← Назад
Решение #2847150 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Ер кодекси | 24 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-сонли иқтисодий иш
Судья: ****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
****
Урганч туманлараро иқтисодий суди, судья **** раислигида, судья
ёрдамчиси ****котиблигида, Урганч шаҳар прокурори ёрдамчиси ****,
даъвогар
вакили
****(2025
йил
ишончнома асосида), жавобгар вакили ****(раҳбар)нинг иштирокида,
даъвогар Урганч туман ҳокимлигининг жавобгар «****» масъулияти
чекланган жамияти ўртасида ****да тузилган қишлоқ хўжалигига
мўлжалланмаган бўш турган ер участкасини ижарага олиш тўғрисидаги
****-сонли ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Урганч туман ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, «****» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ўртасида ****да тузилган қишлоқ хўжалигига
мўлжалланмаган бўш турган ер участкасини ижарага олиш тўғрисидаги
****-сонли ижара шартномасини бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили тушунтириш бериб,
даъво талабини қўллаб-қувватлаб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили тушунтириш бериб,
даъвогарнинг даъво аризасига эътироз билдириб, объектда қурилиш ишлари
бошланганлигини маълум қилиб, суддан даъвони рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок қилган прокурор даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида фикр билдирди.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафларнинг тушунтиришларини ва
прокурор фикрини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни рад этишни, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар ким
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасига кўра, ер, ер
ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий
ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва
улар давлат муҳофазасидадир.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Урганч тумани
ҳокимининг ****-сонли қарорига асосан Урганч тумани маҳаллалари
ҳудудидан бўш ер майдонларида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини
амалга ошириш учун электрон аукционга реализация қилиш учун қўйилган.
Шунга кўра, ****-сонли аукцион натижалари бўйича 2024 йил 17
декабрда расмийлаштирилган баённомага асосан, тарафлар ўртасида ****да
****-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкасини
ижарага олиш шартномаси тузилган ва Хоразм вилояти Кадастр
агентлигининг давлат кадастрлар палатаси бошқармасида рўйхатдан
ўтказилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 382-моддасига асосан агар ушбу Кодексда, бошқа
қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор
қилиниши мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у
шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада
маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш
ҳисобланади.
ФКнинг 384-моддасига кўра, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса,
уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда
тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан
бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги
таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда
кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай
муддат бўлмаганида эса – ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин,
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим
этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 24-моддаси йигирма
биринчи қисмида ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан
олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга
эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга
оширилади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.1-бандига кўра, ижара
шартномаси шартларининг ўзгартирилишига, унинг бекор қилинишига ва
тўхтатилишига томонларнинг келишуви билан йўл қўйилади. Томонларнинг
бири шартнома шартларини бузган тақдирда иккинчисининг талабига кўра
ижара шартномаси тегишли суднинг қарори билан бекор қилиниши мумкин.
Даъвогар ****-сонли таклиф хати билан жавобгарга мурожаат қилиб,
унда жавобгар томонидан кўп қаватли кўп хонадонли турар жой қуриш учун
қурилиш ишлари олиб борилмаганлиги сабабли бир неча маротаба
огоҳлантиришга қарамасдан, мазкур ер майдонида қурилиш ишлари
бошланмаганлиги
боис,
тарафлар
ўртасида
****да тузилган ****-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган
ер участкасини ижарага олиш шартномасини бекор қилишни сўраган.
Бироқ, жавобгар томонидан даъвогарнинг таклиф хати жавобсиз ва
оқибатсиз қолдирилган.
Шундан кейин, даъвогар судга жавобгарга нисбатан мазкур даъво
аризаси билан мурожаат қилган.
Суд қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво талабини асоссиз деб
ҳисоблайди.
Тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномасининг 4.1-бандига кўра,
ижарага олувчи ушбу ер майдонида 2 ой ичида қурилиш ишларини
бажармаса ва 12 ой ичида қуриб фойдаланишга топширмаса ижара
шартномаси бекор қилиниши белгиланган.
Бироқ, Урганч туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги
бўлимининг
Урганч
тумани
ҳокимига
****йўллаган
509-сонли хатида **** ҳудудида жойлашган “Янги Ўзбекистон массиви”
ҳудудидан қурилиши режалаштирилган уникал рақами ****бўлган кўп
қаватли кўп хонадонли турар жой биносида бугунги кунда қурилиш ишлари
олиб борилаётганлиги кўрсатилган.
Қолаверса, тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномасининг
7.2-бандига кўра, бартараф этилиши мумкин бўлган ҳар қандай бузиш
ҳолатлари шартноманинг бекор қилинишига сабаб бўла олмайди.
Мазкур ҳолатда, даъвогар судга мурожаат қилгандан кейин жавобгар
томонидан ер майдонида қурилиш ишлари бошланган ва даъвогарнинг
шартномани бекор қилишга асос қилиб кўрсатган важлари бартараф этилиши
мумкин бўлган ҳолат ҳисобланади.
Бундай ҳолатда, даъвогар судга мурожаат қилгандан кейин жавобгар
шартномани бекор қилишга сабаб бўлган ҳолатларни бартараф қилганлиги
сабабли суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддаси саккизинчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи шахсларнинг
суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд ушбу
келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Баён
этилганларга
асосан
суд,
даъвогарнинг
даъвосини
қаноатлантиришни рад этишни, жавобгар судга ариза билан мурожаат қилиб,
суд харажатларини ўз зиммасига олганлиги боис, ишни кўриш билан боғлиқ
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар
ҳисобига олдиндан тўланган ****сўм почта харажати ва Республика
бюджетига ****сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 68, 118, 169, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «****» масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига ****сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар «****» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Урганч
туман ҳокимлиги ҳисобига ****сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
****