Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2502/9600 Дата решения 14.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SOATOV DILSHOD TUYCHIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 800f2b85-f598-4d31-9a86-fdb7b913cc40 Claim ID PDF Hash 5c9bf6cd7dfa5e8a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онунини 9-моддаси онунини 9 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2502/9600 - сонли иш иқтисодий иш Судья: Д.Соатов ЧУСТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ АЖРИМ Чуст тумани (Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2025 йил 14 ноябрь Чуст туманлараро иқтисодий суди судья Д.Соатов раислигида, судья ёрдамчиси О.Мирзақуловнинг котиблигида, Чуст туман прокурори ёрдамчиси С.Қурбонова иштирокида, даъвогар - А , жавобгар – “BBBBB” МЧЖга нисбатан ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилмани мажбурий тартибда бузиб ташлаш ва жавобгар ҳисобидан ер майдонини яроқли ҳолга келтириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида, тарафларнинг иштирокисиз, Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Даъвогар – А судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар - “BBBBB” МЧЖга нисбатан ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилмани мажбурий тартибда бузиб ташлаш ва жавобгар ҳисобидан ер майдонини яроқли ҳолга келтиришни сўраган. Чуст туманлараро иқтисодий судининг 31.10.2025 йилдаги ажрими билан ишни суд мажлисида кўриш 2025 йил 14 ноябрь куни соат 09 - 20 га тайинланган. А вакили суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, вакили суд мажлисига келмади ёки судни унинг иштирокисиз кўриш тўғрисида илтимоснома қолдирмаган. Чуст туман прокурори ёрдамчиси С.Қурбонова даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакиллари иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд. Жавобгар вакилига даъво аризага ўз эътирозларини асословчи ҳужжатларни судга тақдим этиш ҳуқуқи имкони берилганлигига қарамасдан суд мажлисида қатнашмади ва ўзининг қарзи мавжуд эмаслиги ҳолатини тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмади. Унинг суд мажлисида иштирок этмаганлиги ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Юқоридагиларга кўра суд, суд муҳокамасини жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Иш хужжатларида иш юритишга қабул қилиш ва суд мажлисига тайёрлаш тўғрисидаги ажрими даъвогар вакили томонидан олинганлигини тасдиқловчи почта хабарномаси мавжуд. Бу ҳолатлар ишдаги далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади. Ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди. 1 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг 6-бандига кўра, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдириши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи” тўғрисидаги қонуни билан тасдиқланган иловасининг, Давлат божи ставкаларининг миқдорлари белгиланган бўлиб, номулкий хусусиятга эга даъво аризалардан – БҲМ нинг 10 баравари миқдорида давлат божи тўлаш белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.11.2023 йилдаги №28-сонли “Судлар ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори 29 - бандида, даъво аризасида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини қайтариш ва уни яроқли ҳолатга келтириш сўралганда, улар битта талаб сифатида баҳоланиши белгиланган. Шу боис, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Давлат божи тўғрисидаги қонунини 9-моддаси 141 - бандига кўра, иқтисодий судларда давлат органлари — ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиш тўғрисидаги даъволар юзасидан давлат божи тўлашдан озод қилинган. Шунга кўра, тўланган почта харажатини даъвогар зиммасида қолдириб, даъвогар давлат божидан озод этилганлигини инобатга олиб иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси, 1-қисми, 6-банди, 118, 195 - моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажримнинг нусхаси тарафларга юборилсин. Мазкур ажрим қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли. Мазкур ажримдан норози бўлган тараф ажрим қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали апелляция шикояти (протести), ажрим қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)ни Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин. Судья Д.Соатов 2