Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2501/13424 Дата решения 14.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1e1b26d7-635c-434d-8bbd-c4c991d78b4a Claim ID PDF Hash 72f2c4e5cfddad87... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/13424-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шаҳри судья О.С.Асатов 2025 йил 14 ноябрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар ******нинг, жавобгар «******» масъулияти чекланган жамиятидан 2 720 000 сўм қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, видеконференцалоқа режимида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,АНИҚЛАДИ : «******» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) томонидан 2025 йил 27 май куни аризасига асосан қиймати Тошкент шахри, йда жойлашган “мавжуд автомобилларга техник хизмат кўрсатиш биноларини юридик хужжатга эга қисмини реконструкция қилиш” юзасидан давлат хизматлари маркази орқали ******(матнда кейинги ўринларда дъвогар деб юритилади)га хабарнома юборилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги ПҚ4586-сонли Қарорига мувофиқ қурилиш объектининг кўзда тутилган қурилишмонтаж ишлари қийматидан буюртмачилар томонидан инспекцияга 0,2% миқдорида ажратма ўтказилиши ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли “Қурилиш сохасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорининг 5-иловаси 20-бандига асосан ариза келиб тушганидан сўнг бир ойлик муддатда ажратма тўланиши шарт эканлиги белгилаб қўйилган. Бироқ, жавобагр томонидан ушбу ажратмалар тўланмаганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 720 000 сўм асосий қарзни ундириб бериш сўралган. Суд мажлисида қатнашган даъвогарнинг вакили судга ариза тақдим этиб, жавобгар қарзларини тўлаб бермаганлигини маълум қилиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ушбу холатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз ишни кўришни мумкин деб ҳисоблайди. Суд, даъвогар вакилининг иш бўйича берган кўргазмасини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. 2 Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, жавобгарнинг 2025 йил 27 май куни аризасига асосан Тошкент шахри, Сирғали тумани, Бунёдкор МФЙ ҳудудида Тошкент халқа автомобил йўли кўчаси 54-уйда жойлашган “мавжуд автомобилларга техник хизмат кўрсатиш биноларини юридик хужжатга эга қисмини реконструкция қилиш” ишларини бошлаш юзасидан давлат хизматлари маркази орқали дъвогарга хабарнома юборилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги ПҚ-4586-сонли Қарорига мувофиқ қурилиш объектининг кўзда тутилган қурилиш-монтаж ишлари қийматидан буюртмачилар томонидан инспекцияга 0,2% миқдорида ажратма ўтказилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли “Қурилиш сохасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорининг 5иловаси 20-бандига асосан ариза келиб тушганидан сўнг бир ойлик муддатда ажратма тўланиши шарт эканлиги белгилаб қўйилган. Аммо, жавобгар томонидан даъвогар қурилиш объектида қурилишмолнтаж ишларининг шахарсозлик норма ва қоидалари асосида амалга ошириши ва назорат функцияларини бжарганлиги учун 0,2 фоиз миқдорида, яъни 2 720 000 сўм ҳисобланган ва ушбу маблағ жавобгар томонидан тўлаб берилмаган. Ишдаги ҳужжатлар орқали жавобгарнинг даъвогарга тўланиши лозим бўлган тўлови миқдори 2 720 000 сўмни ташкил этганлиги ўз тасдиғини топади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабномалар қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Қайд этилганларга мувофиқ, даъво талабининг жавобгардан жами 2 720 000 сўм қарздорликни ундириш талаби асосли. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси талабига мувофиқ, суд харажатларини тўлиқ жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Бундай ҳолатда, суд даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 720 000 сўм асосий қарз ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ва 412 000 сўм давлат божини ва 103 сўм видеоконференцалоқа харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб суд-, ҚАРОР ҚИЛДИ : Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. 3 Жавобгар «******» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар ****** фойдасига 2 720 000 сўм қарздорлик, 412 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «******» масъулияти чекланган жамиятидан Олий суд ҳисобига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти(протести) ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддат ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов