Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2501/80071 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья RUZIYEV KOMOL SUYAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 86dd1510-c701-45af-984b-9fc7db0d4ce8 Claim ID PDF Hash f91f85059452e645... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 17
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 388-моддаси ФКнинг 388 law
кодекси 47-моддаси кодекси 47 code_article
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни ва ИПКнинг 118-моддаси онуни ва ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2501/80071-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Яккабоғ тумани 2025 йил 13 ноябрь Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси К.Рузиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Буриев котиблигида, даъвогар вакили А (2025 йил 20 августдаги №17-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “АА” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 752 972 836,32 сўм асосий қарз ва 75 297 282 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “АА” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда — даъвогар ва(ёки) жамият, етказиб берувчи) судга жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда —жавобгар ва(ёки) буюртмачи)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар ҳисобидан 752 972 836,32 сўм асосий қарз ва 75 297 282 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида видеоконференцалоқа режими иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, жавобгарга шартнома шартларига асосан маҳсулотлар етказиб берилганлигини, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи учун 752 972 836,32 сўм маблағлар тўлаб берилмаганлигини, шунга кўра судга даъво аризаси билан мурожаат қилганлигини, судга мурожаат қилингандан сўнг, жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, асосий қарздорликни ва пеняни тўлиқ ундириб беришни сўради. Бгунги суд мажлисида палата ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, у (лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 128-моддасига биноан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. ИПКнинг 170-моддасига асосан ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмайди.Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни ИПКнинг 128,170-моддаси талабларига асосан палата ва жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилини тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2023 йил 23 июнда тузилган №14-сонли, 2024 йил 14 мартдаги №8-сонли ва 2024 йил 05 июлда тузилган №22-сонли (маҳсулот етказиб бериш) шартномалари (кейинги ўринларда — шартномалар)дан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартномалар шартларига кўра, давъогар яъни етказиб берувчи товарларни етказиб бериш ва жавобгар яъни буюртмачи эса етказиб берилган товарларни қабул қилиб олиши ва уларни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. ФКнинг 388-моддасига кўра, сотувчи сотиб олувчига олди-сотди шартномасида назарда тутилган товарни топшириши шарт.Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотувчи сотиб олувчига ашёни бериш билан бир вақтда унга мансуб ашёни, шунингдек қонунчиликда ёки шартномада назарда тутилган ашёга алоқадор ҳужжатлар (техник паспорти, сифат сертификати, фойдаланиш бўйича йўриқнома ва ҳоказолар)ни топшириши шарт. Шартномаларнинг 2-бўлим 2-бандига кўра, етказиб берувчи шартномаларнинг 1 иловасида келтирилган спецификациясига мувофиқ товарларни номи, ассортименти, миқдори ва нархлари бўйича етказиб бериш мажбуриятини олади, харидор эса шартнома бўйича қабул қилиш мажбуриятини олади ва электрон счёт-фактурага асосланган ҳолатда шартнома шартлари бўйича товарлар нархини тўлаши белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга 23.06.2023 йилдаги №41-сонли шартнома асосан 801 402 448 сўмлик, 14.03.2024 йилдаги №8-сонли шартнмоа бўйича 11 659 200 сўмлик ва 05.07.2024 йилдаги №22-сонли шартнома бўйича 1 239 911 188,32 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Бироқ, жавобгар томонидан 23.06.2023 йилдаги №14-сонли шартнома бўйича етказиб берилган маҳсулотлар учун 700 000 000 сўм ва 05.07.2024 йилдаги №22-сонли шартнома бўйича етказиб берилган маҳсулотлар учун 600 000 000 сўм тўловлар амалга оширилиб, 23.06.2023 йилдаги №14-сонли шартнома бўйича 101 402 448 сўм, 14.03.2024 йилдаги №8-сонли шартнома бўйича 11 659 200 сўм ва 05.07.2024 йилдаги №22-сонли шартнома бўйича 639 911 188,32 сўм тўловлар амалга оширилмаган. Натижада, даъвогар судга даъво ааризаси билан мурожаат қилиб, мурожаат қилиб, шартномалар шартларига кўра жавобгар томонидан қабул қилиб олинган маҳсулотлар учун тўлиқ тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли, жавобгардан 752 972 836,32 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан ҳисоб-варақ фактурага ва далолатномаларга асосан етказиб берилган маҳсулотлар учун жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи ўз вақтида тўлиқ тўлаб берилмаган. