, даъвогар ва жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи қисмига
кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқиши мумкинлиги назарда тутилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Банк ва жавобгар ўртасида тузилган 2017 йил
12 майдаги 18/ ЧСЖ- онли шартнома асосида 21 000 000 сўм, 16 октябрдаги
27/ ЧСЖ-сонли шартнома асосида 13 000 000 сўм, 2018 йил 28 апрелдаги 27/ ЧСЖсонли шартнома асосида 25 000 000 сўм, 2019 йил 16 октябрдаги ЧСЖ-32-сонли
шартнома асосида 12 000 000 сўм, 2020 йил 23 октябрдаги ЧСЖ-34-сонли шартнома
асосида 12 000 000 сўм кредит ажратилган.
Банк кредит шартномасининг таъминоти сифатида даъвогар билан 2021 йил
1 июлда 0100/010-сонли кредит портфелини суғурта қилиш шартномаси тузиб, кредит
қайтмаслик хавфини суғурталаган.
ФК 915-моддаси иккинчи қисмининг мазмунига кўра мулкий суғурта
шартномаси бўйича тадбиркорлик хавфи - тадбиркорнинг контрагентлари ўз
мажбуриятларини бузиши ёки тадбиркорга боғлиқ бўлмаган вазиятларга кўра бу
фаолият шарт-шароитларининг ўзгариши туфайли тадбиркорлик фаолиятидан
кутилган даромадларни ололмаслик хавфи суғурталаниши мумкин.
Банкнинг мурожаатига асосан жавобгар томонидан кредит шартномасига
асосан кредит маблағларини белгиланган муддатларда қайтарилмаганлиги суғурта
ходисаси деб топилган ҳамда даъвогар Банкнинг ҳисоб рақамига 2022 йилнинг июльдекабрь ойларида тўлов топшириқномалари билан жами 8 801 328,63 сўм миқдорида
суғурта товон пулини тўлаб берган.
Шартноманинг
11.1-бандида
даъвогар
томонидан
суғурта
товони
қопланганидан сўнг тўланган суммани жавобгардан талаб қилиш ҳуқуқи даъвогарга
ўтиши белгиланган.
ФК 957-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ агар мулкий суғурта
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи
(наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб
қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига
ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги
“Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 45-сонли қарори
18-бандининг иккинчи хатбошисида қонун ҳужжатларида талаб қилиш ҳуқуқи
суғурталовчига ўтиши учун талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақида
алоҳида келишув тузилиши назарда тутилмаганлиги, ушбу ҳуқуқнинг ўтиши ФКнинг
957-моддаси ва суғурта шартномасининг ўзи асосида амалга оширилиши тўғрисида
тушунтириш берилган.
ФК 318-моддасининг мазмунига кўра кредиторнинг мажбурият бўйича
ҳуқуқлари бошқа шахсга суғурта ҳолати бошланиши учун жавобгар бўлган қарздорга
нисбатан кредитор ҳуқуқларининг суғурта қилувчига суброгацияси (ўтиши)
натижасида ўтади.
Даъвогарнинг тўлаб берилган суғурта товони пулини тўлаш ҳақида юборган
2025 йил 13 майдаги 2104-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Ваҳоланки, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасининг биринчи қисмида қарздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб бериши назарда тутилган.
Даъвогар томонидан иш ҳужжатларига Банк ҳисоб рақамига жами 8 801 328,63
сўм маблағ ўтказилганлигини тасдиқловчи тўлов топшириқномалари илова қилинган.
Даъво талабининг қолган (8 873 324-8 801 328,63) 71 995,37 сўм қисмини
исботловчи далиллар тақдим этилмаган.
Ваҳоланки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Мазкур ҳолатда суд даъвонинг 8 801 328,63 сўм ундириш қисмини асосли,
71 995,37 сўм қисмини асоссиз деб ҳисоблаб, даъво талабини 8 801 328,63 сўм
миқдорида қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини кисман
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 8 801 328,63 сўм суғурта
товони пули учун тўлаб берилган зарар суммаси, 41 200 сўм почта харажатлари,
шунингдек республика бюджетига даъвогар ҳисобидан 3 296 сўм, жавобгар
ҳисобидан 408 704 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ББББ ҳисобидан даъвогар АААА фойдасига 8 801 328,63 сўм суғурта
товони пули учун тўлаб берилган зарар суммаси, 41 200 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Республика бюджетига даъвогар АААА ҳисобидан 3 296 сўм, жавобгар ББББ
ҳисобидан 408 704 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддатда шу суд
орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Умаров