Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2502/3813 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JAMILOV OTABEK RASHIDOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение M lik b d g v ri Ответчик / Подсудимый K l j k inv st
Source ID 507091dc-d2b9-4dab-9271-c95033d8dfe0 Claim ID PDF Hash 8bb620c85dbee82c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 703-моддаси аролик кодекси 703 code_article
аролик Кодексининг 333-моддаси аролик Кодекси 333 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2005-2501/3813-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Ғиждувон тумани 2025 йил 13 ноябрь Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди судья О.Жамилов раислигида, судья ёрдамчиси С.Тўхтаев котиблигида, даъвогар “M lik b d g v ri” масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар “K l j k inv st” масъулияти чекланган жамиятидан 162 592 592,50 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили М.Муҳаммадиев иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “M lik b d g v ri” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) “K l j k inv st” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) дан 162 592 592,50 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, тўлов амалга оширилмаганлиги сабабли даъвони қўлаб қувватлаб уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилганлигига қарамасдан суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси 3-бандига иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини тарафлар зиммасига юклашни лозим топади. Иш хужжатларида аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 05 апрелдаги 06/25-сонли хизматлар кўрсатиш ва механизация ёрдамида ишлар бажариш юзасидан шартнома имзоланган. Тарафлар томонидан мазкур шартнома юзасидан 2025 йил 1 августда 27-сонли 50 000 000 сўмлик ҳисобварақ фактура имзоланган. 05.05.2025 йилдаги 7-сонли 42 592 592,50 сўмлик, 19.07.2025 йилдаги 25-сонли 50 000 000 сўмлик, 19.07.2025 йилдаги 26-сонли 50 000 000 сўмлик ҳисобварақ фактуралар жавобгар томонидан имзоланмаган. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 63-бандига асосан етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон 1 ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади. Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги тасдиқланган ҳисобварақ фактура бўйича жами 50 000 000 сўмни ташкил қилган. Даъвогар томонидан жавобгарга ёзма равишда талабнома юборган, аммо жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 703-моддасига мувофиқ, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 333-моддасига кўра, карздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради. Мазкур қарздорликнинг мавжудлиги иш хужжатларида мавжуд бўлган ҳисоб варақа фактураларга асосан ҳужжатлар билан 50 000 000 сўм қарздорлик ўз тасдиғини топган. Шу сабабли суд, даъвонинг тўловини 50 000 000 сўм ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Даъвонинг қолган қисми исботланмаганлиги сабабли, ҳисобварақ фактуралар ва бажарилган ишлар бўйича далолатномалар тасдиқланмаганлигини инобатга олиб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи ва саккинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 50 000 000 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 1000 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, 2 251 000 сўм давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 179-моддаларини қўллаб суд, 2 қ рoр қилади: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “K l j k inv st” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “M lik b d g v ri” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 50 000 000 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 1000 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Олдиндан тўланган 2 251 000 сўм давлат божи даъвогар зиммасида қолдирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини ундириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалар берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қонуний кучга қиргунга қадар апелляция тартибида қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят беришга, прокурор (протест) келтиришга ҳақли. Судья О.Жамилов 3