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 47-моддасига асосан товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақфактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 522-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 2-бандида электрон ҳисобварақ-фактура - товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган, электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими операторлари орқали тақдим этиладиган ва қабул қилинадиган, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган шаклларда расмийлаштирилган электрон ҳужжатлиги белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга Did .uz( umihg.uz) электрон тизими орқали ҚҚС билан биргаликда шартномада назарда тутилган маҳсулотлар берилганлиги юзасидан электрон ҳисобварақ-фактуралар юборилган. Жавобгар даъвогар томонидан юборилган ҳисобварақ-фактура ва маҳсулотлар эътирозсиз қабул қилиб олинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандида етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шартлиги, сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланиши қайд этилган. ФКнинг 386-моддасига биноан олди-сотди шартномасига мувофиқ олдисотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Бироқ, жавобгар шартномалар бўйича даъвогардан олинган товарлар учун 752 972 836,32 сўм тўловлар амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 752 972 836,32 сўм миқдорида қарздорлик юзага келган. Даъвогар юзага келган қарздорликни ихтиёрий асосларда тўлаш юзасидан жавобгарга огоҳлантириш хатлари(талабнома) юборган, лекин жавобгар даъвогарнинг ушбу талабномасини ижро этмасдан, даъвогар олдидаги 752 972 836,32 сўм асосий қарздорликни тўлаш чоралари кўрилмаган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги жами 752 972 836,32 сўм асосий қарздорлик ҳолати иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактура, талабнома, солиштирма далолатнома ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топиши сабабли инкор этиб бўлмайди. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 449-моддаси биринчи қисмига биноан сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Юқорида қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъвосини 752 972 836,32 сўм асосий қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари даъвогар жавобгар ҳисобидан 75 297 282 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 261-моддаси учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. ФКнинг 263-моддасига асосан неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 10.1-бандига кўра, шартноманинг 6.3-бандида кўрсатилган тўловлар кечиктирилган тақдирда, харидор етказиб берувчига, кечиктирилган ҳар бир кун учун муддати ўтган сумманинг 0,4 фоиз миқдорида, лекин кечиктирилган тўлов суммасининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни (кейинги ўринларда — Қонун) 24-моддаси иккинчи қисми агар қонунчиликда ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, хўжалик шартномаларини бажармаганлик ва лозим даражада бажармаганлик учун ушбу Қонуннинг 25 - 32моддаларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилиши белгиланган. Қонуннинг 32-моддаси иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103сонли қарорида ҳам тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида товарларни уларнинг қийматидан камида 15 фоизи олдиндан тўланмасдан бериб юборилганлиги (ишлар ва хизматлар бажарилишининг бошланганлиги) бериб юборилган товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар тўловининг кечиктирилганлиги учун талаб қилинган неустойкани ёки банк фоизини ундиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Юқорида қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 75 297 282 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини шартнома ва қонунчиликка мувофиқ ва даъвода қайд этилган ҳисоб китобларга кўра асосли деб ҳисоблайди. Чунки, жавобгар томонидан шартнома шартлари бузилиб, келишилган муддатларда тўловларни амалга оширмасдан, 752 972 836,32 сўм асосий қарзни кечиктирган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандида, ФКнинг 326-моддасигамувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги ҳақида тушунтириш берилган. Бундай ҳолларда суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришларидан келиб чиққан ҳолда талаб этилаётган 75 297 282 сўм пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг молиявий аҳволини оғирлаштиришни ҳамда даъвогарнинг манфаатлариниинобатга олиб, ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб, 30 000 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Бундай ҳолларда, суд “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатларини мутаносиб равишда тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъвогар даъво талаблари асосли деб топилганли сабабли олдиндан тўлаб чиқилган8 282 702 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини ҳамда суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 13, 66, 68, 74-75, 116, 118, 128, 170 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “АА” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “АА” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 752 972 836,32 сўм асосий қарз, 30 000 000 сўм пеня ва олдиндан тўлаб чиқилган 8 282 702 сўм давлат божи ҳамда 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд ҳаражати ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья judgecode К.С. Рузиев