Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1201-2502/14424 Дата решения 14.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистон туманлараро иқтисодий суди Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Riv jl ntirish Ответчик / Подсудимый Riv jl ntirish
Source ID 050c98ab-c975-4509-aeab-3ed869cefa56 Claim ID PDF Hash 1c6ef72ec5f4eb6d... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 9 227 символов
1 4-1201-2502/14424 - сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 14 ноябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – бош юрисконсульт М.Р (19.08.2025 йилдаги 01/6-12/2-сон ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Riv jl ntirish ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Riv jl ntirish” АТБ (СТИР Riv jl ntirish) манфаатида жавобгар “Riv jl ntirish” МЧЖ (СТИР Riv jl ntirish) ҳисобидан 100 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 10 622 507 сўм фоиз ва 1 082 310 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Riv jl ntirish ҳудудий бошқармаси (палата) даъвогар “Riv jl ntirish” АТБ (даъвогар ва/ёки банк) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Riv jl ntirish” МЧЖ (жавобгар ва/ёки қарз олувчи) ҳисобидан кредит шартномасига асосан 100 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 10 622 507 сўм фоиз ва 1 082 310 сўм пеня ундиришни сўраган. Палата ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)нинг 128,170-моддаларига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили низоли иш юзасидан тушунтириш бериб, даъво аризасида баён қилинган важларни такрорлаб, даъво талабига аниқлик киритиб, жавобгар ҳисобидан кредит шартномасига асосан 100 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 10 622 507 сўм фоиз ва 1 082 310 сўм пеня ундириб беришни, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. 2 ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 7 августда тузилган 5527-сонли (100,0 млн сўмгача гаровсиз кредит бериш бўйича) кредит шартномаси (шартнома) дан келиб чиққан. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 1.1-бандига асосан банк қарз олувчига шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш мажбуриятини, қарз олувчи эса ўз навбатида олинган пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва фоизлар тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2-бўлимига асосан, банк қарз олувчига 84 ой муддатга, йиллик 17,5 фоиз ставкада 100 000 000 сўм миқдорида, кичик бизнесни ривожлантириш мақсадида кредит маблағи ажратиш мажбуриятини олган. Кредит бўйича асосий қарз ва фоизларни қайтариш шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган жадвалга асосан амалга оширилади. Шартноманинг 4.2.1-бандига асосан қарз олувчи кредитни ва у бўйича ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатларда ва миқдорда тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган. Банк қарз олувчига кредит маблағларини ажратган ва шартномада назарда тутилган мажбуриятларини бажарган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаган, кредит қарздорликлари тўланмаган. Банкнинг кредит қарздорликларини тўлаш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу боисдан палата даъвогар манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, 2025 йилнинг 6 август ҳолатига муддати келмаган 100 000 000 сўм асосий қарз ва 10 622 507 сўм фоиз қарзини ундиришни сўраган. Даъвогарнинг кредит қарздорлигини қоплаш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. 3 Шартноманинг 5.1.3-бандига асосан қарз олувчи томонидан кредит маблағларидан мақсадсиз фойдаланилганлиги аниқланганда, кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаган ҳолларда банк фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, жумладан ажратилган кредитни ундирувга қаратиш ҳуқуқига эга. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига биноан кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 736-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Қайд этилганларга асосан суд, палатанинг жавобгардан даъвогар фойдасига 100 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарз ва 10 622 507 сўм фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъво талабларини асосли деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, палата шартномага асосан жавобгардан даъвогар фойдасига 1 082 310 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 8.3-бандига кўра, фоизлар белгиланган муддатда тўланмаганлиги ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга келгани учун қарздор банкка кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлайди. Банк томонидан жавобгарга фоизлар белгиланган муддатларда тўланмаганлиги учун 1 082 310 сўм пеня ҳисобланган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қайд этилганларга асосан суд палатанинг жавобгар ҳисобидан 1 082 310 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам кредит шартномасига кўра асосли деб ҳисоблайди. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ, жавобгар суд мажлисида иштирок этмади ва судга даъво қарши эътирозларини билдирмади ҳамда далиллар тақдим этмади. 4 ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосан иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра, суд палатанинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига жами даъво суммасининг 2 фоизи миқдорида 2 234 096,34 сўм давлат божи ҳамда даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186, 192- моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “Riv jl ntirish” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Riv jl ntirish” АТБ фойдасига 100 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 10 622 507 сўм фоиз қарзи, 1 082 310 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “Riv jl ntirish” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 2 234 096,34 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи, судья З.Раджабов