Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2502/8919 Дата решения 14.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SOATOV DILSHOD TUYCHIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID fbc0726b-df3d-4c28-87d8-4e817522de9a Claim ID PDF Hash 0d0ae578d4bdf104... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 29-моддаси онуннинг 29 law
онунининг 22-моддаси онуни 22 law
онуннинг 26-моддаси онуннинг 26 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онунининг 51-моддаси онуни 51 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2502/8919 - сонли иқтисодий иш Чуст тумани Судья – Д.Соатов ЧУСТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ 2025 йил 14 ноябрь Чуст туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Соатов раислигида, судья ёрдамчиси О.Мирзақуловнинг котиблигида, кредитор – “А ” МЧЖнинг, қарздор – “BBBBB” МЧЖга нисбатан умумий тартиб-таомил бўйича банкрот деб эътироф этиш ва унга нисбатан тугатишга доир иш бошлаш тўғрисидаги даъво аризасини, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, муваққат бошқарувчи – ХХХХХнинг иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни а н и қ л а д и: Кредитор – “А ” МЧЖ судга мурожаат этиб, унда қарздор “BBBBB” МЧЖга нисбатан умумий тартиб-таомил бўйича банкрот деб эътироф этиш ва унга нисбатан тугатишга доир иш бошлашга нисбатан умумий тартиб-таомил бўйича тўловга қобилиятсиз банкрот деб эътироф этиш ва унга нисбатан тугатишга доир иш бошлашни сўраган. 03.10.2025 йилда суднинг 4-1603-2502/8919 - сонли ажримига асосан, аризани иш юритишга қабул қилиниб, тўловга қобилиятсизликнинг умумий тартиб таомилига ўтиб ва кузатув жорий қилинган. Қарздор - “BBBBB” МЧЖга нисбатан кузатув жорий қилинган ва МЧЖга нисбатан муваққат бошқарувчи этиб, 2 - тоифали суд бошқарувчи ХХХХХ тайинланган. Кредиторларнинг биринчи умумий йиғилиши 12.11.2025 йилга тайинланган ва ушбу кунда кредиторлар МЧЖга нисбатан тўловга қобилиятсизликнинг кейинги таомили тугатишга доир иш юритишни қўллаш тўғрисида қарорга келинган. уд мажлисида муваққат бошқарувчи ариза талабларини тўлиқ қўллаб қувватлади. Суд мажлисида жавобгар вакиллари иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд. Жавобгар вакилига даъво аризага ўз эътирозларини асословчи ҳужжатларни судга тақдим этиш ҳуқуқи имкони берилганлигига қарамасдан суд мажлисида қатнашмади ва ўзининг қарзи мавжуд эмаслиги ҳолатини тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмади. Унинг суд мажлисида иштирок этмаганлиги ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Юқоридагиларга кўра суд, суд муҳокамасини жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. 1 Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартибтаомилини бошлашни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, қарздор - “BBBBB” МЧЖ 27.09.2022 йилда №1975223 – сон билан давлат рўйхатига олинган. Тақдим этилган ҳужжатларга кўра, юридик манзили Наманган вилояти, Чуст тумани, Карнон шаҳарчаси, Мустақиллик кўчаси, 36-уй СТИР: 309 900 566 МЧЖга фуқаро Каримов Олтинбой Ўрмонович раҳбар бўлиб фаолият юритиб келган. R gistr.st t.uz дан олинган маълумотга асосан, қарздорнинг раҳбари Каримов Олтинбой Ўрмонович. Чуст туманлараро иқтисодий судининг 18.04.2025 йилдаги 4-1603-2502/3223 - сонли ҳал қилув қарорига асосан “BBBBB” МЧЖдан “А ” МЧЖ фойдасига 25.027.000 сўм қарздорлик ундирилган. Бу тўғрисида ижро ҳужжатлари берилган. Судга тақдим этилган маълумотномадан кўринишича, қарздорнинг кредитор олдидаги қарзи ариза судга тақдим этилган санага 71.692.100 сўмни ташкил этади. Муваққат бошқарувчининг ҳисоботига кўра кредиторларнинг талаблари реестри шакллантирилган, кредитор олдидаги мавжуд қарзлар тўлиқ қопланмаган, Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари мазкур қарздор МЧЖда мавжуд. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик” тўғрисидаги Қонуннинг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: 1. Вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; 2. доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса эканлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.05.2019 йилдаги “Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4146-сонли қарорининг 3-қисми г-бандига кўра, суд бошқарувчиларини тайинлаш кредитор (кредиторларнинг умумий йиғилиши ёки қўмитаси) ёки банкротлик ишлари бўйича ваколатли давлат органи ёхуд Ассоциация ва 2 унинг ҳудудий тузилмалари тақдимномаси бўйича суд бошқарувчилари фаолиятини рейтинг баҳолашни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик” тўғрисидаги Қонуннинг 29-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ваколатли давлат органидир. Ваколатли давлат органи: тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг соддалаштирилган тартиби жараёнида, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналарни тугатишга доир иш юритиш амалга оширилаётганда суд бошқарувчилигига номзодларни тақдим этиш ҳуқуқига эга. Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан, қарздорга нисбатан тугатиш жараёнини амалга ошириш учун суд бошқарувчилари номзодлари тақдим этилган. Суд, тугатиш бошқарувчилигига номзоди тавсия этилган номзодларнинг иш фаолияти ва иш ҳажми тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиб, қарздорга нисбатан тугатиш ишларини олиб бориш учун Ш.Очиловни “Тўловга қобилиятсизлик” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 22-моддасига асосан суд тугатиш бошқарувчиси сифатида тасдиқлашни лозим деб ҳисоблайди. Ушбу қонуннинг 26-моддасига кўра, суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланиши белгиланган. Бўлиб ўтган биринчи кредиторларнинг йиғилишида суд бошқарувчиси ойлик хақ тўлаш масаласи кўриб чиқилган. Кредиторларнинг умумий йиғилишида МЧЖни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили тўғрисида қарорга келинган. Қарздорнинг қарзлари мавжудлиги белгиланган тартибда ва муддатда тўлаб берилмаганлиги ишдаги мавжуд далиллар билан ўз тасдиғини топган ва қарздор тўлов қобилиятини тиклашга қодир эмас, унда Қонун 5моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, суд харажатлари тарафларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи” тўғрисидаги қонуни билан тасдиқланган иловасининг, Давлат божи ставкаларининг миқдорлари белгиланган бўлиб, ташкилотлар ва фуқароларни банкрот деб топиш 3 тўғрисидаги аризалардан – БҲМнинг 3 баравари миқдорида давлат божи тўлаш белгиланган. Шунга кўра, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни ва ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатини тугатиш бошқарувчисига юборишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан суд, иш ҳужжатларини тўлиқ текшириб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, аризани қаноатлантиришни, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини бошлаш ҳамда қарздордан кредитор фойдасига олдиндан тўланган 1.271.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топади. “Тўловга қобилиятсизлик” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 51-моддасининг иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Баён этилганларга асосан ҳамда “Тўловга қобилиятсизлик” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 37, 50, 51, 52, 140, 141-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176, 179-моддаларини шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13 - сонли Қарорини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Кредитор – “А ” МЧЖнинг аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор - “BBBBB” МЧЖ банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили бошлансин. Тугатишга доир иш юритиш ишларини олиб бориш муддати 3 (уч) ой қилиб белгилансин. “BBBBB” МЧЖни тугатиш бошқарувчиси этиб ХХХХ тайинлансин. Тугатиш (суд) бошқарувчиси ХХХХХга: Тугатиш ишларини Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик” тўғрисидаги қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари талаблари асосида ўтказиш, қарздорликларини қоплаш мақсадида учинчи шахсларда турган мол-мулкларни аниқлаш чораларини кўриш, яъни рўйхатдан ўтказувчи Давлат ташкилотларидан мол-мулкларни кирим-чиқимлари тўғрисидаги маълумотлар асосида таҳлил қилиш, тугатишга доир иш юритиш режасини ишлаб чиқиш, қарздор мулкини аниқлаш, инвентаризация қилиш ва баҳолаш, қарздорга тегишли бўлган корхонанинг думалоқ муҳри ва тўртбурчак штампини олиш, 4 доир иш юритиш таомилининг муддати сунъий равишда узайтирмаслик, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш” қоидаларининг 37-38 талабларидан келиб чиқиб, ҳал қилув қарори чиқарилганидан бошлаб йигирма кунлик муддат ичида хулоса тайёрлаш, тайёрланган хулосани ўн кунлик муддат ичида иқтисодий судга, кредиторлар йиғилишига ва прокуратура органларига тақдим қилиш, Шунингдек, тугатиш жараёнининг бориши тўғрисида ҳар ой якуни билан оралиқ ҳисоботларни Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармасига ҳамда Чуст туманлараро иқтисодий судига тақдим этиб бориш вазифаси топширилсин. Қарздор - “BBBBB” МЧЖдан тугатиш (суд) бошқарувчиси орқали кредитор – “А ” МЧЖга 1.271.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан қонуний кучга киради ва дарҳол ижрога қаратилиши лозим. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят бериш мумкин. Судья Д. Соатов 5